Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Download 5.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Жиноят хукуки
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5. Жиноят объектив томонининг факультатив белгилари
учинчи
боскичи, ҳақиқатдан ҳам қилмиш айнан жиноий оқибатнинг сабаби бўлганлиги аниқлашдан иборатдир. Ҳаракатсизликдаги сабабий боғланишни аниқлаш ўзига хос хусусиятга эгадир. Агар ҳаракатда шахс қурол ёки воситаларни ишлатган ҳолда ташки дунёда бевосита ўз кучи билан ўзгаришлар килса, ҳаркатсизликда эса шахс фаол ўзгартирувчи ҳаракатларини амалга оширмасда, ташки табиат кучларига, хайвонларга, механизмларга ва бошқа шахсларга зарар етказилиши учун имконият яратади . Ҳаркатсизлик ва жиноий оқибат ўртасидаги сабабий боғланишни аниқлаш боскичлари ва шартлари ҳаракатдаги билан бир хилдир. Бирок жиноий ҳаракатсизликнинг ўзига хослигигини инобатга олмок даркор, яъни шахс зарарли оқибатларни келиб чикишини олдини олишга мажбур бўлган ёки имконияти бўлганлигини аниқламоқ керак бўлади. 5. Жиноят объектив томонининг факультатив белгилари Объектив томоннинг зарурий белгилари Ижтимоий хавфли қилмиш Ижтимоий хавфли оқибат Ижтимоий хавфли қилмиш билан оқибат ўртасидаги сабабий боғланиш Жиноят объектив томонининг факультатив белгилари Жиноят содир этиш усули Жиноят содир этиш қуроллари Жиноят содир этиш вақти 167 Агар қонун чикарувчи қонуннинг тегишли моддасида жиноят таркибида факулътатив белгилардан акалли биттасини кўрсатса, у ҳолда бу белги жиноятнинг зарурий белгиси бўлиб қолади. Муайян қилмишнинг содир этилишида бу белгининг йўқлиги, шахснинг қилмишида жиноят таркибининг йўқлигини англатади. Жиноятнинг объектив томонини тўла тавсиф этиш учун жиноят содир этилган жой, вақт, усули, вазият ва қўлланилган воситалар каби жиноят объектив томонининг факультатив белгиларини кўриб чиқиш керак. Жиноят объектив томони факультатив белгилари муайян жиноят таркибининг зарурий ва зарурий бўлмаган белгилари бўлиши мумкин. Жиноят объектив томонининг факультатив белгиси қонунда кўрсатилганида, шундай белгисиз содир этилган қилмиш учун шахсни жавобгарликка тортиш мумкин бўлмайди. Шунинг учун факультатив белгиларнинг юридик аҳамияти шундаки, улар жиноят объектив томонининг зарурий ёки зарурий бўлмаган белгиси ҳисобланади Зарурий ёки факультатив белгилар айрим ҳолларда жиноятнинг зарурий белгилари ҳисобланса, бошқа ҳолларда содир этилган жиноят учун жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолат бўлиб, жиноятнинг квалификациясига таъсир этмайди. Факультатив белги жиноятнинг зарурий белгиси ҳисобланмаганида жиноятнинг квалификациясига таъсир этмасада, жазо тайинланишида жавобгарликни оғирлаштирувчи ёки енгиллаштирувчи ҳолат сифатида ҳисобга олиниши мумкин ва лозим. Факультатив белгилар ичида усул ва восита қилмишнинг вужуга келишига бевосита боғлиқдир. Бу икки белги қилмишнинг бевосита хусусиятини англатади. Жиноят содир этилган жой, вақт ва шароит жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатларга жиноий тажовуз амалга ошириладиган шароитлар сифатида намоён бўлади. Download 5.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling