Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

 
2. Жиноят таркибининг турлари 
Юридик адабиётларда жиноят таркибини таснифлашга оид 
олимларнинг турли хил қарашлари мавжуд. Ижтимоий хавфли 
қилмиш содир этилганида амалга ошириш натижасида турли 
даражадаги оғир оқибатлар келиб чиқади. Бундан ташқари жиноят 
содир этаётган шахсларнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ҳам бир 
хил эмас. Шуни ҳисобга олган ҳолда жиноят қонунида томонидан 
бир хил турдаги жиноятларга нисбатан бир-биридан ижтимоий 
хавфлилик даражаси билан ажралиб турадиган алоҳида жиноят 
таркиби шакллантирилган. 
Ижтимоий хавфлилик даражасига кўра: 
1. асосий (оддий) таркибли; 
2. оғирлаштирувчи таркибли; 


135 
3. енгиллаштирувчи таркибли жиноятларга ажратиш мумкин. 
Оддий таркибли жиноятларда содир этилаётган жиноятнинг хар 
бири учун хос бўлган белгилар кўрсатилмай, жиноятнинг номи 
айтилади холос. Масалан, ўғрилик (169-модда) ўзганинг мол-мулкини 
яширин равишда талон-тарож қилиш. ҳар сафар ўғрилик жинояти 
содир этилганида албатта, ўзганинг мулки яширин равишда талон-
тарож этилганлиги белгиси аниқланиши лозим. 
Асосий 
таркибга 
нисбатан 
оғирлаштирувчи 
ёки 
енгиллаштирувчи ҳоллар қўшимча белгиларга бўлиб, у унинг 
ижтимоий хавфлилик даражасини, катта ва кичикликни ифодалайди. 
Масалан, ўғрилик ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилганда 
бу оғирлаштирувчи ҳолдаги таркиб (169-модданинг 4-қисми); кучли 
руҳий хаяжонланиш ҳолатида қасддан одам ўлдириш (98 -модда); 
онанинг ўз чақалоғини қасддан ўлдириши (99-модда); зарурий 
мудофаа чегарасидан четга чиқиб, одам ўлдириш (100-модда); 
ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлашнинг зарур 
чоралари чегарасидан четга чиқиб, қасддан одам ўлдириш (101-
модда); жиноятнинг бу таркиблари қасддан одам ўлдиришнинг (97-
модда); асосий таркибига нисбатан енгиллаштирувчи таркиб 
ҳисобланади. Чунки бу жиноят таркибларида Жиноят кодекси 97-
моддаси 1-қисми кўзда тутилган асосий таркибга нисбатан 
жиноятнинг бу тўрини содир этганлик учун енгиллаштирувчи 
ҳолатнинг белгилари мавжуд. 
Одатда жиноят-ҳуқуқий нормаларнинг биринчи қисмларида 
содир этилган жиноятнинг асосий таркиблари учун жавобгарлик
кейинги қисмларида эса жиноятни оғирлаштирувчи ҳолатларда содир 
этганлик учун жавобгарлик кўзда тутилади. 
Жиноят таркибларининг тузилиши бўйича уларни моддий, 
формал ва кесик таркибларга ажратиш мумкин. 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling