Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

 
7. 
Хато ва унинг жиноят ҳуқуқий аҳамияти 
Хато жиноят ҳуқуқида шахснинг содир килган жинояти 
ҳолатларига бўлган нотўғри муносабатидир. Жиноят ҳуқуқида 
хатонинг икки: юридик ва фактик тури мавжуддир. 
Юридик хато деганда, жиноят ҳуқуқи назариясида қилмишини 
қилган шахснинг жиноят ҳуқуқий мотив ҳақида нотўғри тасаввури 
тушунилади Жиноят ҳуқуқи назариясида юридик хатонинг бир канча 
турлари бор: 
1. 
шахс қилмишини жиноят деб ҳисоблайди, лекин содир 
қилинган қилмишда жиноят белгилари бўлмайди Бундай юридик 
хатода жиноий жавобгарлик юзага келмаганлиги учун ўз-ўзидан 
жиноят деб ҳисобланмайди. 
Агар шахс ўз ҳаракатларини жиноят деб ҳисобламаса, лекин 
ушбу ҳаракатда жиноят аломатлари бўлса, бундай ҳолда ушбу 
ҳаракатни содир килганлиги учун жиноий жавобгарлик белгиланади. 
2. 
Иккинчидан, 
юридик 
хато 
шахс 
содир 
этаётган 
қилмишнинг юридик оқибатларини, жиноят учун белгиланган жазо 
тури ва микдорини билмаслиги ёки нотўғри тасаввурга эга эканлигда 
ифодаланади.Хатонинг турида шахснинг шундай қилмиш учун 
жавобгарлик 
белгиланганлигини 
билмаслиги 
уни 
жиноий 
жавобгарликдан озод килмайди. Юридик хатонинг аҳамияти 
ХАТО 
Юридик хато 
Фактик хато 
Оқибатга 
нисбатан 
хато 
Сабабий 
боғланишга 
нисбатан 


207 
шундаки, у на айбга, на жиноятнинг квалификациясига ва на жазо 
тайинлашга таъсир қилади. 
Фактик хато дейилганда, жиноят ҳуқуқи назариясида шахснинг 
жиноят таркиби объектив тамони белгилари тўғрисида нотўғри 
тушунчага эга эканлиги тушунилади. 
Жиноят ҳуқуқи назариясида фактик хатонинг ҳам бир неча 
кўриниши берилган: жиноятнинг объектига, жиноят предметига 
нисбатан хато; жиноятнинг объектив белгиларига (ҳаракат ёки 
ҳаракатсизлик келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатларга) нисбатан, 
жабрланувчининг шахсига нисбатан; жиноят содир этиш услуби ва 
воситаларига нисбатан хато қилиш ва ҳоказолар киради. 
Объектга нисбатан хато қилишда шахс жиноят ҳуқуқий 
муносабатларнинг бошқа объектига зарар етказади. Масалан, шахс 
омбордаги буюмни портловчи модда деб ўғрилайди, аслида буюм 
умуман бошқа нарса бўлиб чиқади. Бу вазиятда шахс ўзганинг 
мулкини 
ўғирлаганлик 
учун 
деб 
жиноий 
жавобгарликка 
тортилмасдан, балки унинг ҳаракати ўқ-отар қуроллар, ўқ-дорилар, 
портловчи моддалар ёки портлатиш курилмаларига ғайриқонуний 
эгалик қилишга суиқасд деб ҳисобланади (25-модда, 248-модда). 
Жиноят содир қилган шахснинг ҳаракати айбдор фикрининг 
йўналиши бўйича квалификация қилиниши керак. Бу вазиятда 
айбдорнинг фикри фақат портловчи моддага эгалик қилишга 
каратилтани учун ва жиноят охирига етказилмаганлиги сабабли бу 
ҳаракат портловчи моддага ғайриқонуний эгалик қилишга суиқасд 
деб квалификация қилиниши керак. 
Содир қилинаётган жиноятнинг ҳусусият қараб хатолар ҳар хил 
бўлиши мумкин. Масалан, шахс ўз қилмишининг ҳуқуқка 
хилофлигига 
нисбатан 
адашиши 
мумкин. 
Бундай 
ҳолларда 
гайриқонуний қилмиш аибнинг шаклига таъсир килмайди, лекин 
жавобгарлик охирига етказилган жиноят учун эмас, балки жиноят 
қилишга суиқасд қилиш деб квалификация қилиниши керак, яъни бу 
вазиятда айбдор ўз ниятини охирига етказа олмайди, ўз иродасидан 
ташқари ҳолатда ниятига ета олмайди. Масалан, шахс ишонган ҳолда 
гиёҳвандлик воситасини олаяпман, деб уйлайди, бироқ у бошқа нарса 
олган бўлиб чиқади. Бундай ҳолатда ушбу шахснинг ҳаракати 
гиёҳвандлик воситасини гайриқонуний равишда сотиб олишга 
суиқасд қилиш, деб баҳоланмоги лозим (Жиноят кодекси 25-модда, 
273-модда). 


208 
Шундай хатолар бўлиши мумкинки, шахс ўз қилмишини 
қонуний деб ҳисоблайди, бироқ бу қилмиш ғайриқонуний бўлиб 
чиқади. Бунда қилмиш тугалланган жиноят сифатида квалификация 
қилинади. 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling