Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

Бевосита объект , дейилганида ижтимоий хавфли тажовуз 
бевосита қаратилган ижтимоий муносабат тушунилади. Айнан 
жиноятнинг 
бевосита 
объектини 
тўғри 
аниқлаш 
жиноятни 
квалификация қилишда катта аҳамият касб этиб, жиноятга яраша 
жазо тайинлашда муҳим ўрин тутади. 
Жиноят содир этилаётганида бирданига бир неча бевосита 
объектларга зарар етказилиши мумкин. Айрим ҳолларда бу жиноятни 
квалификация қилишга таъсир этса, бошқа ҳолларда таъсир этмайди, 
аммо жазо тайинланишида ҳисобга олиниши лозим. Масалан, 
босқинчилик (Жиноят кодекси 164-моддаси) иккқи объектли жиноят 


145 
ҳисобланади. Боскинчилик содир этишда айбдор шахс ўзгалар 
мулкига тажовуз қилиш билан бирга жабрланувчининг соғлиғига 
зиён етказади. Бир жиноят содир этилганида бир неча объектга зарар
етказилган 
бўлса, 
объектлар 
ичидан 
етказилган 
зарарнинг 
муҳимлигини Жиноят кодекси Махсус қисмидан аниқланади ва у 
бевосита объект ҳисобланади. 
Жиноятнинг бевосита объектини жиноят ҳуқуқи назариясида 3 
турга бўлиб ўрганилади : 
1)асосий бевосита объект; 
2)қўшимча бевосита объект; 
3)факультатив бевосита объект. 
Агар жиноятнинг бевосита оъекти битта эмас, балки бир нечта 
бўлса, улардан бири асосий объект ҳисобланади. Чунончи, 
безориликнинг асосий объекти жамоат тартиби, босқинчиликники 
мулк, ёлғон хабар беришники одил судлов органларининг тўғри 
ишлашидир. Мана шу асосий объект конкрет жиноятни Жиноят 
кодексининг тегишли бобига киритиш учун асос бўлади.
Икки объектли жиноятларда зарар асосий объектдан ташқари 
бошқа объектга ҳам етказилиб, у қўшимча объект ҳисобланади. 
Қўшимча объект мураккаб таркибли жиноятларда бўлиб, бошқа 
жиноят таркибидан ажратишда муҳим аҳамиятга эгадир. 
Жиноят ҳуқуқи назариясида яна факультатив объект деган 
тушунча ҳам бор Бу шундай ижтимоий муносабатдирки, жиноят 
содир этилганда маълум зарар етказклиши ҳам, етказилмаслиги ҳам 
мумкин. Масалан, безорилик (277-модда) содир этилганда, айбдор 
томонидан шахснинг соғлигига зарар етказилиши ёки етказилмаслиги 
ҳам мумкин Шунинг учун факультатив объект шундай объектки
шу объектсиз қилмиш муайян жиноят таркибини ташкил этмаслиги 
ҳам мумкин. 
Айрим ҳолларда жиноятнияг бевосита объекти жиноят ҳуқуқий 
нормада тўғридан-тўғри кўрсатилади. Жиноят кодексининг 157-
моддаси “Давлатга хоинлик қилиш” деб аталган. Бу моддада 
ёзилишича:“Давлатга хоинлик қилиш, яъни Ўзбекистон Республикаси 
фуқаросининг Ўзбекистон Республикасининг суверенитети, ҳудудий 
дахлсизлиги, хавфсизлиги, мудофаа салоҳияти ёки иқтисодиётига 
зарар 
етказиш..” 
ёки 
Жиноят 
кодексининг 
158-моддасида 
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг хаётига тажовуз қилиш” 
учун жавобгарлик назарда тутилган бўлиб, бу жиноятларда бевосита 
объект тўғридан-тўғри кўрсатилган бўлиб, булар Ўзбекистон 


146 
Республикаси сувереннтети, ҳудудий дахлсизлиги, хавфсизлиги, 
иқтисодиёти ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг хаётидир. 
Кўп ҳолларда жиноят-ҳуқуқий нормада бевосита объект 
тўғридан-тўғри кўрсатилмайди. Шунинг учун моддалар жойлашувига 
қараб жиноятнинг ижтимоий-сиёсий моҳияти ва юридик тахлили 
асосида Жиноят кодексининг Махсус қисмида кўзда тутилган 
жиноий жавобгарликни белгиловчи норма аниқланади. 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling