Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Download 5.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Жиноят хукуки
Жиноий ҳуқуққа хилофлилик қилмишга ижтимоий хавфлилик
даражасини бериб, айнан шу даража орқали қилмиш “жиноят” хусусиятига эга бўлади. Айнан ижтимоий хавфлилик ва ҳуқуққа хилофлилик белгилари биргаликда қилмишнинг жиноийлиги ва у учун жиноий жавобгарлик асосини белгиловчи омил ҳисобланади. Формал жиҳатдан жиноят таркиби мавжуд бўлса ҳам, лекин жиноят қонунида белгиланмаган ижтимоий хавфли қилмишлар жиноят деб ҳисобланмайди. Шунинг учун ҳар доим ҳам ижтимоий хавфлилик қилмишни жиноят деб белгилаш учун етарли асос бўла олмайди. Бу борада ҳуқуққа хилофлилик белгисининг устунлигини Жиноят кодекси 14- моддаси 1- қисмидаги жиноят тушунчасига берилган таъриф ҳам изохлаб беради. Шунинг учун ҳам “ҳуқуққа хилофлилик” белгиси - “жиноятнинг формал белгиси” деб аталади. NOTA BENE! Ҳуқуққа хилофлилик жиноий қилмиш туфайли ҳуқуқий нормаларнинг бузилишини ифодалайди. Ҳуқуққа хилофлилик шахс томонидан Жиноят кодекси Махсус қисмида кўрсатилган нормаларнинг бузилиши демакдир. Шундай қилиб, “ҳуқуққа хилофлилик” ўрнига “қонунга хилофлилик” тушунчаси ҳам ишлатилиши мумкин. Лекин жиноят белгиларини аниқлашда кўпроқ “ҳуқуққа хилофлилик” тушунчаси қўлланилади. Сабаби: биринчидан, қонунга хилофлилик фақат қонунда кўрсатилган нормаларни ўз ичига олса, ҳуқуққа хилофлилик қонун ости меъёрий ҳужжат нормаларини ҳам ўз ичига олади. Айниқса, Жиноят кодекси Махсус қисми бланкет диспозициялари хақида гап кетганда ҳуқуққа хилофлилик белгиси кўпроқ тўғри келишини кўришимиз мумкин; иккинчидан, ҳуқуққа хилофлилик тушунчаси жиноятни бошқа ҳуқуқбузарликлардан фарқлаш учун жиноят ҳуқуқунинг бошқа ҳуқуқ соҳалари билан боғлиқликда бўлишини ифодалайди; Учинчидан, ҳар қандай ҳуқуққа хилоф ҳатти-ҳаракат қонуннинг бузилишига олиб келади. 1 Демак, юқоридаги фикрларни инобатга олиб қуйидагича хулоса қилиш мумкин: a) жиноий ҳуқуққа хилофлилик – жиноятнинг формал- юридик белгисидир; 1 Ветров Н.И. «Уголовное право». Общая часть: Учебник для вузов. – М.: ЮНИТИ – ДАНА, Закон и право, 1999. – С. 54 106 b) бу белги ижтимоий хавфлилик ва айбнинг мавжудлиги белгиларини келтириб чиқаради; c) ҳуқуққа хилофлилик бевосита қонунийлик принципидан келиб чиқади; d) ҳуқуққа хилофлилик Жиноят кодекси Умумий қисмидаги ҳолатларни эътиборга олган ҳолда жиноят ҳуқуқи нормаларида кўрсатилган қилмишларни содир этишни тақиқлашдан иборат; e) бу белги хар доим жиноятнинг ижтимоий хавфлилик белгиси билан боғлиқ бўлади; f) ҳуқуққа хилофлилик қонун чиқарувчи томонидан қилмишга жиноят ҳуқуқий баҳо берилишини ифодалайди. Download 5.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling