Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Download 5.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Жиноят хукуки
Ҳуқуққа хилофлилик – ижтимоий хавфли қилмишнинг жиноят
қонуни билан тақиқланганлигини ифодалайди. Бу белги қонунийлик принципининг “қонунда кўрсатилмаган бўлса, демак жиноятнинг ўзи йўқ”,- деган қоидасидан келиб чиқади. (“Nullum crimen sine cupla”). Ҳуқуққа хилофлилик жиноятнинг юридик белгиси бўлиб, кенг маънода: биринчидан, жиноят қонуни билан ижтимоий хавфли ва айбли қилмишларнинг тақиқланганлигини; иккинчидан, жазо қўллаш таҳдидини билдиради 1 . 1 "Курс уголовного права". Общая часть. Том 1: Учение о преступлении. Учебник для вузов. Под. ред. док. юрид. наук. проф. Н.Ф. Кузнецовой и конд. юрид. наук. доцента И.М. Тяжковой. - М: Изд. Зерцало, 1999. – С. 128, 129. 103 Бундан ташқари, бу белги “Жиноят қонунининг аналогия бўйича қўлланилишига йўл қўйилмайди”, - деган қоидани ҳам ўз ичига олади. Демак, жиноий ҳуқуққа хилофлилик деганда, жиноятларнинг жиноят ҳуқуқий нормаларда кўрсатилган жазо қўллаш таҳдиди билан тақиқланиши тушунилади. Қилмишни жиноят ҳуқуқига хилоф деб топиш асослари бўлиб: a) бундай қилмишнинг ижтимоий хавфлилиги – (жиноий ҳуқуққа хилофлиликнинг асосий мезони); b) у ёки бу қилмишга айнан жиноят-ҳуқуқий воситалар билан таъсир этишнинг умумийлиги (бир хил мақсадни кўзлаши) ҳисобланади. Маълумки, ижтимоий хавфлилик жиноятнинг объектив томонини акс эттириб, у жамиятга, фуқароларга зарар етказади. Лекин қонун жиноят туфайли зарар етказилган шахсларнинг манфаатини химоя қилиб, ижтимоий хавфли қилмишга ҳуқуққа хилофлилик мақомини беради ва бу билан давлат ҳуқуққа хилоф қилмишларга қарши чораларни кўради. Демак, ижтимоий хавфли қилмиш ҳуқуққа хилоф деб эълон қилинган вақтдан бошлаб у амалий жиҳатдан “жиноят” мақомини олади ва маълум бир оқибатларга олиб келади. Шундай қилиб, ҳуқуққа хилофлилик маълум бир ижтимоий хавфли қилмишга қарши курашиш - давлатнинг мутлақ ваколати эканлигидан дарак беради. Яъни қилмишни ҳуқуққа хилоф деб топиш, унинг давлат томонидан ижтимоий хавфлилигини расман белгиланишини билдиради. Қилмишнинг жиноят қонуни билан тақиқланиши унинг маълум даражада ижтимоий хавфли деб топилганлигини англатади. Шунинг учун ҳам қонунда қилмишнинг жиноят деб белгиланиши унинг ҳуқуққа хилофлилик хусусиятини кўрсатади. “Шахснинг ундай ёки бундай хулқ-атвори, унинг шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар, ғайриқонуний деб топилгунга қадар жиноий жавобгарликни келтириб чиқармайди.” 2 Жиноятнинг ҳуқуққа хилофлилик белгисининг моҳияти шундаки, ҳуқуққа хилоф қилмиш(ҳаракат ёки ҳаракатсизлик)га у ёки бу ваколатли мансабдор шахслар ( ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар ходимлари) томонидан қандай баҳо берилишидан қатъий 1 "Курс уголовного права". Общая часть. Том 1: Учение о преступлении. Учебник для вузов. Под. ред. док. юрид. наук. проф. Н.Ф. Кузнецовой и конд. юрид. наук. доцента И.М. Тяжковой. - М: Изд. Зерцало, 1999. – С. 128, 129. 2 Ковалев М.И. «Понятие преступления в советском уголовном праве». – Свердловск, 1987. С. 77-79. 104 назар, бундай қилмиш учун қонунда жавобгарлик белгиланмагунча формал жиҳатдан ижтимоий хавфли деб ҳисобланмайди. Жиноят кодексининг 65-моддасида қилмиш ёки шахснинг ижтимоий хавфлилигини йўқотганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилиниши белгилаб қўйилган. Бундай ҳолатда, “қилмишнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилиги ёки уларнинг ўз ижтимоий хавфлилигини йўқотганлиги фақат қонун билан белгиланади”,- деган хулосага келиш керак. Қилмиш ёки шахснинг ижтимоий хавфлилигини йўқолишига таъсир қилувчи ҳолатларга аҳамиятли воқеалар, жиноят содир этиш вақти билан қиёслаганида ҳаётий шароитларнинг ўзгариб кетиши ва шу кабиларни киритиш мумкин. Ижтимоий хавфлилик хусусияти йўқолиши билан ўз-ўзидан қилмишнинг жиноий ҳуқуққа хилофлилик белгиси ҳам мавжуд бўлмайди ва ҳуқуққа хилофлиликнинг бошқа бирон бир моддий белгиси юзага келиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси Махсус қисмининг айрим моддаларида муайян қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин яна содир этилса, жиноят деб ҳисобланади. Масалан, қасддан баданга енгил шикаст етказиш (Жиноят кодекси 109-моддаси), порнографик нарсаларни тайёрлаш ёки тарқатиш (Жиноят кодекси 130-моддаси), тухмат (Жиноят кодекси 139- моддаси), хақорат қилиш (Жиноят кодекси 140-моддаси) ва хоказолар. Бундай қилмишлар биринчи марта содир қилинса, жиноий қилмиш даражасидаги ижтимоий хавфли тус олмайди. Аммо бундай қилмиш маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса, ижтимоий хавфли тус олади ва жиноят деб ҳисобланади. Ҳуқуққа хилофлиликни белгилашда Жиноят кодексининг фақат Махсус қисми нормаларига таянмасдан, Умумий қисм институтлари ҳам эътиборга олиниши шарт. Умумий қисм нормалари Махсус қисм нормаларини мустаҳкамлаб, Махсус қисм нормаларининг бузилиши Умумий қисм нормаларининг бузилишига олиб келади. Жиноят тушунчасини изохлашда ижтимоий хавфлилик ва ҳуқуққа хилофлилик жиноятнинг асосий ва бир-бирига алоқадор белгилари эканлигини кўриш мумкин. Жиноятда ижтимоий хавфлилик белгисининг мавжуд эмаслиги ўз навбатида ҳуқуққа хилофлиликнинг мавжуд эмаслигини билдиради, яъни фақат жиноят қонуни билан ижтимоий хавфли деб топилган қилмишларгина ҳуқуққа хилоф ҳисобланади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling