Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


 Сабабий боғланиш ва унинг жиноят-ҳуқуқий аҳамияти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

4. Сабабий боғланиш ва унинг жиноят-ҳуқуқий аҳамияти 
Моддий таркибли жиноятлар объектив томонининг зарурий 
белгиларидан учинчиси-сабабий боғланишдир. Сабабий боғланиш 
содир этилган ижтимоий хавфли қилмиш ва унинг натижасида келиб 
чиққан ижтимоий хавфли оқибат ўртасидаги боғлиқликдир. 
Жиноят ҳуқуқида жиноий оқибатларни келиб чиқишига сабаб ва 
шароит бўлиб, факатгина жиноят субъектининг ҳаракат ёки 
ҳаракатсизлиги ҳисобланади. Ҳеч қандай табиат кучлари, ақли норасо 
шахслар, ҳайвонлар ёки механизмларнинг ҳаракати жиноятнинг 
сабаби бўла олмайди. Шуниси билан жиноят ҳуқуқидаги сабабий 
боғланиш жиноят ишида суд экспертлари томонидан аниқланадиган 
сабабий боғланишдан фаркланади. Масалан, одам ўлдириш билан 
боғлиқ барча ишларда суд тиббий экспертизаси ўтказилади ва унда 
ўлим келиб чиқишининг биологик сабаблари аниқланади. Суд тиббий 
экспертизаси “Ана шу шахснинг ҳаракатлари ўлим келиб чиқишига 
сабаб бўлганми”,- деган саволни қўйса суд ёки терговчи қўпол хатога 
йўл қўйган бўлади. Бу саволга жавобни жиноятни таснифлаш вақтида 
суд ёки терговчи ўзи беради. Суд тиббий экспертизаси эса қуйидаги
хулосаларни беради: уйқу артериясига қаттиқ ўткир жисм билан 
уриш оқибатида кўп қон йўқотилиб, юрак тўхташига олиб келган ва 
ўлим келиб чиқишига сабаб бўлганми ? Бу маъломотларга асосланиб
терговчи ёки суд гумон қилинувчининг (айбланувчи, судланувчи) 
тегишли ҳаракати (ҳаракатсизлиги) жаьрланувчининг ўлишига сабаб 
бўлган-бўлмаганлигини аниқлайди. 


164 
Шахснинг 
ҳаракат 
(ҳаракатсизлиги) 
натижасида 
ғайриижтимоий, зарарли оқибатлар келиб чиқиш имкониятига эга 
бўлиши керак. Агар ҳаракат ижтимоий фойдали ёхуд ижтимоий 
нейтрал бўлса унда сабабий боғланишни аниқлаш керак эмас. Мисол 
учун:
1) 
Агар ошхонага яширинча тушаётган ўсмир қоровулнинг 
бақириши оқибатида қочиб кетаётиб оёғини синдириб олган бўлса 
коровулнинг ҳаракатларини оғир тан жарохати етказилишида сабаб 
бўлган деб топиб бўлмайди. 
2) 
П. маст ётган Д.ни ўрнидан тўргазиб, уйи томон 
йўналтирганидан сўнг П.кўрмайдиган масофада Д. машина остига 
тушиб колиши каби ҳаракатлар ўртасида сабабий боғланиш мавжуд 
эмас. 
Келиб чиққан ижтимоий хавфли оқибат учун жиноий 
жавобгарлик масаласи фақат бу оқибат айнан шу қилмиш содир 
зтилиши натижасида келиб чиққанлиги аниқроқ сўнг кўрсатилиши 
мумкин 
Агар оқибат содир этилган ижтимоий хавфли қилмиш 
натижасида эмас, балки бошқа сабаблар туфайли келиб чиққан бўлса, 
у ҳолда бу оқибатлар ушбу қилмишни содир этган шахсга 
юклатилиши мумкин эмас. Масалан, шахснинг баданига шикаст 
етказилган ва у тиббий ёрдам учун врачга мурожаат қилган ва қон 
қўйиш натижасида ОИТС (СПИД) касаллиги юқтирилганида баданга 
шикаст етказган шахс жабрланувчининг ОИТС (СПИД) билан 
касалланганлиги учун жавобгар бўлмайди, чунки унинг ҳаракатлари 
билан жабрланувчининг ОИТС (СПИД) билан касалланиши ўртасида 
сабабий боғланиш йўқ. Жабрланувчи бу касаллиққа гиббиёт 
ходимнинг бепарволиги ёки ўз вазифасига совуққонлик билан 
қаралганлиги туфайли йўлиққан. 
Ижтимоий хавфли ҳаракат ёки ҳаракатсизликнинг зарали 
оқибатдан илгари амалга оширилиши сабабий боғланишнинг муҳим 
белгиларидан биридир. Зарарли оқибат эса ижтимоий хавфли ҳаракат 
ёки ҳаракатсизликнинг натижаси бўлиб, у айни вақтда ёки кейин 
содир бўлади. Акс ҳолда ижтимоий хавфли ҳаракат ёки 
ҳаракатсизлик билан зарарли оқибат ўртасида сабабий боғланиш 
мавжуд бўлмайди
Кўпчилик ҳолларда содир этилган ижтимоий хавфли қилмиш ва 
келиб чиққан оқибатлар ўртасидаги сабабий боғланишни аниқлаш 
суд-тергов амалиётида унчалик қийинчилик тугдирмайди, чунки 


165 
оқибатлар (масалан, ҳаётга тажовуз қилинганида ҳаёт учун муҳим 
аъзоларга ўқ отиш йўли билан одамни ўлдириш, совуқ қурол билан 
баданга шикаст етказиш) маълум ва аниқ кўриниб туради. Аммо 
айрим ҳолларда сабабий боғланишни аниқлаш анчагина мураккаб иш 
бўлиб, экспертиза ўтказиш талаб этилади Бу кўпроқ автотранспорт 
ҳаракати хавфсизлиги хоидаларини бузиш туфайли содир этиладиган 
жиноятларни тергов қилишда қўлланилади. 
Сабабий боғланиш факат ҳаракат билан содир қилинадиган 
жиноятлардагина жиноят таркиби объектив томонинг зарурий 
белгиси ҳисобланади. 
Ҳаракатсизлик билан қилинадиган жиноятлардаги сабабий 
боғланишни аниқлашда қуйидаги хусусиятлар кўзда тутилади:
1) 
шахсга 
муайян 
ҳаракатлар 
қилиш 
мажбурияти 
юклатилганлиги ; 
2) 
бу ҳаракатни килмаслик натижасида шу жиноят таркиби
учун қонунда белгиланган зарарли оқибатнинг юз берган бўлиши ; 
Сабабий боғланиш мавжудлигини аниқлашда қуйидагиларга 
эътибор бериш лозим: 
1. 
Оқибат содир этилган ижтимоий хавфли қилмиш (ҳаракат 
ёки ҳаракатсизик) натижасида келиб чиққан бўлиши керак 
2. 
Келиб чиққан оқибат содир этилган ижтимоий хавфли 
қилмишнинг ёхуд бу қилмиш содир этилиши натижасида ижтимоий 
хавфли оқибат келиб чикишининг реал хавфи бўлиши керак. Агар 
жиноий оқибат ижтимоий хавфли қилмишнинг натижаси бўлмаса, 
яъни унинг содир этилиши натижасида объектив тарзда оқибатнинг 
келиб чиқиши реал бўлмаса, шахс жиноий жавобгарликка тортилиши 
мумкин эмас. 
Ҳаракатсизлик йўли билан содир этилган жиноятларда сабабий 
боғланиш муаммолари худди фаол ҳаракат билан жиноий қилмиш 
содир этишдаги ка6и хал этилади. 
Қилмишнинг ғайриижтимоий, ҳуқуққа хилофлиги ёки ахлоққа 
зид эканлигини аниқлаш қилмиш ва жиноий оқибат ўртасидаги 
сабабий боғланишни тадқиқ қилишнинг биринчи босқичини ташкил 
қилади. 
Тадқиқотнинг иккинчи боскичи ғайриҳуқуқий ва ахлоққа зид 
қилмиш зарарли оқибатларни келиб чиқишига керақли шароит 
яратганлигини аниқлашни ўз ичига олади. Ўзганинг мулкини 
эҳтиётсизлик оркасидан нобуд қилишда, уйга кетаётиб электр 
плиткани чойнаги билан ёник ҳолатда колдириб кетган фаррошни 


166 
жавобгарликка тортиб бўлмайди. Чунки экспертиза томонидан 
аниқланишича омборга омборхона мудири томонидан растратани 
яшириш ниятида, фаррошнинг ёнгин хавфсизлиги коидаларини 
бузишидан фойдаланган ҳолда ўт қўйиб йўқ қилинган. Бу ҳолатда 
фаррош ёнгин хавфсизлиги коидаларини бузган. Бирок унинг 
ҳаракатлари амалга оширилган ёки амалга оширилмаганлигидан 
катъий назар ёнгин бошқа шахс томонидан содир этилган. 
Сабабий 
боғланиш 
мавжудлигини 
аниқлашнинг 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling