Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Download 5.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Жиноят хукуки
2. Ижтимоий хавфли қилмиш
Ижтимоий хавфли қилмиш – бу инсоннинг ижтимоий муносабатларга зарар етказувчи ташқи дунёдаги ғайриқонуний, онгли, фаол ёки нафаол хулқ-атворидир. Қилмиш ҳар қандай жиноятнинг зарурий белгиси ҳисобланади. Ҳар қандай жиноий қилмиш ижтимоий хавфлидир, қилмишнинг бундай хавфлилиги унинг қонун билан муҳофаза этиладиган ижтимоий муносабатларга зарар етказишда намоён бўлади. Ижтимоий хавфли қилмишнинг даражаси, энг аввало, етказилган зарарнинг хажми ва тажовуз қилинган объектнинг қиймати билан белгиланади. 152 Қилмиш – бу инсоннинг онгли хулқ-атворидир. Шунинг учун жиноят ҳуқуқий маънода қилмиш дейилганда онгли, шунингдек ижтимоий хавфли оқибат келиб чиқишишга сабаб бўлган тана ҳаракати тушинилади. Ҳар қандай жиноят ўзининг объектив белгиларига кўра ижгимоий хавфли ҳаракат ёки пассив хулқ (ҳаракатсизлик) йўли билан содир этилади. Ижтимоий қилмишнинг кенг тарқалган тури бу ҳаракатдир. Жиноят кодекси Махсус қисмида кўрсатилган жиноятларнинг учдан икки қисмига яқини ҳаракат орқали содир этилади. Ҳар бир ҳаракат негизида инсон томонидан маълум мақсадлар сари, онгли йўналтирилган тана ҳаракати ётади. Жиноят ҳуқуқий маънодаги ҳаракат билан тана ҳаракати ўзаро узвий боғлиқдир. Лекин улар бир хил эмас. Инстинктив, рефлектор ва импулсив тана ҳаракатлари онг билан бошқарилмаганлиги ва инсон эрки билан йуналтирилмаганлиги учун, жиноят ҳуқуқий маънодаги ҳаракатни келтириб чикармайди. Ўз навбатида жиноят ҳуқуқий маънодаги ҳаракат биргина онгли ва иродавий тана ҳаракати билан чекланмайди, балки у ўзида тана ҳаракатларининг ўзаро боғлиқ тизимини ўзида акс эттиради. Бу қилмишнинг ижтимоий хавфлилигини вужудга келтиради. Download 5.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling