Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

6. 
Жиноятнинг мотиви ва мақсади 
Жиноятнинг мотиви ва мақсади жиноят субъектив томонининг 
мустакил факультатив белгилари ҳисобланади. Жиноятнинг мотиви 
ва мақсади қилмиш тўғри квалификация қилишда, жиноятни бошқа 
жиноят таркибидан фарқлаш ва адолатли жазо тайинлашда муҳим 
аҳамиятга эга.
Инсонинг ҳар қандай фаолияти муайян мотив ва мақсадга 
эгадир. Жиноий фаолият инсоннинг ҳар қандай иродавий ҳаракати 
сингари муайян мотивга эга ва муайян мақсадларга эришишга 
каратилгандир. Мотив ва мақсад ўртасида ички боғлиқлик 
мавжуддир. Мотивнинг шаклланиши муайян мақсаднинг вужудга 
келишини ўз ичига олади. Мотив субъектни ўз мақсадлари сари 
йуналтирувчи куч ҳисобланади.
Ўз навбатида мотив ва мақсад бир хил тушунчалар эмас, чунки 
улар айбдорнинг содир этган ижтимоий хавфлик қилмишига бўлган 
руҳий муносабатини турлича ифодалайди. Агар мотив жиноят содир 
этаётиб шахс нимага асосланган деган саволга жавоб берса, мақсад 
айбдор интилаётган натижа ҳақидаги тасаввурларни, ҳаракатларнинг 
йуналтирилганлигини ўз ичига олади.
Айрим ҳолларда мақсад ва мотив жиноятнинг зарурий белгиси 
бўлса, бошқа ҳолларда жавобгарлигини оғирлаштирувчи ҳолат 
ҳисобланади, яъни мақсад ва мотив жиноят субъектив томонининг 
мустакил белгиси ҳисобланади. 
Жиноятнинг мотиви шахсда жиноят содир қилиши қарори ва 
хоҳишини уйғотувчи ички ҳиссиётдир 
Жиноий мақсадга шахс ижтимоий хавфли ҳаракат орқали 
эришишга ҳаракат қилади. 
Жиноятнинг мотиви ва мақсади фақат қасддан содир этилган 
жиноятларга хосдир. Агар жиноят эҳтиётсизлик орқасидан содир 
этилса, унинг оқибати мотив ва мақсадга боғланмайди. Мотив ва 
мақсад жиноят субъектив томонининг белгиси сифатида бир-бирига 
жуда боғлиқдир, чунки жиноят содир қилишда ички ҳиссиёт орқали 
хоҳиш уйғонади ва шахсда жиноят содир қилиш мақсади вужудга 
келади. 
Жиноятнинг мотиви рашк, ўч олиш, безорилик , миллатлараро, 
шахсий ғараз ва ҳоказолар бўлади. Содир этилган бошқа жиноятни 
яшириш, мурданинг аъзоларини траисплантация қилиш учун олиш, 


205 
шаҳвоний эҳтиёжни кондириш мақсадларда фойдаланиш учун 
жиноят содир қилиш, халқаро алоқаларни ёмонлаштириш мақсадида 
урушни тарғиб қилиш, назорат қилинмайдиган фойда олиш ва 
хоказолар) жиноятнинг мақсади ҳам ҳар хил бўлиши мумкин 
Жиноятнинг мотиви ва мақсади жиноят-ҳуқуқий нормаларда 
аниқ кўрсатиб ўтилган (масалан, таъмагирлик ниятида одам ўлдириш 
(97 - модда, 2-қисм “и” банди), ўлган одамнинг органлари ёки 
танасининг аъзоларини трансплантация қилиш мақсадида олиш (133-
модда)).
Лекин бир катор жиноят ҳуқуқий нормаларда мотив ва мақсад 
аниқ кўрсатилмаган, фақат уларнинг умумий тавсифи берилган ҳолос 
(масалан, мансабдор шахс томонидан таъмагирлик ёки бошқа 
манфаатдорлик мақсадида била туриб расмий ҳужжатларга ёлгон 
ёзувлар ва маълумотлар киритиб қуйиш (209-модда) ва хоказолар). 
Бундай ҳолатларда жиноятни квалификация қилишда содир этилган 
жиноятнинг аниқ мотивини аниқлаш лозим бўлади. 
Жиноятни квалификация қилишда жиноятнинг мотив ва 
мақсади турли хил аҳамиятга эга. Масалан, талон-тарож қилишнинг 
мотиви ғараз; қўшмачиликники эса таъмагирлик ёки бошқа истаклар 
(Жиноят кодекси 131-моддаси), одамлардан фойдаланиш учун уларни 
ёллашнинг муҳим белгиси – шаҳвоний ёки бошқа мақсадларда 
фойдаланиш (135-модда); урушни тарғиб қилишда – агрессияни 
келтириб 
чикариш; 
терроризмда, 
халқаро 
муносабатларни 
мураккаблаштириш ёки Ўзбекистон Республикасида вазиятни 
ёмонлаштириш жиноятнинг мақсади ҳисобланади. 
Бошқа ҳолларда жиноятнинг мотив ва мақсади жавобгарликни 
оғирлаштирувчи ҳолат бўлиб ҳисобланади (Масалан, ғаразли 
мақсадларда ёки безорилик ҳаракатлари натижасида одам ўлдириш, 
миллий ёки иркий адоват замирида одам ўлдириш, киши аъзоларини 
кесиб олиш ва улардан фойдаланиш мақсадида одам ўлдириш (97-
моддаси 2-қисми), инсон тўқималари ёки аъзоларини кесиб олиш ва 
трансплантация қилиш ғараз ёки бошқа ниятларда содир қилинса 
(133-модда 2-қисм), одамлардан фойдаланиш учун улар-ни ёллаш, 
агар Ўзбекистон Республикасидан ташкарига олиб чикиб кетиш 
мақсадида қилинса (135-модда 3-қисм) ва ҳоказо) 
Айрим ҳолларда жиноятнинг мотив ва мақсади жиноят ҳуқуқий 
нормаларида зарурий белги сифатида айбни енгиллаштирувчи ҳолат
сифатида кўрсатилмаган бўлса, улар жазо тайинлашда эътиборга 
олиниши мумкин Масалан, ижтимоий муносабатларни химоя қилиш 


206 
мотиви жиноятчини ушлаш вақтида жунга зарар етказилса, айбни 
енгиллаштирувчи ҳолат бўлиб ҳисобланади .Миллий, ирқий ёхуд 
диний адоват мотиви билан, гараз ёки паст ниятларда жиноят содир 
қилинса, гарчи бу мотивлар жиноят ҳуқуқий нормаларда кўзда 
тутилмаган бўлса ҳам, айбни оғирлаштирувчи ҳолат бўлиб 
ҳисобланади. 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling