Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Жиноятларнинг бошқа ҳуқуқбузарликлардан фарқи
Download 5.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Жиноят хукуки
4. Жиноятларнинг бошқа ҳуқуқбузарликлардан фарқи. Ҳуқуқбузарликлар турли-туман бўлиб, асосан қайси ҳуқуқ соҳаси билан тартибга солинадиган ижтимоий муносабатларнинг бузилганлиги билан боғлиқдир. Ҳуқуқбузарликнинг жиноий, маъмурий, интизомий, фуқаровий, меҳнат, оила, хўжалик, ер, сув, экология, ҳаво ва бошқа турлари мавжуд. Ушбу ҳуқуқбузарликларнинг бир-биридан фарқловчи белгилари қандай? деган савол туғилади. 1 "Уголовное право". Общая часть. Учебник / Под. ред. Н.И. Ветрова, Ю.И. Ляпунова - М.: Новый Юрист, КноРус, 1997. – С. 136. 117 Ҳуқуқбузарлик кенг доирадаги қилмишлар учун бир туркумдагига тегишли бўлган тушунча ҳисобланади. Жиноят – бу ўзининг махсус белгиларига эга бўлган ҳуқуқбузарликдир. Лекин кўпчилик криминалистик олимлар ва амалиётчилар “Жиноят ўзининг муҳим жиҳатлари, хусусиятлари ва белгиларига эга, бошқа ҳуқуқбузарликлар бундай таркибий элементларга эга бўлса ҳам жиноят улардан фарқ қилади, чунки жиноят бошқа ҳуқуқбузарликларга нисбатан шахс, жамият ва давлат (манфаатлари)га кўпроқ хавф туғдиради.” 1 ,-деб таъкидлайдилар. Жиноят ижтимоий хавфлилик даражасининг юқори эканлиги билан бошқа ҳуқуқбузарликлардан фарқ қилади. Жиноят ҳуқуқида жиноятларни тавсифлашда уларнинг объектив ва субъектив белгилари эътиборга олинади. Бундай белгилар бошқа ҳуқуқ соҳалари (маъмурий, фуқаролик, меҳнат ва хк)да ҳам мавжуд. Бундай ҳуқуқбузарликларни бир-биридан фарқаш, уларни чегарасини белгилаш учун формал белгилар бўлиши шарт ва бундай белгилар шахснинг жиноят, маъмурий, фуқаролик ёки интизомий ҳуқуқбузарликлардан қай бирини содир этганлигини аниқлаб олишга ёрдам беради. Ҳуқуқбузарликларни фарқлаш бундай ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик белгиланган қонун мавжуд бўлганида осон бўлади. Айнан ҳуқуқбузарликлар содир этганлик учун жавобгарлик белгиланган қонунларга асосланиб назарий ва амалий жиҳатдан ҳуқуқбузарликларни бир-биридан фарқловчи белгилар ишлаб чиқилган. Жиноят ва бошқа ҳуқуқбузарлик ўртасидаги фарқлар қуйидаги белгилар: a) ҳуқуқбузарликнинг объекти; b) ижтимоий хавфлилик даражаси ва хусусияти; c) ҳуқуққа хилофлилик шакли; d) етказилган зарарнинг миқдорига асосланади. Лекин кўпчилик олимлар ўртасида “етказилган зарар ҳуқуқбузарликларни фарқловчи белги ҳисобланмайди, чунки у қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражаси таркибига киради” 2 ,- деган баҳси фикрлар ҳам мавжуд. 1 Ветров Н.И. «Уголовное право». Общая часть: Учебник для вузов. – М.: ЮНИТИ – ДАНА, Закон и право, 1999. – С. 62 2 «Курс советского уголовного права». – Л, 1968.- Т.1. Часть Общая. – С. 170 |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling