136
одам ўлдиришга суиқасд қилганлик учун жавобгарликка тортилади.
Формал таркибли жиноят, дейилганда бирор-бир зарарли
окибатнинг келиб чикиши шарт бўлмай, бирор-бир оқибат
келиб
чиққан тақдирда хам жиноятнинг квалификациясига таъсир
қилмайдиган жиноятлар тушунилади.
Ижтимоий хавфли ҳаракат содир этишда айбдор бўлган шахсни
жиноий жавобгарликка тортиш учун уни ижтимоий хавфли қилмиши
(ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) содир этганлигини аниқлаш
кифоя
қилинади. Масалан , уйдирмалар тарқатиш, шундай ҳаракатлар учун
маъмурий жазо қўланилгандан кейин содир этанлигини аниқлаш
лозим. Бундай ҳолларда жиноий жавобгарликка тортиш учун жиноят
содир этилганлиги натижасида оқибатнинг
вужудга келиши шарт
эмас.
Кесик таркибли жиноят, дейилганида шундай жиноят
таркиби тушуниладики, жнноятнинг охирига етган вақтини қонун
олдинги босқичига кўчиради, яъни жиноятга тайёргарлик кўриш ёки
суиқасд қилиш босқичига кўчиради. Масалан, босқинчилик (164-
модда) ёки товламачилик (165-модда) ёхуд
жиноий уюшма ташкил
этиш (242-модда).
Жиноят таркибини қонун чиқарувчи орган томонидан ифодалаш
усулига кўра оддий ва мураккаб турларга бўлиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: