Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Жиноятнинг жазога сазоворлик белгиси
Download 5.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Жиноят хукуки
Жиноятнинг жазога сазоворлик белгиси – ҳар қандай жиноят
учун жазо тайинланишининг муқаррарлигини билдиради. Жазо эса суд ҳукми билан тайинланадиган давлатнинг мажбурлов чорасидир. Жиноят кодекси 42-моддасида жазога. “Жазо жиноят содир этишда айбли деб топилган шахсга нисбатан давлат томонидан суд ҳукми билан қўлланадиган ва мақкумни қонунда назарда тутилган муайян ҳуқуқ ва эркинликлардан маҳрум қилиш ёки уларни чеклашдан иборат мажбурлов чорасидир”,- деб таъриф берилган. Лекин бу қоидадан “Жиноят кодексида назарда тутилган жазолар мажбурий ва барча ҳолларда содир этилган жиноятлар учун жазо қўлланиши керак.”, - деган хулосага келмаслик керак. Чунки Жиноят кодексида жазо белгиланган айбли ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахсни жазодан озод қилиш ҳам назарда тутилган. (Жиноят кодекси 69-76 – моддалар) Бироқ юқоридаги ҳолат, Жиноят кодекси 14-модда 1-қисмида кўрсатилган нормадан келиб чиққан ҳолда, жиноят таркиби мавжуд барча ижтимоий хавфли қилмишлар учун жазо қўлланилиши кераклигини рад этмайди. Жазо тушунчаси жиноят тушунчасисиз бирон бир мазмун касб этмайди, яъни жазо ҳақиқатда содир этилган жиноятнинг оқибати ҳисобланади. Агар қилмиш жиноят ҳуқуқий жавобгарликни келтириб чиқармаса, бундай қилмиш жиноят деб ҳисобланмайди. 109 Содир этилган жиноятнинг оқибати реал жазо эмас, балки айнан “жазо қўллаш таҳдиди” ҳисобланади. 1 Шу билан бирга, жазога сазоворлик – бу фақат жиноятнинг оқибати эмас, бундай оқибатга аниқ жиноят учун қўлланиладиган давлатнинг мажбурлов чораси сифатидаги жазо ҳам киради. Жазога сазоворлик юқоридагилардан ташқари, жиноят ҳуқуқий санкциядан иборат ҳуқуқ нормасини ифодаловчи кенг маънодаги тушунча ҳамдир. Хар бир ҳуқуқ соҳаси каби жиноят ҳуқуқида ҳам санкциялар мавжуд бўлиб, улар жиноят ҳуқуқи нормаларини бузганлик учун жиноят ҳуқуқий таъсир чоралари кўринишидаги жазоларни ўзида акс эттиради. Айнан жиноий жазо жиноят содир этишнинг оқибати сифатида жавобгарликнинг муқаррарлигини келтириб чиқаради ва асосий огоҳлантирувчи восита ҳисобланади. Шунинг учун ҳам “жиноят жазони келтириб чиқаради”, - деган қоида жавобгарлик муқарралигининг кафолати ҳисобланади. Жазо қўллаш таҳдидини ифодаловчи санкцияси бўлмаган ҳуқуқий норма жиноят ҳуқуқий тақиқни англатмайди. Жиноят кодекси Махсус қисми моддаларида нисбий-муайян ва альтернатив санкциялар назарда тутилган бўлиб, улар содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси, жиноятни амалга оширишда айбнинг даражаси ва шу билан бирга бошқа ҳолатларни ҳам эътиборга олиб жазо тайинлаш имкониятини беради. Жиноят кодекси Махсус қисмида назарда тутилган жиноий жавобгарлик ва жазодан озод қилиш ҳолатлари қўлланилиши мумкин бўлган жиноятлар учун ҳам муайян жазо тури ёки турлари кўзда тутилган. Агар содир этилган қилмиш учун Жиноят кодекси Махсус қисми нормасида санкция, яъни муайян жазо тури назарда тутилмаган бўлса, у жиноят ҳисобланмайди. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 223-моддаси 3-қисмида: “Ўзбекистон Республикаси Конституциясида назарда тутилган сиёсий бошпана ҳуқуқидан фойдаланиш учун кириш ҳужжатларини тегишли даражада расмийлаштирмасдан Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар жавобгарликдан озод қилинадилар”, - дейилади. Жиноят кодекси 211- моддасининг 4-қисмида: “Башарти шахсга нисбатан пора сўраб 1 Ветров Н.И. «Уголовное право». Общая часть: Учебник для вузов. – М.: ЮНИТИ – ДАНА, Закон и право, 1999. – С. 57 110 товламачилик қилинган бўлса ёки бу шахс жиноий ҳаракатлар содир этилгандан кейин бу ҳақда ўз ихтиёри билан арз қилса, чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берган бўлса, бундай шахс жавобгарликдан озод этилади.”, - дейилади. Бу келтирилган икки норманинг биринчисида шахснинг қонунга хилоф равишда чет элга чиқиши ёки республикамизга кириши жиноятининг таркиби, иккинчисида эса пора бериш жиноятининг белгилари мавжуд. Аммо қонунда белгиланган асослар бўлгани учун бундай қилмишлари учун шахсга жазо қўланилиши назарда тутилмаган. Шунга кўра бундай шахс жиноий жавобгарликка тортилмайди. Демак, жазога сазоворлик жиноятнинг белгиси сифатида жиноят қонунига хилоф қилмиш учун жазо мавжудлигини ҳамда жиноят ва жазо тушунчалари бир-бири билан доимо ўзаро алоқадорликда эканлигини билдиради. Жазога сазоворлик Жиноят кодексига тегишли моддалари диспозициясида кўрсатилган белгиларнинг мавжудлиги ижтимоий хавфли қилмишни содир этан шахсга нисбатан жиноий жазо қўллаш лозимлигини кўрсатади. Хулоса қилиб айтганда, жиноят белгилари қилмишнинг жиноийлигини белгиловчи асосий мезон бўлиб, жиноятнинг моддий (ташқи) белгиси – “ижтимоий хавфлилик” бўлса, жиноятнинг формал белгиси – “ҳуқуққа хилофлилик” деб ҳисобланади, шунингдек, жиноятнинг “айбнинг мавжудлиги” ва “жазога сазоворлик” белгилари ҳуқуққа хилофлилик белгисидан келиб чиқади. 1 Демак, юқорида санаб ўтилган тўртта белгининг барчаси қилмишда бир вақтнинг ўзида мавжуд бўлсагина, қилмиш жиноят деб топилади, ва аксинча ана шу белгилардан биттаси бўлмаса, қилмиш жиноят деб ҳисобланмайди. Download 5.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling