Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Download 5.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Жиноят хукуки
- Bu sahifa navigatsiya:
- Махсус объект
- Жиноят объектининг турлари
2.
Жиноят объектининг турлари Жиноят ҳуқуқи назариясида жиноятнинг объект : умумий, махсус, бевосита объектларга ажратилади. Умумий объект дейилганда, Ўзбекистон Республикаси Жиноят қонуни билан қўриқланадиган барча ижтимоий муносабатларнинг йиғиндиси тушунилади. Жиноят кодекси 2-моддасида муҳофаза объектлари сифатида шахс, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатлари, мулк, табиий муҳит, тинчлик, инсоният хавфсизлиги кўрсатилган бўлиб, уларнинг ҳаммаси биргаликда умумий объект ҳисобланади. Жиноятнинг умумий объекти тушунчаси жиноятнинг ижтимоий-сиёсий моҳиятини очиб беради. Умумий объект барча жиноятлар учун битта, зеро ҳар қандай жиноят у ёки бу ижтимоий муносабатга зарар етказиб, Жиноят кодекси билан қўриқланадиган бошқа ижтимоий муносабатларга ҳам зиён етказади, шунинг учун ижтимоий муносабатларнинг бир гуруҳига эмас, балки барчасига таъсир этади. Махсус объект жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий моҳиятига кўра бир-бирига ўхшаш ёки яқин бўлган ижтимоий муносабатларни ўз ичига оладиган объектлар гуруҳидир. Махсус объект жиноят қонуни билан қўриқланадиган умумий объектга кирувчи бир-бирига яқин ёки ўхшаш ижтимоий муносабатларни ўз ичига олади. Бу ижтимоий муносабатлар гуруҳига Жиноят объектининг турлари Умумий объект Махсус объект Бевосита объект 144 объектларни эркин ва пала-партиш равишда киритмасдан уларнинг ўхшашлиги (бир турдагилиги)га қараб ажратилади. Махсус объект Жиноят кодекси Махсус қисмидаги жиноят ҳуқуқий нормаларни классификация қилиш асосида аниқлашади. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси Махсус қисми худди шу тартибда, яъни махсус объектни ҳисобга олган ҳолда тузилган. Махсус объектни тўғри аниқлаш ижтимоий хавфли ҳаракатнинг хусусияти ва аҳамиятини, унинг қўриқланаётган ижтимоий муносабатлар тизимидаги ўрнини аниқлаш имконини беради. Шунингдек , объект жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ва ҳусусият аниқлашга ёрдам беради. Жиноят ҳуқуқи Махсус қисми тизимида бобларнинг жойлашуви тартиби, аввало, жиноят объектининг аҳамияти ва жамият учун бўлган қимматига боғлиқ қонун чиқарувчи орган томонидан. Махсус қисм бобларининг маълум тартибда қонун билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатларнинг аҳамияти жиҳатидан жойлаштирилиши бу муносабатларни қўриқлашнинг муҳимлигини таъкидлайди, Жиноят қонунининг ривожланиш тарихида биринчи марта 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган амалдаги Жиноят кодекси Махсус қисми тизимида инсоннинг ҳаёти, шаъни, қадр-қиммати ва ҳоказоларни қўриқлашга устивор аҳамият берилди, яъни фукароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинлиги, хаёти, соғлиғи, шаъни ва қадр-қиммати биринчн ўринга қўйилган. Жиноят кодексининг биринчи бўлими “Шахсга қарши жиноятлар” деб аталади. Махсус қисмда иккинчи ўринда тинчлик ва хавфсизлиққа қарши жиноятлар ва учинчи ўринда иктисодиёт соҳасидаги жиноятлар ва бошқа гуруҳдаги жиноятлар муайян кетма-кетлик асосида жойлаштирилган. Download 5.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling