Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


биринчидан, Жиноят кодексида жиноят белгиларининг формал  жиҳатдан мавжудлиги (формал белги)да намоён бўлади;  иккинчидан


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

биринчидан, Жиноят кодексида жиноят белгиларининг формал 
жиҳатдан мавжудлиги (формал белги)да намоён бўлади; 
иккинчидан, ижтимоий хавфли эмаслиги, яъни шахс, жамият ва 
давлат манфаатларига зарар етказмаслиги ёки зарар етказиш хавфини 
келтириб чиқармаслиги (моддий белги); 
“Қилмишнинг кам аҳамиятлилиги” тушунчасини аниқлашнинг 
аҳамияти шундаки, қилмишнинг қонунда кўрсатилган жиноятлар 
билан формал жиҳатдан мос келишининг ўзи етарли бўлмасдан, 
қилмишни жиноят деб топиш учун бундан ташқари қилмиш 
натижасида зарар етказилганлиги ва зарар етказилиши хавфи 
мавжудлигини ҳам аниқланиши лозим. 
Қилмишни “кам аҳамиятлидеб топиш суд, прокуратура, 
тергов ва суриштирув органларининг ваколатига киради. Агар 
қилмиш “кам аҳамиятлилик” белгисига эга бўлса, жиноят иши 
қўзғатилиши мумкин эмас, қўзғатилган жиноят иши эса жиноят 
таркиби мавжуд эмаслиги туфайли тугатилиши керак. 
Қилмишнинг кам 
аҳамиятли эканлиги 
содир 
қилинган 
қилмишдаги белгилар (содир этиш усули, мотиви, мақсади, даражаси 
ва ҳк.) орқали билиб олиниши мумкин. Жиноят содир этилганидан 
кейинги ҳолатлар – чин кўнгилдан пушаймон бўлиш, етказилган 


102 
зарарни ихтиёрий равишда қоплаш, айбдорнинг хаётий фаолияти
оилавий аҳволи каби ҳолатлар қилмишни кам аҳамиятли деб топиш 
учун эътиборга молик эмас. 
Демак, ижтимоий хавфлилик жиноятнинг моддий (ташқи) 
белгисини ифодалайди. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилигига икки 
гуруҳдаги омиллар: 
1. 
Криминологик – жиноятчиликни вужудга келтирувчи 
шарт-шароитлар, сабаблар, уларнинг олдини олиш; 
2. 
Жиноят-сиёсий – жиноятчиликка қарши курашнинг асосий 
йўналишлари, жиноят қонунчилигининг ўзига хос хусусиятлари, жазо 
тайинлаш амалиёти таъсир этади.
1
Демак, юқоридаги фикрларга асосланган ҳолда хулоса қилиб, 
қуйидаги асосий тушунчаларни кўрсатиб ўтиш лозим: 
a) 
ижтимоий хавфли қилмиш – жиноятнинг объектив 
таркибини ифодалайди; 
b) 
ижтимоий хавфлилик қонунда қилмишнинг жиноийлигини 
белгилаш учун асос бўлиб хизмат қилади; 
c) 
ижтимоий хавфлилик - айбдор шахсни жавобгарликка 
тортиш учун асос бўла олади; 
d) 
ижтимоий хавфлилик хусусияти ва даражаси жиноятларни 
таснифлашнинг асосий мезони ҳисобланади; 
e) 
ижтимоий хавфлилик – жиноятларни жиноий бўлмаган 
ҳуқуқбузарликлардан ва кам аҳамиятли ҳилмишлардан фарқлаш 
имконини берувчи жиноятнинг муҳим таркиби ҳисобланади. 
Ижтимоий хавфлилик жиноятнинг моддий белгиси бўлса, 
жиноятнинг формал белгиси – унинг ҳуқуққа хилофлилиги 
ҳисобланади. 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling