Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Download 5.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Жиноят хукуки
2.
Ақли расолик Ақли расолик бу жиноят субъектининг зарурий белгиларидан биридир. Жиноят кодексининг 18- моддасида: «Жиноят содир этиш вақтиида ўз қилмишининг ижтимоий хавфли хусусиятини англаган ва ўз ҳаракатларини бошқара олган шахс ақли расо деб топилади», дейилади. Шунга кўра “Ижтимоий хавфли қилмишни содир этиш вақтида ақли норасо ҳолатда бўлган, яъни сурункали руҳий касаллиги, руҳий ҳолати вақтинча бўзилганлиги, ақли заифлиги ёки бошқа тарздаги руҳий касаллиги сабабли ўз ҳаракатларининг аҳамиятини англай олмаган ёки ҳаракатларини бошқара олмаган шахс жавобгарликка тортилмайди”. (Жиноят кодексининг 18-моддаси 2-қисми). Лекин бу ақли норасо шахсга қилмиши учун ҳеч қандай чора кўрилмайди, дегани эмас. Ижтимоий хавфли қилмишни содир этган ва суд томонидан ақли норасо деб топилган шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилиши мумкин (18-модда 3-қисми). Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари бемор шахсга ҳукм эълон қилингунга кадар ёки белгиланган жазони ўтаётган вақтида ёки озодликда колдирилган, аммо унинг ҳаракатлари атрофидагиларга хавф туғдирганида, қўлланилади. Ақли норасолик 2 та - юридик ва тиббий мезонлар билан ифодаланади. Шахсни ақли норасо деб топиш учун ҳар икки мезон бир вақтда мавжуд бўлиши шарт. Ҳар қандай ишдаги юридик кўрсаткич, яъни жиноятни содир этган шахс ҳақиқатан ўз ҳаракати ва унинг оқибати учун жавоб бера оладими ёки йўқми, деган масалалар суд томонидан тўла аниқланиши керак. Тиббий кўрсаткич белгиларига эга бўлган руҳий касалликларга: a. сурункали руҳий касаллик; b. вақтинчалик руҳий касаллик; c. ақлнинг пастлиги; d. касалликнинг бошқа ҳолатлари киради . Сурункали бошқа касаллик даволаб бўлмайдиган ёки қийин даволанадиган руҳий касаллик бўлиши мумкин. Масалан, 179 шизофрения, прогрессив фалажлик, паранойя, эпилепсия, бош мия сифлиси (яллиғланиши) ва хоказо. Вақтинчалик руҳий касаллик руҳий ҳолатнинг вақтинчалик бузилиши бўлиб, шахс кейинчалик соғайиб кетади, масалан, белая горячка — умумий юкумли касалликлар давридаги руҳий касаллик ва ҳоказо. Ақлнинг пастлиги ёки олигофрения — туғма ёки туғилиш вақтида инсон руҳий ҳолатининг ишдан чикиши. Ақлнинг пастлиги уч даражага бўлинади: енгил даражали дебиллик (имбецильность), ўрта даража (идиотия), тўла, яъни ақлий қобилиятнинг ишдан чиқиши. Касалликнинг бошқа ҳолатлари инсон руҳиятининг руҳий касалликлардан ташкари ҳолатдаги бузилишидир. (Масалан, гиёвандлик воситасини вақтинча истеъмол қилмаслик туфайли руй берадиган руҳий ҳолат, юкумли касаллик вақтидаги руҳий етишмаслик). Ақли норасоликнинг юридик мезони шундан иборатки, бунда шахс ўз ҳаракатлари тўғрисида ўзига ҳисоб бера олмайди (интеллектуал белги) ва ўз ҳаракатларини бошқара олмайди. Юридик мезоннинг интеллектуал белгиси шуни билдирадики, бунда шахс ўз ҳаракатини, унинг гайриқонуний ва жамоат учун хавфли эканлигини тушунмайди. Шахсни ақли норасо деб топиш учун қонун буйича тиббий ва юридик мезонлар аниқланиши лозим. Кўпчилик ҳолларда, агар шахс ўз ҳаракатлари тўғрисида ўзига ҳисоб бера олмас экан, ўз ҳаракатларини ҳам бошқара олмайди. Бирок суд-тергов амалиётида шахс ўз ҳаракатлари юзасидан ҳисоб бера олади, лекин уни бошқара олмайдиган ҳолатлар ҳам кўзатилган. Масалан, шахс гиёвандлик воситасини истеъмол қилиши керак бўлган вақтда уни топа олмаса, ҳар қандай ҳаракатни содир этишга, шу жумладан, дорихонага ўғрилиққа киришга ҳам кодир бўлади. Бунда гиёванд жиноят килаётганлиги тўғрисида ўзига ҳисоб беради, лекин ўз ҳаракатларини бошқара олмайди. Бу ҳолларда тиббий кўрсаткичлардан бирининг мавжудлиги шахсни ақли норасо деб топилиши учун асос бўлади. Ҳар бир жиноят ишини кўришда шахсни ақли норасо деб топиш учун албатта суд-психиатрия экспертизаси ўтказилиши лозим. Қонунга кўра ақли норасо деб топилган шахс жиноятнинг субъекти бўла олмайди ва у ҳаракатларида жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли жиноий жавобгарликка тортилмайди. Download 5.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling