Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Жиноятларнинг ғайриахлоқий қилмишлардан фарқи
Download 5.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Жиноят хукуки
Жиноятларнинг ғайриахлоқий қилмишлардан фарқи.
Жиноят ва ғайриахлоқий қилмишларнинг ўзаро муносабати қуйидагича: “Ҳар бир жиноят ғайриахлоқийдир, лекин аксинча эмас.”, яъни хар бир жиноят ғайриахлоқий ҳисобланса ҳам, ғайриахлоқий қилмишларнинг барчаси ҳам жиноят ҳисобланмайди. 123 Ахлоқ нормалари айрим ҳолларда қонунларни шарҳлашда, ҳуқуқни қўллаш амалиётида ва қонун чиқарувчи томонидан қилмишларнинг жиноят ёки жиноят эмаслигини белгилаш учун қўлланилади. Масалан, хақорат қайси вақтда жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик ёхуд ғайриахлоқий қилмиш ҳисобланишини ахлоқ нормалари орқали билиб олиш мумкин. Жиноятлар билан ғайриахлоқий қилмишлар бир-биридан объекти, ҳуқуққа хилофлилиги, ижтимоий хавфлилик даражасига кўра фарқланади. Ғайриахлоқий қилмишларнинг объектига жиноятларга нисбатан кенгроқдир. Инсонлар ўртасида шундай муносабатлар мавжудки, улар фақат ахлоқ нормалари билан тартибга солинади. Масалан, дўстлик, севги-муҳаббат. Жиноят фақат қилмишларда ифодаланади, шахснинг хулқ- атворидан ташқари, унинг фикри, хаёли ҳам ғайриахлоқий ҳисобланиши мумкин. Ғайриахлоқий қилмишларнинг ижтимоий хавфлилик даражаси жиноятларга нисбатан пастроқ ҳисобланади, ундан келиб чиққан зарар эса ижтимоий-руҳий хусусиятга эга: инсон шаъни ва қадр- қимматининг камситилиши, худбинлик ва ҳоказолар. Жиноятдан ғайриахлоқий қилмишларни фарқловчи энг муҳим белги “ғайриҳуқуқийлик” ҳисобланади. Жиноятлар жиноят қонуни билан тақиқлаб қўйилган бўлса, ғайриахлоқий қилмишлар ҳуқуқий нормалар билан умуман тартибга солинмайди. Ахлоқ нормалари ёзма ва оғзаки шакллари бўлиши мумкин. Масалан, Гиппократ қасамёди – шифокорларнинг ахлоқ кодекси, офицерлик виждони кодекси, журналистларнинг ахлоқ кодекси ва ҳоказолар. Жиноят кодексидаги “инсонпарварлик принципи” ни белгилашда қонун чиқарувчи ахлоқ нормаларига таянади. Демак, жиноят бошқа ҳуқуқбузарликлар ва ғайриахлоқий қилмишлардан қуйидаги белгилар билан фарқ қилади: 1) умумий объектига кўра (жиноятнинг объекти фақат умуминсоний қадриятлар бўлса, бошқа ҳуқуқбузарликларнинг объекти анча кенгроқдир); 2) ижтимоий хавфлилик даражаси ва хусусиятига кўра (жиноят туфайли бошқа ҳуқуқбузарликларга нисбатан жамиятга кўпроқ, оғирроқ зарар етказилади); 3) ғайриҳуқуқийлигига кўра (жиноятлар фақат Жиноят кодекси билан тақиқланса, бошқа ҳуқуқбузарликлар қонун ости меъёрий |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling