Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

Ҳаракат шахснинг хулк-атвори, унинг онгли равишда содир 
этиладиган хатти-ҳаракати бўлиб, имо-ишора, тил, қўл ва оёқ 
билангина эмас, балки бошқа нарсалар воситаси билан ҳам қилиниши 
мумкин. Масалан, одам ўлдириш ёки баданга шикаст етказиш учун 
автомашинадан фойдаланиш, итга қоптириш ва ҳоказолар. 
Жиноий ҳаракатнинг объектив чегараси тўғрисидаги масала 
муҳим ҳисобланади. Ижтимоий хавфлилик ва ғайриҳуқуқий хам
бўлган ҳаракат иродавий ва онгли тана ҳаракати амалга оширилган 
вақтдан бошланган ҳисобланади. Бундай ҳаракатлар сирасига 
нафақат химоя қилинадиган объектларга зарар етказишга каратилган 
ва Махсус қисм моддаларида тамом бўлган жиноятлар сифатида акс 
эттирилган ҳаракатлар, балки, жиноят содир этишга етарли шароит 
яратиб берувчи ҳаракатлар ҳам киради: тайёргарлик ҳаракатлари, 
ташкилотчилар, далолатчиларнинг ҳаракатлари. Ҳаракатнинг охири 
деганда унинг тугаши (бунга айбдорнинг эркига боғлиқ бўлмаган 
ҳаракатлар ҳам киради) ёки зарали оқибатларнинг келиб чикиши ёки 
қилмишнинг ижтимоий хавфлилик ва ғайриҳуқуқийлик хусусиятини 
йўқотиши тушунилади. 


153 
Жиноят-ҳуқуқий ҳаракатлар ташки томондан инсон, ҳайвон ёки 
моддий предметга жисмоний таъсир қилиш шаклида ифодаланиши 
мумкин. Жиноят кодексидаги 90% жиноятлар шундай шаклда содир 
этилади. 
Жиноят ҳуқуқий ҳаракат муайян сўз ёки ибораларни ёзиш ёки 
айтишда ҳам ифодаланиши мумкин. Масалан, тухмат, хақорат. 
Баъзида бошқа одамлар ҳам ижтимоий хавфли ҳаракат воситаси 
бўлиши мумкин. Масалан, ақлидан норасо ёки кичик ёшдаги болалар 
ўт қўйишга ёки одам ўлдиришга далолат қилинганида, далолатчи ўша 
жиноятни бевосита содир қилишда айбланади. Ақли норасо ёки 
субъект ёшида бўлмаган шахслар эса ўз ҳаракатларининг ижтимоий 
хавфлилигини 
тушунмаганлиги 
учун 
жиноий 
жавобгарликка 
тортилмайди.

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling