Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

Ижтимоий хавфли оқибат  
Жиноий 
оқибат 
жиноят 
қонуни 
билан қўриқланадиган 
объектдаги ижтимоий зарарли ўзгаришлар шаклида намоён бўлади. 
Тажовуз предметини йўқотиш (мулкнинг йўқ қилиниши, хаётдан 
маҳрум қилиш, давлат сирлари билан боғлиқ ҳужжатларни 
йўқолиши), ташкилот, корхона, муассасаларининг нормал фаолият 
олиб боришининг, фуқароларининг ижтимоий; меҳнат, уй-жой, 
сайлов ва бошқа ҳуқуқларининг бузилиши ижтимоий хавфли оқибат 
хисобланади. 
Жиноий 
оқибат 
тажовуз 
объектларида 
ғайриижтимоий 
ўзгаришларни келтириб чиқарганлиги сабабли, уларнинг таркибий 
таснифи ҳам тўғридан-тўғри бу объектларнинг таркибига боғлиқдир. 
Шундай қилиб, қарши жиноятлар сиёсий ва иктисодий зарарни 
давлатга; шахсга қарши жисмоний ва руҳий зиённи –жиноятлар 
келтириб чикаради. 
Жиноятлар ўзининг тузилишига кўра оддий(бир вақтдаги ва бир 
негиздаги) ва мураккаб (икки объектли, давомий) бўлади. Бундай 
тасниф ёки жиноят таркибининг икки объектдан иборатлиги, ёки бир 
объектнинг 
моҳиятидан, 
ёки 
зарарли 
ўзгаришларни 
қилиш 
жараёнининг 
ўзига 
хослиги 
билан 
белгиланади. 
Масалан, 
босқинчилик иккита объектли жиноят ҳисобланиб, улар шахснинг 
соғлиги ва фуқароларнинг мулкий манфаатларидир. 
Моддий таркибли жиноятлар объектив томонининг иккинчи 
зарурий белгиси жиноий оқибатдир. 
Жиноий 
оқибат 
деганда 
қилмишнинг 
содир 
этилиши 
натижасида жиноят ҳуқуқи билан қўриқланаётган ижтимоий 
муносабатларда юз берган ўзгариш тушунилиши керак. Шунингдек, 
оқибат ижтимоий муносабатларга тўғридан-тўғри зарар етказади ёки 
бевосита зарар етказиш хавфини туғдиради. Жиноий оқибатлар 
Жиноят 
кодекси 
томонидан 
кўрқланаётган 
ижтимоий 
муносабатларни маълум даражада ўзгартиради (масалан, ўзганинг 


160 
шахсий мулкига зарар етказиш, инсонни хаётидан маҳрум қилиш, 
шахснинг соғлигига зарар етказилиши ва хоказолар). 
Келиб чиққан оқибат моддий бўлмаслиги ҳам мумкин (масалан, 
фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилиги, ёзишмалар сири, телефон 
сўзлашувлари, бошқа хабарларни, эшитши фуқаролар билан 
муносабатда бўлиш, виждон эркинлигини бузиш ва хоказолар). 
Моддий ва жисмоний зарарни аниқ ўлчаш имконияти мавжуд. 
Шунинг учун бундай зарарни жиноят таркибларида миқдорига кўра 
фарқлайдилар. Бунда оддий, оғирлаштирувчи ва махсус таркибларга 
бўлиш одат қилинган. Мисол учун мулкни талон-тарож қилишда: 
талон тарож оддий, кўп ва жуда кўп миқдорда бўлади ( шу асосда 
дифференциаллаширилади).
ЖКнинг атамаларнинг ҳуқуқий маъноси бўлимида кўп 
миқдордаги зарар, анча миқдордаги зарар, жуда кўп зарар, жуда кўп 
миқдор, кўп бўлмаган зарар, кўп миқдор, анча миқдорларнинг энг кам 
ойлик иш ҳақининг муайян баравари миқдорида ҳисобланишининг 
аниқ мезонлари белгилаб қўйилган. 
Бироқ моддий зарарларнинг сиёсий, мафкуравий, ташкилий
руҳий, ижтимоий ва бошқа томонларини ўлчаш анча мураккабдир. 
Бундай зарарларни ўлчаш бирлиги сифатида вақт, тажовуз объектида 
зарарли оқибатининг чўзилиши (давомийлиги), етказилган зарарнинг 
чуқурлиги, қайтариб бўлмаслиги кабилар тан олинади. Номоддий 
оқибатни аниқ ўлчамай, аниқламай туриб қуйидаги саволларга жавоб 
топиш 
мушкулдир: 
қилиш 
ижтимой 
хавфлими 
ёки 
кам 
аҳамиятлилими? жиноят содир этилганми ёки ҳуқуқбузарликми? 
шахсни 
жазога 
тортишда 
етказилган 
зарарнинг 
ижтимоий 
хавфлилиги ҳисобга олиниши керакми? Мисол учун, маъмурий майда 
безорилик жиноий безориликдан жамоат тартибини бузишдаги 
кўполлик 
даражасининг 
белгиларига 
қараб 
фаркланади. 
Безориликдан келиб чиқадиган зарар мураккаб таркибли бўлиб, бир 
катор ташкилий, жисмоний, мулкий, маънавий оқибатлардан иборат 
бўлади. Содир этилган қилмишда юқоридагиларнинг барчаси ёки 
айримлари мавжуд бўлиши мумкин. Агар безорилик омоддий ва 
ножисмоний бўлмаган зарарнинг ўзи билан чекланган бўлса, бунда 
ташкил ий ёки маънавий зарарни улчаш масаласини ҳал қилиш зарур 
бўлади. Бунда жиноятнинг давомийлиги, содир этилган қилмишнинг 
жойи, вақти, шароити, иштрирокчиларнинг хусусияти каби масалалар 
инобатга олинади. Ижтимоий хавфли қилмиш натижасида келиб 
чиқадиган оқибатларни моддий ва номоддий турларга бўлиш мумкин. 


161 
Ўз навбатида моддий оқибатларни мулкий ва шахсий ҳусусиятдаги 
икки тўрга ажратиш мумкин:. 
Моддий ҳусусиятдаги оқибатлар маълум ўлчовга эга. Масалан, 
соғлиққа қарши жиноятлар, оқибатларга қараб енгил, ўртача оғир ва 
оғир тан жарохатларига ажратилади. Етказилган зарар объектини 
аниқлаш жиноятни тўғри квалификация қилиш ва адолатли жазо 
тайинланишида муҳим аҳамиятга эгадир. 
Моддий таркибли жиноятларда содир этилган қилмишнинг 
оқибатлари бу қилмишларни охирига етказилган жиноят сифатида 
квалификациялаш имкониятини беради. Қонунда кўрсатилган 
оқибатларнинг келиб чиқмаганлиги қилмишларни жиноятга суиқасд 
қилиш сифатида баҳолаш имконини беради. Айрим ҳолларда айнан 
қилмишнинг оқибатлари жиноятнинг маъмурий ҳуқуқбузарликлардан 
фарқловчи белгиси ҳисобланади. 
Жиноят ҳуқуқий нормаларда оқибатнинг кўрсатилиш шакллари 
турли хил бўлиши мумкин. Баъзи ҳолларда Жиноят кодексининг 
моддасида оқибат тўғридан-тўғри кўрсатилади (масалан, Жиноят 
кодексининг 
104-моддасида 
қасддан 
баданга 
оғир 
шитаст 
етказишнинг таърифи берилиб, ушбу жиноятнинг окибатлари аниқ 
кўрсатилган), Айрим ҳолларда оқибат жиноят ҳуқуқий меъёрларни 
изохлаш йўли билан аниқланади. 
Жиноят таркибининг моддий ва формал жиноятларга бўлиниши 
жиноятни тамом бўлиш вақтини аниқлаш ва уни тўғри квалификация 
қилиш учун аҳамиятлидир. 
Жиноий оқибатнинг келиб чикиши билан жиноят таркиби 
тугайди. Бирок айрим ҳолларда, жиноятни тамом бўлган деб топиш 
учун зарурий элемент ҳисобланган оқибат келиб чиққандан сўнг ҳам 
бир қатор оқибатларни келиб чикиши давом этади. Бундай оқибатлар 
кўшимча ёки навбатдаги оқибат деб номланади. Жиноятни 
квалификациялашда улар аҳамият касб этмайди, суд томонидан 
оғирлаштирувчи ҳолат сифатида инобатга олинади. Мисол учун 
жабрланувчи ўлдирилганидан сўнг унинг рафикаси касал бўлиб 
қолиши, онасининг ақлдан озиши ва ҳоказолар. Мана шу ҳолатлар 
суд томонидан оғирлаштирувчи ҳолат сифатида тан олиниши 
мумкин, качонки уларнинг жиноий қилмиш билан боғлиқлиги 
исботланган бўлса. Хўжалик ва мансабдорлик жиноятларида 
қўшимча оқибат бой берилган фойда, турли неустойкалар бўлиши 
мумкин. 


162 
Шундай ҳолатлар ҳам бўладики, субъект келиб чиқишини 
хоҳламаган, лекин олдиндан кўра билган оқибатлар мустакил жиноят 
сифатида топилади ҳамда жиноятлар жами бўйича икки ёки ундан 
ортик жиноятларни содир этганлик учун жавобгарликка тортилади. 
Масалан, агар субъект автомашинани олиб қочиб, ғилдираклари ва 
магнитафонини ечиб олиб, машина одам кўрмайдиган жойга ташлаб 
кетса ва бу ерда машина яроқсиз ҳолатга келиб қолса учта 
жиноятнинг жами буйича автомашинани олиб кочиш , ўғрилик ва 
мулққа зарар етказиш учун жавобгар бўлади.
Жиноят қонунида бир нечта мураккаб таркибли, икки оқибатли 
жиноятлар ҳам ўз ифодасини топган. Бундай жиноятлар 
квалификацион таркибли деб номланади. Буларга жабирланувчининг 
ўлимига олиб келган оғир тан жароҳатини етказиш, инсонларни 
қурбон бўлишига олиб келган, мулкни нобуд бўлишига сабаб бўлган 
оғир оқибатларни келтириб чиқарган давлат сирини ошкор қилиш ва 
б. Бундай жиноятларда объектга биринчи зарарни етказувчи асосий 
жиноий оқибат - бу тан жарохатини етказиш, мулкни нобуд қилиш. 
Иккинчиси, эса кейин келиб чиққан оғир оқибатлар, бўлиб бўлар ҳам 
модданинг диспозициясида кўрсатилган зарурий оқибат ҳисобланади. 
Бунда айбнинг шаклида ҳам ўзига хос томони бор: асосий оқибатга - 
тўғри қасд; иккинчиси - албатта, эҳтиётсизлик орқасида рўй берган 
бўлади. 
Жиноят ҳуқуқида альтернатив, формал таркибли жиноятлар 
тушунчаси ҳам мавжуд. Булар каторига объектив томони икки 
мустакил қисмлардан ташкил топадиган жиноят таркибини киритиш 
даркор: биттасида фақатгина қилмишни содир этилиши назарда 
тутилади, иккинчисида қилмиш билан бир каторда ижтимоий хавфли 
оқибатни келиб чиқиши назарда тутилади. Мисол учун, Жиноят 
кодекси 186
1
–моддасида этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки 
махсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чикариш ёки муомалага 
киритиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан 
сунг ёки анча микдорда содир этилганлиги учун жавобгарлик 
жавобгарлик белгиланган. Кўриниб турибдики, ушбу жиноятнинг 
объектив томони маъмурий жазо қўлланганидан сунг ижтимоий 
хавфли қилмишни содир этишда; ёки ижтимоий хавфли қилмиш 
натижасида анча миқдорда зарар етказилишида ифодаланади. 
Ижтимоий хавфли оқибатнинг аҳамияти қуйидагиларда намоён 
бўлади: 


163 
1. 
зарар ва унинг микдори қилмишни криминализация ва 
декриминализация қилиш учун асосий мезон ҳисобланади; 
2. 
жиноятлар ва уларнинг таркибларида зору элемент 
ҳисобланадиган жиноий оқибатлар барча ҳолатда жиноятни 
таснифлашда иштирок этади; 
3. 
зарар – жиноий ва жиноий бўлмаган ҳуқуқбузарликлар, 
ғайриахлокни ножўя ҳаракатларни фарқ асосий воситадир; 
4. 
кам аҳамиятли қилмишларни ҳам аниқлашда зарар 
(оқибат)нинг ўрни муҳимдир; 
5. 
кейинги қўшимча оқибатлар агар шахс уларни олдиндан 
кўра билган бўлса суд томонидан жазони оғирлаштирувчи ҳолат 
сифатида қилмишни квалификация қилишда инобатга олинади.

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling