Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Download 5.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Жиноят хукуки
4.
Эҳтиётсизлик ва унинг турлари 199 Одатда эҳтиётсизлик билан содир этилган жиноятлар етказилган оқибатига қараб, айрим ҳолларда эса бу оқибатларни вужудга келтирган усул ва воситага қараб квалификация қилинади. Оқибатнинг йўқлиги жавобгарликни истисно этади. Эҳтиётсизлик билан содир этилган жиноятлар учун жавобгарлик факатгина жиноят қонунида тўғридан-тўғри кўрсатилган ҳолдагина келиб чиқади. Жиноят кодекси 22-моддасида айбнинг эҳтиётсизлик шаклига қуйидагича таьриф берилган:“Ўз-ўзига ишониш ёки бепарволик оркасида содир этилган ижтимоий хавфли қилмиш эҳтиётсизлик орқасида содир этилган жпноят деб топилади. Агар жиноятни содир этган шахс ўз хулк-атвори қонунда назарда тутилган ижтимоий хавфли оқибатлар келтириб чиқариши мумкинлигига кўзи ета туриб, эҳтиёткорлик чора-тадбирларига онгли равишда риоя этмаган ҳолда бундай оқибатлар келиб чикмаслигига асоосиз равишда умид килган бўлса, бундай жиноят ўз-ўзига ишониш оқибатида содир этилган», деб топилади. Шахснинг қилмишида эҳтиётсизлик белгиларининг мавжудлиги: Шахсда, қонунда белгиланган хавфсизлик нормаси доирасида ҳаракат қилиш мажбуриятининг мавжудлиги; шахснинг нотўғри қарорга келганлигини аниқлашдан иборат. Шубҳасиз, эҳтиётсизлик оркасида содир этилган жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик даражаси жиҳатидан қасддан содир этилган жиноятларга нисбатан паст. Бироқ улар ҳам этибордан четда қолмаслиги керак, чунки эҳтиётсизлик орқасида давлатга, фуқароларга кўп миқдорда зарар етади, эҳтиётсиз ҳаракатлар туфайли кўп одамлар ҳалок бўлади ва кўп миқдордаги мулк нобуд бўлади (автомобиль ҳалокатлари кўпинча ҳайдовчиларнинг жиноий ўз-ўзига ортиқча ишонишлари натижасида келиб чиқади). Кўпчилик ҳолларда эҳтиётсизлик орқасидаги жиноятлар шахснинг ўз вазифаларига совуққонлик билан қараши натижасида ижтимоий манфаатларга бўлган лоқайд муносабатлар ва бошқалар туфайли содир бўлади. Жиноят кодексида эҳтиётсизлик орқасида содир этилган жиноятлар учун жавобгарлик келиб чиққан оқибатга қараб белгиланади. Масалан, эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш (Жиноят кодекси 102-моддаси), эҳтиётсизлик орқасида баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказиш Жиноят кодексининг 111- моддаси), транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш 200 хавфсизлиги қоидаларини бузишнинг баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлиши (266-модданинг 1 - қисми), ёнғин хавфсизлиги коидаларининг шу қоидалар бажарилиши учун масъул бўлган шахс томонидан бузилиши баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказишга сабаб бўлиши (259-модданинг 1-қисми) ва шу кабилар. Аммо катор ҳолларда жавобгарликка тортиш учун оқибатнинг келиб чикиши назарда тутилмайди. Масалан, давлат сирларини ошкор қилиш (Жиноят кодекси 162-моддаси). Бу жиноят қасддан ва шунингдек, эҳтиётсизлик оркасида хам содир этилиши мумкин ҳамда давлат сирлари ошкор этилган вақтдан бошлаб қилмиш тугалланган деб ҳисобланади. Жиноят кодекси 22-моддаси мазмунидан куриниб турибдики, эҳтётсизлик орқасида содир этиладиган жиноят ўз-ўзига ишониш ёки бепарволик оркасида содир этилиши мумкин. Ўз-ўзига ишониш оқибатида содир этилаётган жиноятнинг интеллектуал (тафаккурий) ҳолати шундан иборатки, айбдор ўзининг хулқ-атвори натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган ижтимоий хавфли оқибатни олдиндан кўра билади. Агар жиноий ўз-ўзига ишонишнинг эҳтиётсизликнинг бепарволик орқасида содир этилган жиноят билан таққосланса, кўриниб турибдики, айбнинг ўз-ўзига ишониш хавфлироқ шаклидир,чунки бу ходда айбдор хулқ-атвори натижасида қандай оқибатлар келиб чиқиши мумкинлигини кўра била туриб онгли равишда эҳтиёткорлик чора-тадбирларига риоя килмайди. Масалан, ҳайдовчи маст ҳолда автомашинани одамлар кўп жойда юқори тезликда бошқаради, у онгли равишда йўл ҳаракати хаафсизлиги қоидаларини бузади. Бунинг натижасида айбдор одамлар соғлигига зарар етказиши мумкин бўлган ижтимоий хавфли оқибат рўй бериши мумкинлигига кўзи етади ва бу оқибатлар келиб чиқмаслиги тўғрисидаги ишончи хом хаёл бўлиб чиқади (иродавий ҳолат). Жиноий ўз-ўзига ишониш кўринишида содир этилган қилмишлар транспорт воситасини бошқариш, табиий муҳитни қўриқлаш ва табиатдан фойдаланиш билан боғлиқ жиноятлар учун хос. Ижтимоий хавфли қилмишни содир этилиши натижасида жиноят-ҳуқуқий нормада кўрсатилган оқибат юз бермаган бўлса, қилмиш жиноят-ҳуқуқий аҳамият касб этмайди Масалан, хайдовчи онгли равишда белгиланган тезликни ошириб, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузади аммо бу ҳеч қандай оқибатларга 201 олиб келмади. Бу ҳолда хайдовчига йўл патрул хизмати ходимлари томонидан маъмурий чоралар қўлланилади. Эҳтиётсизликнинг ўз-ўзига ишониш ва эгри қасд ўртасидаги асосий фарқ айбдорнинг қилмишга нисбатан бўлган иродавий ҳолатида намоён бўлади. Агар эгри қасдда айбдор ижтимоий хавфли оқибатларни келиб чикишига онгли равишда йўл қўйса, ўз-ўзига ишонишда эса оқибатларни келиб чиқмаслигига асоссиз равишда умид килади. Бунда ушбу оқибатларга нисбатан онг ва ирода бефарқ эмасдир, улар оқибатни олдини олишга қаратилгандир. Шахс жиноий оқибат келиб чиқишига тўскинлик қиладиган, шунга имконияти бўлган реал шароитлар бор деб уйлайди, бирок айрим шароитлар туфайли бўлар амалга ошмайди. Ўз-ўзига ишонишда айбдор ўзига, ўзининг кучига, тажрибасига, билимига таяниши билан бирга, шунингдек, бошқа шахсларни ҳаракати, табиат кучлари ва ҳоказоларга ҳам таянади. Ўз-ўзига ишонишда айбдор биринчидан, ижтимоий хавфли оқибатларни олдини олишга каратилган ҳаракатлари асоссиз эканлиги; иккинчидан, ижтимоий хавфли оқибатлар келиб чикишининг олдини олишга умид боғлаган шароитлари бунга қодир эмаслиги учун жавобгарликка тортилади. Жиноий ўз-ўзига ишонишда шахснинг онги ва иродаси келиб чиқиши мумкин бўлган ижтимоий хавфли оқибатга, ўзининг хулк- атворига бефарк бўлмайди, балки ҳеч қандай оқибат юз бермайди деб ҳисоблайди. Бепарволик кўринишидаги жиноятни содир этишда шахс қонунда кўзда тутилган ўз хулқ-атвори туфайли келиб чиқадиган ижтимоий хавфли оқибатларни олдиндан билмайди. Лекин билиши мумкин ва зарур. Бепарволик кўринишидаги жиноятларни содир этишда оқибатларни кўра билмаслик, шахснинг қонун талабларига, турли қоидаларга ва бошқаларга бепарволигидан) далолат беради. Жиноий бепарволикда шахс ўз хулқ-атворининг ижтимоий хавфлилигини англамайди. Натижада ижтимоий хавфли оқибат юз бериши мумкин. Шунга қарамасдан содир этилаётган қилмиш ҳолатларини ҳисобга олиб оқибатнинг юз бериши мумкинлигини билиши зарурдир. Жиноий бепарволик ўз-ўзига ишонишдан шуниси билан фарқ киладики, аввало шахс ўз хулк-атворининг ижтимоий хавфли ҳусусият англамайди. Лекин вазиятни ҳисобга олиб, жиноий оқибат юз беришини шахс билиши мумкин ва зарурдир Суд-тергов амалиётида жиноий бепарволикни тасодифан юз берган қасддан ажрата билиш лозим. Ўзбекистон Республикаси 202 Жиноят кодексида биринчи марта (24-моддасида) айбсиз ҳолда зарар етказиш тушунчаси берилган. Унда: «Агар шахс ўз қилмишнингг ижтимоий хавфлилик хусусиятини англамаган, англаши мумкин ва лозим ҳам бўлмаган ёки унинг ижтимоий хавфли оқибатларига кўзи етмаган ва ишнинг ҳолатларига кура кўзи етиши мумкин ва лозим ҳам бўлмаган бўлса, бундай қилмиш айбсиз ҳолда содир этилган деб топилади». Бундай шахснинг ҳаракатлари туфайли ижтимоий хавфли оқибатлар келиб чиққан тақдирда ҳам айби бўлмайди (қасддан ёки эҳтиётсизлик шаклида) айбининг йўқлиги биринчи навбатда у қилмишнинг ижтимоий хавфлилик хусусиятини англамагани, англаши мумкин ва лозим ҳам бўлмагани ёки унинг ижтимоий хавфли оқибатларига кўзи етмагани ва ишнинг ҳолатларига кура кўзи етиши мумкин ва лозим ҳам бўлмаганлиги билан белгиланади. Шунинг учун шахс ҳар қандай ижтимоий- хавфли оқибат юзберганда ҳам жиноий жавобгарлиика тортилиши мумкин эмас. Жиноят ҳуқуқи назарияси ва суд амалиётида оқибатларни келиб чиқишининг олдини олиш учун айбдорда имконият бўлганми ёки йўқми ? деган масалаларни ҳал қилиш учун иккита – объектив ва субъектив мезон ишлатилади. Бепарволикнинг объектив мезони шахснинг ёзилган ва ёзилмаган олдини олиш коидаларига риоя килмаслиги натижасида ижтимоий хавфли оқибатларни келиб чикишини олдидан кура билиш мажбуриятини ўз ичига олади. Ўз навбатида, агар ҳақиқий юзага келган ижтимоий хавфли оқибатларни олдиндан кўра билиш мажурияти зиммасига юклатилмаган шахс ушбу хавфли оқибатлар учун жавобгарликка тортилиши мумкин эмас. Бироқ, объектив мезоннинг ўзи билангина шахсда ижтимоий хавфли оқибатларни келиб чиқишини олдини олиш учун имкониятлар бор бўлган деган хулосага келиб бўлмайди. Бунда субъектив мезон ҳам муҳим урин эгаллайди. Субъектив мезон шахснинг аниқ бир вазиятда ва ўзининг индивидуал хусусиятлари билан ижтимоий хавфли оқибатларни келиб чиқиш имкониятини олдинда кўра билиш қобилиятини англатади. Ўз-ўзига ишониш ва бепарволикнинг умумий жиҳатлари кўплигидан, улар айбнинг бир шакли таркибига киритилган. Уларнинг умумийлиги, энг аввало, ягона руҳий ва ижтимоий негизга эга эканлигида намоён бўлади. Буларга хушёрликнинг йўқлиги, 203 эътиборизлик, эҳтиёткорлик қоидаларини менсимаслик ва бошқалар киради. Download 5.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling