Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Download 5.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Жиноят хукуки
5-БОБ: ЖИНОЯТ ОБЬЕКТИ
1. Жиноятнинг объекти тушунчаси Жиноятнинг объекти жиноят таркибининг элеменентларидан биридир Ҳар қандай жиноят шубҳасиз у ёки бу объектни тажовуз қилиш билан содир этилади Шунинг учун жиноят объектини тўғри аниқлаш жиноятнинг ҳуқуқий моҳиятини аниқлаш, энг асосийси, жиноят объектига етказилган зарарга қараб, қилмишни тўғри квалификация қилиш имконини беради. Жиноят ҳуқуқи назариясида жиноятнинг объекти деганда, жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатлар тушунилади. Жиноят қонуни билан қўриқланадиган ҳар қандай ижтимоий муносабат жиноятнииг умумий объекти ҳисобланади. Масалан, Жиноят кодекси 2-моддасида:“Жиноят кодексининг вазифалари шахсни, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлат манфаатларини, мулкни, табиий муҳитни, тинчликни, инсоният хавфсизлигини жиноий тажовузлардан қўриқлашдан иборатдир”, -дейилган. Шуни таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси жиноят қонуни томонидан қўриқланадиган ижтимоий муносабатлар жиноятнинг умумий объекти ҳисобланади. Аммо ҳар қандай ижтимоий муносабатлар ҳам жиноят қонуни билан қўриқланадиган объект бўла бермайди, баъзи ижтимоий муносабатлар бошқа ҳуқуқий нормалар билан қўриқланади. Масалан, қарз берувчи билан қарздор ўртасида даъволар фуқаролик ҳуқуқи билан тартибга солинади. Жиноят объектини аниқлаш орқали айбдор қандай жиноят (ўғрилик, номусга тегиш, ҳақорат қилиш ва ҳоказолар)ни содир этганлигини аниқлашимиз мумкин. Жиноят объекти ҳар бир жиноят таркибининг зарурий элементидир. Жиноят қонуни билан қўриқланмайдиган объектга карши қаратилган ҳаракат жиноят ҳисобланмайди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, айрим ҳоллардагина Жиноят кодексининг моддаларида жиноятнинг объекти тўғридан-тўғри кўрсатилган бўлади. Колган барча ҳолларда жиноят объекти Жиноят кодекси Махсус қисмининг аниқ бир моддасида назарда тутилган қилмишнинг жиноятга таркиби унинг жойланиши бўйича таҳлил этиб аниқланади. Ижтимоий муносабатлар инсонлар ўртасидаги ҳаётни 142 фаолият жараёнида вужудга келадиган маълум алоқалардир. Маълумки, ҳар қандай ижтимоий муносабат таркибига албатта, унинг субъектлари киради. Шунинг учун ижтимоий муносабатларнинг субъекти ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахс (давлат, бирлашма, жамоа ва бошқалар) бўлиши мумкин. Ҳар қандай ижтимоий муносабатнинг зарурий элементи унинг предметидир. Айбдор жиноят предметига таъсир этиш билан Жиноят кодекси билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатларга зарар етказади. Масалан, ўзганинг мулкини ўзлаштиришда айбдор шахс мулкий муносабатларга таъсир этиб, жиноят предмети ҳисобланган пул, қимматбаҳо буюмлар ёки бошқа нарсаларни талон-тарож қилади. Жиноят предмети жиноят қонуни билан қўриқланадиган объектнинг ижтимоий хавфли ҳаракат тўғридан-тўғри таъсир қиладиган элементидир. Жиноятнинг объекти ва предмети айнан бир хил бўлмайди. Бироқ шуни ҳисобга олиш кераққи, предмет ҳар доим ҳам жиноятнинг доимий белгиси бўлиб ҳисобланмайди. Жиноят кодексида шундай жиноят таркиблари учун жавобгарлик кўзда тутилганки, уларнинг предметини кўрсатиш қийин, чунки предмет дейилганда моддий (кўз билан кўриладиган, ўлчови, сифати ва ўзига хос белгиларига эга бўлган) нарсани тушунамиз. Жиноят предметини тўғри аниқлаш жиноятни таснифлашда, уни бошқа ўхшаш жиноят таркибининг белгилардан ажратиш, жазони оғирлаштирувчи ҳолатларда мавжудлигини аниқлаш ва квалификация қилишда муҳим аҳамиятга эга. Жиноят таркибини таҳлил этишда жиноятни содир этишда фойдаланилган восита ва қуролларини жиноят предметидан ажратиш лозим. Жиноят содир этишда фойдаланилган восита ва қуроллар моддий нарсалар бўлиб, улардан айбдор жиноятни содир этиш, яъни жиноий натижага эришиш, жиноят предметига таьсир этиш учун фойдаланади. Жиноят воситалари ва қуролларининг жиноят предметидан фарқи шундаки, жиноят воситаси ва қуролидан жиноятни содир этишда фойдаланилади. Масалан, қандайдир нарсадан жиноятчи жиноят содир этишда (осонроқ бўлиши учун) фойдаланса, восита ёки қурол ҳисобланади. Жиноят туфайли таъсир этиладиган нарсалар жиноятнинг предмети бўлади. Масалан, ўғрилик орқали пул талон- тарож қилинса, бу жиноятнинг предмети пул бўлади. 143 Баъзи қурол ва воситалар турли шароитларда жиноят предмети ёки жиноят воситаси бўлиши мумкин. Масалан, талон-тарож қилишда пул жиноят предмети бўлади, лекин у пора беришда жиноят воситаси ҳам бўлиши мумкин. Ёки қурол одам ўлдиришда жиноят воситаси бўлса, у қонунга хилоф равишда қурол сақлаш жиноятининг предмети бўлади. Download 5.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling