Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

2. Айбнинг шакллари ва тушунчаси  
Айб ҳар қандай жиноят субъектив томонининг зарурий 
белгисидир. Айбсиз ҳолда зарар етказганлик учун жиноий 
жавобгарликка тортиш ва жазо тайинланиши мумкин эмас.
NOTA BENE! 
Айб деганда шахснинг содир этган ижтимоий хавфли қилмиши ва 
унинг оқибатларига (қасддан ёки эҳтиётсизлик кўринишидаги) 
бўлган руҳий муносабати тушунилади 
Жиноят қонунчилигида ва суд амалиётида айбнинг оғирлигини 
англатувчи, унинг микдорий хусусиятини акс эттирувчи “айбнинг 
даражаси” тушунчаси ишлатилади. Айбнинг даражаси шахснинг 
жиноят ҳолатларига бўлган муносабати шакллари ва таркибининг 
жами билан аниқланади ҳамда ижтимоий хавфли қилмишнинг 
даражаси билан белгиланади. Булар қуйидагилардан иборат: руҳий 
муносабатининг хусусиятлари, жиноятнинг мотив ва мақсади, 


190 
шахсни 
тавсифлайдиган 
ҳолатларга 
оид 
жиноий 
қасд 
ёки 
эҳтиётсизликнинг келиб чикишига туртки бўлган сабаб ва шарт-
шароитлардир. 
Юридик адабиётларда айб турлича талқин этилади. Катор 
муаллифлар жиноятнинг субъектив томонини тадқиқ этишда айб ва 
жиноятнинг субъектив томони тушунчасини айнан бир хил деб 
ҳисоблашса, бошқалари жиноятнинг субъектив томони айбга 
нисбаган кенг тушунча бўлиб, у ўз ичига жиноятнинг мотиви ва 
мақсадини ҳам қамраб олади, деб ҳисоблайдилар. Шубҳасиз, булар 
айнан бир хил тушунчалар змас. 
Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқи «объектив айбни 
билмайди», яъни шахсни факат ижтимоий хавфли қилмиш содир 
этганлик факти асосида жавобгарликка тортишнинг ўзи учун 
жавобгарлик белгиланади. 
Қонунга мувофик Ўзбекистон Республикаси Жинояг кодексида 
(Жиноят кодекси 20-моддаси) назарда тутилган ижтимоий хавфли 
қилмишни қасддан ёки эҳтиётсизлик оркасида содир этган шахс 
жиноят содир этилишида айбдор деб топилиши мумкин. 
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 20-моддасига 
мувофик жиноят: 
1) қасддан; 
2) эҳтиётсизлик оркасидан содир этилиши мумкин. 
Айбнинг қасд шаклида жиноят тўғри ёки эгри қасд билан содир 
этилиши мумкин. 
Жиноят тамом бўлган вақт ижтимоий хавфли қилмиш 
бажарилган вақт деб ҳисобланади. Уни содир этган шахс ўз 
қилмишининг ижтимоий хавфлилик хусусиятини англаган ва шундай 
қилмишни содир этишни истаган бўлса, бундай жиноят қасддан 
содир этилган деб топилади. Қасддан содир этилган жиноятга 
берилган бу таъриф тўғри қасд билан амалга ошириладиганган 
жиноятлар таркибига нисбатан берилган. 
NOTA BENE! 
Жиноятни 
содир 
этган 
шахс 
қилмишнинг 
ижтимоий 
хавфлилигини англаган, унинг ижтимоий хавфли оқибатларини 
олдиндан кўра билган ва уларнинг юз беришини истаган бўлса, у 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling