Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
-БОБ: ЖИНОЯТНИНГ СУБЪЕКТИВ ТОМОНИ
Download 5.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Жиноят хукуки
8-БОБ: ЖИНОЯТНИНГ СУБЪЕКТИВ ТОМОНИ
1. Жиноятнинг субъектив томони тушунчаси Жиноятнинг субъектив томонини аниқ белгилаш жиноятни тўғри квалификация қилиш ва адолатли, шахснинг айби даражасини ҳисобга олган ҳолда жазо тайинлашнинг зарурий шартидир. Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқининг муҳим хусусиятлари- дан бири субъектнинг ақли расолиги, яъни айбдорнинг ўз ҳаракатини бошқара олганлиги ва ҳаракати туфайли келиб чиққан оқибатнинг ижтимоий хавфлилигини англаши ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 20-моддасига мувофиқ ижтимоий хавфли қилмишни қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасида содир этган шахс жиноят содир этилишида айбдор деб топилиши мумкин, яъни субъектив ақли расолик шуни англатадики, шахс факат қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасидан содир этилган қилмиши учун айбдор бўлгандагина жиноий жавобгарликка тортилади. Жиноят ҳуқуқи назариясида жиноятнинг субъектив томони дейилганда, айбдор шахснинг ўзи содир этган ижтимоий хавфли қилмиш ва унинг оқибатларига бўлган руҳий муносабати тушунилади. Жиноятнинг субъектив томонини аниқлаш суд-тергов амалиётида маълум қийинчиликлар туғдиради. Шу муносабат билан Айбнинг шакллари (ЖК 20-моддаси) Мураккаб айбли жиноят (ЖК 23-модда) Айбсиз ҳолда зарар етказиш (ЖК 24-модда) Қасддан содир этилган жиноят (ЖК 21-модда) Эҳтиётсизлик орқасида содир этилган жиноят (ЖК 22-модда) 189 жиноятчи томонидан содир этилган ижтимоий хавфли қилмиш, унинг мақсади ва мотивларини чуқур ўрганиш лозим. Айнан жиноятнинг субъектив томонини тўғри аниқлаш жиноятчи шахснинг ижтимоий хавфлилиги даражасини аниқлашда муҳим аҳамият касб этади. Жиноятнинг мақсади, мотиви ва айбни етарлича тадқиқ этмаслик жиноятни квалификация қилишда хатоликларга йўл қуйилишига олиб келиб, шахснинг у содир этмаган қилмиш учун жиноий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади, бу эса адолатли жазо тайинлаш одиллик принципининг бузилишига олиб келади. Шунинг учун суд-тергов амалиётида жиноятнинг мотиви, мақсади ва айбни тўғри аниқлашга жуда катта зътибор бериш керак, чунки Жиноят кодексининг 9-моддасига мувофиқ, “шахс қонунда белгиланган тартибда айби исботланган ижтимоий хавфли қилмишлари учунгина жавобгар бўлади”. Жиноят ҳуқуқи назариясида жиноят субъектив томонининг зарурий белгиси айбнинг қасд ёки эҳтиётсизлик шаклидир. Жиноятнинг максади ва мотиви эса субъектив томонининг факультатив белгиси ҳисобланади. Мақсади ва мотив жиноят субъектив томонининг факультатив белгиси ҳисобланиб, агар улар жиноят ҳуқуқий норма-да тўғридан-тўғри кўрсатилган бўлсагина , жиноятни квалификация қилишга таъсир этади, бошқа ҳолларда зса, улар жиноятнинг квалификациясига таъсир қилмайди, балки жазо тайинлашда ҳисобга олиниши зарур. Download 5.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling