Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

4-БОБ: ЖИНОЯТ ТАРКИБИ 
 
1. 
Жиноят таркиби тушунчаси ва унинг аҳамияти. 
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 16-моддаси 2-
қисмида жиноят учун жавобгарлик ва унинг асослари белгиланган 
бўлиб, унда: “Ушбу Кодексда назарда тутилган жиноят таркибининг 
барча 
аломатлари 
мавжуд 
бўлган 
қилмишни 
содир 
этиш 
жавобгарликка тортиш учун асос бўлади”, -деб ёзилган. 
Ушбу жиноят ҳуқуқий тушунчада жиноий жавобгарлик учун 
асос деб айбдорнинг қилмишида жиноят таркибининг мавжудлиги 
белгиланган бўлсада, лекин жиноят таркиби тушунчасинииг ўзи
тўла очиб берилмаган. 
Жиноят таркиби ҳақидаги таълимот жиноят ҳуқуқи фанининг 
марказий масалаларидан биридир. Жиноят таркибининг тўғри 
аниқланиши жиноятни тўғри квалификация қилиш учун асос 
ҳисобланади. Бу эса ўз навбатида одил судловни амалга ошириш ва 
қонунчиликни 
мустаҳкамлаш 
ҳамда 
пировард 
натижада 
айбланувчининг тақдирини ҳал этишда катта аҳамиятга эгадир. 
Шуни қайд этиш зарурки, жиноят таркиби ҳақидаги таълимотда 
жиноят ҳуқуқининг Умумий ва Махсус қисмларига оид масалаларни 
ўрганишга ҳар томонлама эътибор берилмоқда. Махсус қисмга 
тегишли бўлган ҳар қандай масалани ўрганиш жиноят таркиби 
тўғрисидаги таълимот билан боғлиқ равишда олиб борилиши зарур 
Юридик адабиётларда жиноят таркибига турлича таърифлар 
берилган. Лекин жиноят таркиби хақидаги таълимотнинг қатор 
Жиноят таркибининг турлари 
Ижтимоий 
хавфлилик 
даражасига кўра 
Жиноят 
таркибларининг 
тизимига кўра 
Асосий 
(оддий) 
таркибли 
Оғирлаш-
лашти-
рувчи 
таркибли 
Енгил-
лашти-
рувчи 
таркибли 
Моддий 
таркибли 
Формал 
таркибли 
Кесик 
таркибли 


129 
масалалари бўйича олимлар ўртасида ягона бир фикр мавжуд эмас. 
Жиноят 
таркиби 
хақидаги 
таълимот 
А.И. 
Трайнин
1

В.Н.Кудрявцев
2
, Я.М. Брайнин
3
, М.П. Карпушин
4
, В И Курляндский, 
Н.В. Кузнецова
5
, А.С. Якубов
6
ва бошқаларнинг илмий ишларида 
таҳлил этилган. 
Адабиётлардаги 
жиноят 
таркибини 
аниқлашга 
доир 
фикрларнинг турлича эканлигига қарамай, кўпгина муаллифлар 
жиноят таркиби тушунчасини объектив ва субъектив белгилар 
йиғиндисидан иборатлигини тан олиб, жиноят таркиби ижтимоий 
хавфли қилмишни жиноят деб топишга хизмат қилади, деб 
таъкидлайдилар. 
Ижтимоий хавфли қилмишнинг жиноийлигини аниқлаш 
(криминализация қилиш) воситаси фақат жиноят таркибидир. 
Қилмишнинг жиноят эканлигини аниқлаш (криминализация 
қилиш)да бирон-бир аниқ жиноий хатти-ҳаракатни, агар ўзида 
муайян жиноят таркибининг аломатларини мужассамлантирган 
бўлса, қонун бўйича жавобгарликни белгилашдир. Қилмишнинг 
жиноийлигини аниқлаш (кримнализация) га илмий ёндашмоқ зарур. 
Қонуншуносларнинг бирор қилмишнинг жнноийлигини аниқлаш 
ҳақидаги таклифи жиноийликни аниқлаш ва ижтимоий сўров
ўтказилгандан кейингина қилинмоғи лозим бўлиб, бу тадқиқот
Жиноят кодексига янги жиноят таркибини киритишнинг мақсадга 
мувофиқлиги хақида ижобий хулоса чиқариш имкониятини беради. 
Жиноят таркибини мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлашнинг 
мақсади хам муаян ижтимоий хавфли қилмишнинг жиноийлигини 
аниқлашдир. Қонунни амалда қўллаш фаолиятида жиноят таркиби 
катта аҳамиятга зга бўлиб, шахсни жавобгарликка тортиш учун асос 
бўлиб хизмат қилади. Қилмишда жиноят таркибининг йўқлиги эса 
жиноят қидирув ишлари олиб боришни тақозо этмайди. Чунки 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Жиноят 
кодекси 
16-моддаси 
2-
қисмида:“Ушбу кодексда назарда тутилган жиноят таркибининг 
барча 
аломатлари 
мавжуд 
бўлган 
қилмишни 
содир 
этиш 
жавобгарликка тортиш учун асос бўлади”,-деб белгилаб қўйилган. 
Жиноятни таснифлашда ҳам жиноят таркиби катта ахамиятга 
1
Трайнин А.Н. Общее учение о составе преступления // М._______ 
2
Кудрявцев В.Н Обвдая теория квалификации прест,упле-ний // М 1972 
3
Брайнин Я.Н. Уголовная ответственность и её основания в советском праве // М, 1963;
4
Карпушин М.П., Курляндский В. И Уголовнчя ответствен-насть и состав преступления // М, 1974. 
5
Кузнецова Н.Ф. Состав преступления — В кн. Советское уголовное право (Общая часть), // М, 1981 
6
Якубов А.С. Теоретические проблемн формирования правовой основы учета о преступлении // Т., 
1996. 


130 
эгадир. Жиноятни таснифлаш шахснинг хатти-ҳаракатида жиноят 
таркибининг мавжудлигини аниқлаш жараёни бўлиб, яъни шахс 
томонидан содир этилган ижтимоий хавфи қилмишнинг аломатлари 
муайян бир жиноят-ҳуқуқий нормада кўзда тутилган жиноят таркиби 
аломатларига мос келишини аниқлашдан иборатдир. 
Жиноятни таснифлаш жараёни бир неча босқичда амалга 
оширилади. Биринчи босқичда шахс томонидан содир этилган 
ижтимоий хавфли қилмиш далиллар йиғиш орқали аниқланади. Бу 
босқичда жиноят таркиби мавжудлигини тасдиқловчи ёки инкор 
этувчи аниқ далилларни йиғиб, уларни баҳолаш зарур бўлади. 
Жиноят таркибининг бирор белгиси мавжуд эмаслиги жиноий 
жавобгарликни инкор этиб, жиноят ишнинг тўхтатилишига сабаб 
бўлади. 
Жиноятни таснифлашнинг иккинчи босқичида ушбу жиноят 
таркибини ўзида акс эттирган моддани аниқлаш зарур бўлади. 
Якунловчи, яъни жиноятни таснифлашнинг учинчи босқичида 
таққослаш ўтказилиши (шахс томонидан содир этилган ижтимоий 
хавфли қилмиш билан муайян жиноят ҳуқуқий нормадаги жиноятга 
берилган таърифнинг ўхшашлигини солиштириш) зарур. Агар содир 
этилган ижтимоий хавфли қилмишнинг аломатлари ва жиноят 
ҳуқуқий нормада белгиланган аломатлар билан тўлиқ мос келса, у 
ҳолда жиноятни таснифлаш жараёни тугайди. 
Фақат шу босқичдан кейингина шахснинг хатти-ҳаракатларида 
жиноят таркиби борлиги ҳақида сўз юритиш мумкин бўлади ва содир 
этилган қилмиши учун шахс жиноий жавобгарликка тортилиши 
мумкин. 
Жиноятни 
таснифлашнинг 
бундай 
жараёни 
Ўзбекистон 
Республикаси Жиноят кодекси 4-моддасида баён этилган 
қонунийлик принципига тўлиқ мос келади, яъни қилмишнинг 
жиноийлиги, қилмишга яраша жазо тайинлаш ва бошқа ҳуқуқий 
оқибатлар фақат Жинояг кодексига солиштириш билан аниқланади. 
Жиноят таркиби маълум бир ижтимоий хавфли қилмишни 
жиноят деб топиш учун зарур бўлган объектив ва субъектив 
белгиларнинг минимал ва етарли йиғиндисидир.
1
Содир этилган қилмишда Жиноят кодексида кўрсатилган 
жиноят таркибининг барча аломатлари мавжуд бўлган тақдирдагина 
шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун минимал ва етарли асос 
1
Якубов А.С. Теоритические проблемы формирования правовой основы учения о преступлений: 
предпосылки, реальность, перспективы. – Т.: 1996, с-95. 


131 
мавжуд бўлади. 
“Минимал” деган сўз – “содир этилган қилмишида жиноят 
таркибининг бирон бир зарурий элементи мавжуд бўлмаганда шахс 
жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас” деган маънони 
билдиради. 
“Етарли” деган тушунча эса – шахсни жиноий жавобгарликка 
тортиш учун Жиноят кодексида кўрсатилган объектив ва субъектив 
белгилардан ташқари бошқа қўшимча маълумотларни аниқланиши 
шарт эмаслигини билдиради.
1
Жиноят таркиби ижтимоий хавфли қилмишларни бир-биридан 
фарқлашда муҳим ахамиятга эгадир. Муайян жиноятларнинг алоҳида 
белгилари туфайлигина бир жиноятни бошқасидан фарқлаш мумкин. 
Масалан, ўғрилик бировнинг мулкини яширин равишда талон-тарож 
қилиш бўлиб, талончилик эса очикдан-очиқ талон-тарож қилишдир. 
Шундай қилиб жиноят таркибининг бир неча вазифаси мавжуд : 
1) жамият учун хавфли қилмишнинг жиноийлигини аниқлаш 
воситаси; 
2) жиноий жавобгарлик учун асос бўлиши; 
3) жиноятчилик даражасини аниқлашда қонунчилик намунаси 
бўлиши; 
4) жиноятларни фарқловчи восита сифатида хизмат қилиши 
Шундай қилиб жиноят таркиби жиноятнинг ўзига хос хусусияти 
бўлиб, ўзида жиноятнинг барча аломатларини мужассамлаштирган 
бўлади ва шу аломатларнинг шахс томонидан содир этилган 
ижтимоий хавфли қилмишда мавжуд эканлиги қилмишни жиноят деб 
ҳисоблаш учун асос бўлади.
Жиноят 
таркибининг 
тўрт 
белгиси 
элементлар 
орқали 
таърифланса, ҳар бир томони эса муайян аломатлар орқали 
ифодаланади. 
Объектив белгилар деганда жиноят таркибининг объекти ва 
объектив томонларини таърифловчи белгилар назарда тутилади, 
субъектив аломатлар деганда эса, жиноятнинг субъектив томони ва 
жиноят субъектини ифодаловчи белгиларга айтилади. 
Жиноятнинг объекти жиноий тажовуз қаратилган ва ана шу 
тажовуз туфайли унга зарар етказилиши мумкин бўлган ижтимоий 
муносабатлардир. 
Жиноят жиноят қонуни билан муҳофаза қилинадиган ҳар қандай 
ижтимоий муносабатларга, масалан, шахснинг ҳаёти, соғлиғи, қадр 
1
Кудрявцев В.Н. Общая теория квалификации преступлений. – М.2001. с-60. 


132 
қиммати, давлат манфаатларига, мулк ҳуқуқини амалга оширишга, 
одил судловни амалга оширишга хўжалик ёки қтисодий фаолият ва 
бошқаларга зиён етказади. 
Жиноят таркибининг иккинчи элементи унинг объектив 
томонидир. 
Жиноятнинг объектив томони содир этилган жиноятнинг ташқи 
томонини ифодаловчи элементдир. 
Қилмишнинг ижтимоий хавфлилиги жиноятлар объектив 
томонининг зарурий белгиси ҳисобланади. Бироқ кўпчилик 
қилмишларни жиноят деб ҳисоблаш учун у туфайли рўй берган 
маълум бир оқибатларини аниқламоқ зарур. 
Амалга оширилган ижтимоий хавфли қилмиш ва унинг 
натижасида келиб чиққан оқибатлар орасидаги сабабий боғланиш 
моддий 
таркибли 
жиноятларнинг 
учинчи, 
зарурий 
белгиси 
ҳисобланади. 
Жиноятнинг 
объектив 
томони 
факультатив 
белгиларисиз тўла бўлмайди. Демак, жиноятнинг объектив томони: 
ижтимоий хавфли ҳаракат ёки ҳаракатсизлик ва унинг амалга 
оширилиши натижасида келиб чиқадиган оқибатлар ўртасидаги 
сабабий боғланиш, шунингдек, факультатив белгилар: жойи, вақти, 
усули, шароити, жиноятни амалга ошириш қуроли ва воситаси 
сингари белгилардан иборатдир. 
Жиноят таркибининг учинчи элементи унинг субъектив 
томонидир. 
Жиноят таркибининг субъекив томони жиноий қилмишнинг 
ички томони бўлиб, шахснинг ўзи содир этган ижтимоий хавфли 
қилмиш ва унинг оқибатларига бўлгаи руҳий муносабатини 
кўрсатади. Бунда айбидан ташқари жиноятнинг субъектив томонини 
таснифловчи» мотив ва мақсад ҳам мавжуд бўлади. 
Айб қасддан ёки эҳтиётсизлик шаклида бўлиши мумкин. 
Эҳтиётсизликдан содир этилган жиноятлар жиноий ўз-ўзига ишониш 
ёки бепарволик кўринишида амалга оширилиши мумкин. Ўз 
навбатида қасддан қилинган жиноят тўғри қасддан ёки эгри қасддан 
содир қилинган бўлиши мумкин. Эҳтиётсизликдан содир этилган 
жиноятлар жиноий ўз-ўзига ишониш ёки бепарволик орқасида амалга 
оширилиши мумкин. Айрим ҳолларда, Жиноят кодексида модданинг 
номи ёки унинг диспозициясида айбнинг шакли кўрсатилади. 
Масалан, Жиноят кодекси 97-моддасида қасддан одам ўлдириш, 
Жиноят кодекси 98-моддасида кучли руҳий хаяжонланиш ҳолатида 
қасддан одам ўлдириш, Жиноят кодекси 102-моддасида эҳтиётсизлик 


133 
орқасида 
одам 
ўлдириш, 
Жиноят 
кодекси 
111-моддасида 
эҳтиётсизлик орқасида баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказиш 
кўрсатилган. 
Аммо кўпчилик моддаларнинг номи ва диспозицияларида 
айбнинг шакли кўрсатилмаган. Бундай ҳолатларда жиноят ҳуқуқий 
нормада кўрсатилган жиноятнинг айб шакли қасддан (21-модда) ёки 
эҳтиётсизлик орқасида содир этилган (22-модда) жиноят хақидаги 
умумий тушунчаларни таҳлил қилиш орқали аниқланади. 
Қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасида содир этилган айб жиноят 
субъектив томонининг зарурий белгиси ҳисобланади. 
Мотив ва мақсад жиноят субъектив томонининг қўшимча 
(факультатив) белгиси ҳисобланади, аммо баъзи бир жиноягларда 
уларнинг мавжудлиги зарур бўлади, Жиноят кодекси 97-моддаси 2 
қисмида ғаразли мақсадларда ёки безориликдан, ёхуд ўликнинг 
қисмларидан фойдаланиш, ёки трансплантат олиш мақсадида, ёхуд 
бошқа жиноягларни яшириш мақсадида одам ўлдириш жиноятларада 
мотив ва максад зарурий белги ҳисобланади. Бундай жиноятларда 
мотив ва мақсад оғирлаштирувчи ҳолатларда қасддан одам 
ўлдиришнинг зарурий белгилари бўлиб ҳисобланади. Баъзи бир 
бошқа жиноят таркибларида жиноятнинг мотиви ва мақсади зарурий 
белги бўлмаслиги ва шунга боғлиқ ҳолда улар жиноят субъектив 
томонининг факультатив белгилари бўлади. 
Жиноят таркибининг тўртинчи элементи уни содир этган шахс, 
яъни жиноятнинг субъектидир. 
Жиноят кодекси 17-моддасига биноан жиноий жавобгарликка 
жисмоний шахслар тортиладилар. Ўзбекистон Республикаси жинояг 
ҳуқуқига биноан фақат жисмоний шахсларгина жиноятнинг субъекти 
бўлиши мумкин. Юридик шахслар эса жиноятнинг субъекти бўла 
олмайди, лекин баъзи бир хорижий давлатлар қонунчилигида юридик 
шахсларнинг ҳам жиноий жавобгарлиги кўзда тутилган. Шахс 
Жиноят кодекси 17-моддасида кўрсатилган белгиларга эга бўлсагина 
уни жиноий жавобгарликка тортиш мумкин, яъни биринчидан, у 
жиноят содир этиш вақтида қонунда белгиланган ёшга тўлган 
бўлиши лозим. Жиноят кодекси 17-моддасига биноан айбдорнинг 
содир этган ижтимоий хавфли ҳаракати учун жавобгарликка 
тортилишнинг ёш чегаралари аниқ белгиланган. Ушбу модданинг 1-
қисмига мувофиқ жиноят содир этгунга қадар ўн олти ёшга тўлган 
шахслар жавобгарликка тортиладилар. 17-модданинг 2-қисмида 
кўрсатилишича, «Жиноят содир этгунга қадар ўн уч ёшга тўлган 


134 
шахслар жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам 
ўлдирганликлари 
(97-модданинг 
иккинчи 
қисми) 
учунгина 
жавобгарликка тортиладилар». 
Ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахснинг ақли
расо 
бўлиши лозим. Ақли расолик тушунчаси Ўзбекистон Республикаси 
Жиноят кодексининг 18-моддасида баён этилган бўлиб, унда 
таъкидланишича: «Жиноят содир этиш вақтида ўз қилмишининг 
ижтимоий хавфли хусусиятини англаган ва ўз ҳаракатларини 
бошқара олган шахс ақли расо деб топилади». 
Агар жиноят содир этган шахс суд тиббиёт текшируви 
хулосасига кўра ақли норасо деб топилса, жиноий жавобгарликка 
тортилиши мумкин эмас (Жиноят кодекси 18-моддаси 2-қисми). 
Айрим ҳолатларда ижтимоий хавфли ҳаракатлар содир этган 
шахс жиноий жавобгарликка тортилиши учун субъектнинг умумий 
белгилари (ёши ва ақли расолиги) етарли бўлмай, бундан ташқари 
жиноят субъектининг махсус белгиларини аниқлаш лозим бўлади: 
Масалан, ҳарбий жиноятларнинг субъектлари, албатта, ҳарбий 
хизматчи бўлиши, мансабдорлик жиноятларнинг субъекти мансабдор 
шахс бўла олади. Айрим ҳолларда субъект фақат врач, транспорт 
воситасининг хайдовчиси бўлади ва ҳоказолар. 
Шунинг учун ҳам юридик адабиётларда жиноятиинг махсус 
субъекти тушунчалари берилади, яъни бундай шахс умумий 
белгилардан ташқари жиноят ҳуқуқий нормаларда кўрсатилган 
алоҳида (махсус) белгиларга ҳам эга бўлиши лозим

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling