Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

Жиноятнинг содир этиш усули ижтимоий хавфли қилмишнинг 
объектив томонининг факультатив белгиларидан биридир. 


168 
Жиноятни содир этиш усули унинг қандай содир этилганлиги
унинг тартиби, услубини кўрсатади Жиноятни содир этиш усули 
қонунда муайян жиноятнинг жавобгарликни оғирлаштирувчи 
(квалификацияловчи) белгиси сифатида кўрсатилиши мумкин. 
Жиноят содир этилишининг усули кўп холларда унинг зарурий 
белгиси сифатида муайян жиноят ҳуқуқий нормада тўғридан-тўғри 
кўрсатилиши мумкин (масалан, ўзини-ўзи ўлдириш даражасига 
етказиш (Жиноят кодекси 103-моддаси) учун жавобгарлик фақат 
моддий томондан еки бошқа жиҳатлардан айбдорга қарам бўлмаган 
шахсга рахмсиз муомала килиш ёки унинг шаън ва қадр-қимматини 
муттасил равишда камситиш йўли билан амалга оширилганда
босқинчилик (Жиноят кодекси 164-моддаси), яъни ўзганинг мулкини 
талон-торож қилиш мақсадида ҳужум қилиб, товламачилик (Жиноят 
кодекси 165-моддаси), яъни жабрланувчи ёки унинг ячин чиши-
ларига зурлик ишлатиш, ёхуд жабрланувчи ёки унинг яқин 
кишиларига зўрлик ишлатиш, мулкка шикаст етказиш ёки нобуд 
қилиш ёхуд жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган 
маълумотларни ошкор қилиш йўли билан кўрқитиб, ўзгадан мулкни 
ёки мулкий ҳуқуқни топширишни, мулкий манвфаатлар беришни 
ёхуд мулкий йўсиндаги ҳаракатлар содир этишни талаб қилиш ёхуд 
жабрланувчини ўз мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқини беришга 
мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиш йўли билан амалга 
ошириш; талончилик (Жиноят кодекси 168-моддаси), яъни ўзганинг 
мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш ва бошқалар). Бу мулкка 
карши жиноят таркибларида жиноят содир этиш усуллари универсал 
белги 
ҳисобланиб, 
талон-торож 
қилишнинг 
бир 
шаклидан 
иккинчисини фарқлаш имконини беради. 
Айрим ҳолларда жиноятни содир этиш усули жазони 
оғирлаштирувчи ҳолат ҳисобланади (масалан, Жиноят кодекси 97-
моддаси) қасддан одам ўлдириш қуйидаги ҳолларда жавобгарликни 
оғирлаштирувчи ҳолатда содир этилган ҳисобланади: а) бошқа 
шахсларнинг хаёти учун хавфли бўлган усулда; б) ўта шафкатсизлик 
билан одам ўлдириш; туҳмат, нашр қилиш ёки бошқача 
кўвақтирилган матнда ёхуд оммавий ахборот воситалари орқали 
содир этилса (Жиноят кодексининг 139-моддаси 2-кисми), зўрлик 
ишлатиб озодликдан маҳрум қилиш (Жиноят кодексининг 138 
моддаси), жиомоний азоб бериш йўли билан содир этилса ва 
бошқалар). 


169 
Жиноят содир этиш усули муайян жиноятнинг зарурий ёки 
квалификацион белгиси бўлса, ва у нотўғри аниқланганида ҳукмни 
ўзгартириш учун асос бўлади. 
Жиноят объектив томонининг факультатив белгиларидан яна 
бири жиноят содир этиш воситасидир. 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling