Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Download 5.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Жиноят хукуки
3. Жиноятларни таснифлаш. Жиноятларни таснифлаш деганда, жиноятларни у ёки бу белгиларига кўра туркумларга ажратиш тушунилади. Жиноят ҳуқуқида жиноятларни таснифлашда қуйидаги икки мезон назарда тутилган бўлиб, жиноят қонунида жиноятлар айнан ана шу мезонлар асосида таснифланган: 1. Жиноятларнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига қараб таснифлаш; 1 "Уголовное право Российской Федерации". Общая часть: Учебник / Под. Ред. Б.В. Здравомўслова – Изд. 2-е, перераб. и доп. – М.: Юристъ, 1999. – С. 54-57. 111 2. Жиноятларнинг объекти (тажовуз қаратилган объект)га кўра таснифлаш; Жиноятларни таснифлаш ва гуруҳларга бўлишнинг асосий мезони жиноятларнинг хусусияти ва ижтимлий хавфлилик даражаси ҳисобланади. Жиноятларни таснифлашнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси мезони ҳам икки белги: a) айбнинг шакллари (қасд ёки эҳтиётсизлик); b) жиноят кодексида назарда тутилган санкциялар (уларнинг оғирлик даражаси)га боғлиқ бўлади. 1 Санкцияларнинг оғирлик даражаси жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ва хусусиятига бевосита боғлиқдир. Жиноят кодекси 15-моддасидаги жиноятларнинг таснифи жиноятнинг моддий ва формал белгиларини бирлаштиради. Бу эса жиноятнинг ижтимоий таркиби ва у ёки бу гуруҳга киришини аниқ белгилайди. Санкциянинг хусусияти, жазо турлари ва уларнинг оғирлик даражаси жиноятнинг ижтимоий таркибини ташкил этади, шунингдек, жиноятчиликка қарши кураш йуналишлари ҳам жиноят ижтимоий таркибининг элементларидан бири ҳисобланади. Жиноятларнинг таснифи Жиноят кодекси 15-моддасида берилган бўлиб, унда Жиноят кодекси Умумий ва Махсус қисми нормалари тизимини эътиборга олган ҳолда жиноятлар ўзининг хавфлилик даражасига кўра енгилидан оғирига қараб таснифланган. Жиноят кодекси 15-моддасига мувофиқ, жиноятлар ўз хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига кўра: a) ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар; b) унча оғир бўлмаган жиноятлар; c) оғир жиноятлар; d) ўта оғир жиноятларга бўлинган. Download 5.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling