Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

Ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятларга қасддан 
содир этилиб, қонунда уч йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан 
маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар, 
шунингдек эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, қонунда беш 
йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги 
жазо назарда тутилган жиноятлар киради. Бундай жиноят гуруҳига – 
онанинг ўз чақалоғини қасддан ўлдириши ( Жиноят кодекси 99-
моддаси), ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлашнинг 
1
"Уголовное право". Общая часть. Учебник / Под. ред. Н.И. Ветрова, Ю.И. Ляпунова - М.: Новый 
Юрист, КноРус, 1997. – С. 134,136 


112 
зарур чоралари чегарасидан четга чиқиб, қасддан одам ўлдириш (101-
моддаси), кучли руҳий хаяжонланиш ҳолатида қасддан баданга оғир 
ёки ўртача оғир шикаст етказиш (106-моддаси), қийнаш (110-
моддаси), ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш (112-
моддаси), бесоқолбозлик (120-модда), кўп хотинли бўлиш (126-
модда), тарих ёки маданият ёдгорлигини нобуд қилиш, бузиш ёки 
уларга шикаст етказиш (132-модда), аёлни эрга тегишга мажбур 
қилиш ёки унинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш (136-модда), 
фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини 
бузиш (144-модда) кабиларни киритиш мумкин. 
Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги “Жиноят, 
жиноят процессуал ҳамда маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги 
кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 
қонуни билан Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришлардан 
олдин эса, ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятларга қонунда 
озодликдан маҳрум қилишга нисбатан енгилроқ жазолар назарда 
тутилган жиноятлар киритилган эди. 
Унча оғир бўлмаган жиноятларга қасддан содир этилиб, 
қонунда уч йилдан ортиқ, лекин беш йилдан кўп бўлмаган муддатга 
озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган 
жиноятлар, шунингдек эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, 
қонунда беш йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш 
тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар киради.
Бундай жиноятлар гуруҳига – кучли руҳий хаяжонланиш 
ҳолатида қасддан одам ўлдириш (Жиноят кодекси 98-модда), қасддан 
баданга ўртача оғир шикаст етказиш (105-модда 2-қисми), касб 
юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик (116-модда 
4-қисми), аёлни жинсий алоқа қилишга мажбур этиш (121-модда 2-
қисми), болани алмаштириб қўйиш (124-модда), ўн олти ёшга 
тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз бузуқ ҳаракатлар қилиш (129-модда 
2-қисми), қабрни тахқирлаш (134-модда), сайлов ҳуқуқининг ёки 
ишончли вақиллар ваколатларининг амалга оширилишига тўсқинлик 
қилиш (147-модда), талончилик (166-модданинг 1,2-қисмлари) каби 
жиноятлар киради. 
Юқорида 
таъкидлаб 
ўтилган 
жиноятлар 
Ўзбекистон 
Республикаси 2001 йил 29 августдаги қонун билан Жиноят кодексига 
киритилган ўзгартиришлардан олдин эса, унча оғир бўлмаган 
жиноятларга қасддан содир этилиб, қонунда беш йилдан кўп 
бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда 


113 
тутилган жиноятлар, шунингдек эҳтиётсизлик орқасида содир этилиб, 
қонунда озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган 
жиноятлар кирган. 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling