Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Айбнинг мавжудлиги (айбдорлик) белгиси


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

Айбнинг мавжудлиги (айбдорлик) белгиси – қонун чиқарувчи 
томонидан Жиноят кодексида жиноят тушунчасига айбга жиноят 
белгиларидан бири сифатида таъриф берилган. Айбнинг мавжудлиги 
белгиси жиноят ҳуқуқининг “айб учун жавобгарлик принципи”дан 
келиб чиқиб, “Nullum crimen, nulla poena sine cupla”, яъни “Айбсиз 
жиноят ҳам, жазо ҳам йўқ”,- деган қоидани ўз ичига олади.
1
Айб – бу шахснинг ижтимоий хавфли қилмиши ва унинг 
оқибатига бўлган руҳий муносабатидир. 
Шахс фақат айбли ижтимоий хавфли қилмишлари учунгина 
жавобгар бўлади.
NOTA BENE! 
Айбдорлик тушунчаси Жиноят кодекси 20- моддаси мазмунига 
кўра, “ Жиноят кодексида назарда тутилган ижтимоий хавфли 
қилмишни қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасида содир этган шахс 
жиноят содир этишда айбдор деб топилиши мумкинлигидан келиб 
чиқади”. 
Жиноят ҳуқуқида “айбдорлик” ва “айб” тушунчалари икки 
юридик маънода ишлатилади: 
биринчидан, процессуал маънода – жиноят тушунчаси ва 
жиноят содир этган шахснинг айбдорлиги тўғрисида хулоса 
чиқаришда; 
иккинчидан, айб қасд ва эҳтиётсизлик шаклларидаги жиноят 
таркибининг субъектив томони маъносида. 
1
"Курс уголовного права". Общая часть. Том 1: Учение о преступлении. Учебник для вузов. Под. ред. 
док. юрид. наук. проф. Н.Ф. Кузнецовой и конд. юрид. наук. доцента И.М. Тяжковой. - М: Изд. 
Зерцало, 1999. – С. 141. 


107 
Жиноят тушунчасидаги айбли ҳаракат ёки ҳаракатсизлик – 
ижтимоий хавфли қилмишнинг қасд ёки эҳтиётсизлик орқасида содир 
этилишини билдиради.
Айбдорлик жиноят белгиси бўлиши билан бирга жиноий 
жавобгарликнинг асосий белгиларидан бири ҳам ҳисобланади. 
Айбдорлик шахснинг ўз қилмишининг ижтимоий хавфлилиги ва 
унинг оқибатига руҳий муносабати сифатида қуйидаги шаклларда 
намоён бўлади: 
a) 
тўғри қасд; 
b) 
эгри қасд; 
c) 
ўз-ўзига ишониш; 
d) 
бепарволик. 
Етказилган зарардан қатъий назар, ҳатти-ҳаракат қасддан ёки 
эҳтиётсизлик орқасида содир этилган бўлмаса, бундай қилмиш 
жиноят деб ҳисобланмайди. 
Ҳар бир ҳуқуқ соҳаси у ёки бу шахснинг онгли фаолиятига 
турли шароитлардан қатъий назар таъсир қилади. Жиноят ҳуқуқи 
ақл-идроқ ва эрк билан боғлиқ ҳолда содир этидган хулқ-атворни 
тартибга солади. Шахснинг ғайриҳуқуқий онгли хулқ-атвори эса 
унинг айбдор деб топилиши асос бўлади. Ўзи қилмишининг 
ижтимоий хавфлилигини ва унинг ҳусусиятини онгли равишда 
англаган ҳамда уни бошқара олган шахс жиноий жавобгарликка 
тортилиши мумкин. Айбсиз жиноий жавобгарлик бўлиши мумкин 
эмас, яъни шахснинг айби қонунга хилоф бўлмаса, шахс айбдор
унинг қилмишида эса айбнинг шакллари мавжуд ҳисобланмайди. 
Қуйидаги ҳолатлардан келиб чиқиб шахснинг айбдорлигини ёки 
айбсизлигини аниқлаш мумкин: 
1. 
Шахснинг ўзи содир қилаётган қилмишининг ижтимоий 
хавфлилиги, унинг даражаси ва ҳусусиятини тушуниши; 
2. 
Шахснинг содир этаётган қилмиши туфайли вужудга 
келадиган оқибатнинг ижтимоий хавфлилигини тушуниши; 
3. 
Шахснинг ўз ҳаракатларини бошқара олиши.
Шахс ўз қилмишининг фактик томонидан ташқари ижтимоий 
аҳамиятини ҳам онгли равишда англай олиши керак. 
Демак, 
айбнинг 
мавжудлиги 
жиноий 
хулқ-атвор 
учун 
жавобгарликка тортиш учун асос, аниқроғи, жиноят субъекти 
айбдорлигини аниқлашнинг муҳим шарти ҳисобланади. Айбдорлик – 
жиноий жавобгарлик ёши сифатида жиноят субъектининг ўзи содир 
этган қилмишига муносабатини ифодалаш билан бирга айбнинг 


108 
белгиларидан бири ҳисобланади, айб эса шахснинг ўз қилмишига 
бўлган руҳий муносабатини ифодалайди. 
Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб айтиш керакки, шахс 
содир қилган жиноятида айбнинг шакли қасд ёки эҳтиётсизликнинг 
мавжудлиги ва фақат шахснинг айбли хулҳ-атворигина жиноят деб 
ҳисобланади. Айбнинг руҳий тушунчаси шахс хулқ-атворининг 
маълум бир тури сифатида унинг муҳим белгиси бўлиб ҳисобланади. 
Жиноят кодекси 14-моддаси 1-қисмида жиноят тушунчасига 
берилган таърифдан келиб чиқиб айтиш мумкинки, жиноят қонунида 
ижтимоий хавфли қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) содир этишни 
тақиқлабгина қолмасдан, улар учун жиноий жазони ҳам белгилаб 
қўйган. Бу эса ўз навбатида жиноятнинг “жазога сазоворлик” 
белгисини келтириб чиқаради. 
Бу белги жиноят ҳуқуқининг “жавобгарликнинг муқаррарлиги 
принципи” дан келиб чиқади. 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling