Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

Ер юзи чегараси халқаро битимлар билан белгиланган давлат 
чегарасидир. Ер юзи чегарисига сув билан қопланмаган ҳудудлар 
шунингдек ороллар киради. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 
суньий равишда хосил қилинган ҳудудлар ҳам, масалан суньий 
ороллар, сувда қурилган уй, шунинингдек техник қурилмалар 
масалан, кўприклар, сув ости қувурлари ҳам ер юзи чегараси 
ҳисобланади. Анклавлар (бошқа давлат чегаралари билан тўрт 
томондан ўралган ва денгизга чиқиш мумкин бўлмаган ҳудудлар), 
шунингдек қаттиқ ҳолдаги сув ресурслари – музликлар ҳам ер юзи 
чегараси сифатида эътироф этилади. 


82 
Сув чегараси – давлат ҳудудидаги суюқлик ҳолида мавжуд 
бўлган сувлардир. Сув чегараси ички ва ҳудудий сувларга бўлинади. 
Ер ости сувлари ва минерал сувлар сув чегарисига кирмайди.
Агар сув (кўллар, дарёлар) бир неча давлат чегараси доирасида 
бўлса, кўллар махсус чегара белгилари билан, дарёлар сув оқимининг 
ўрта 
қисмидан 
чегараланади. 
Масалан, 
Ўзбекистон 
билан 
Афғонистон чегараси Амударёнинг узунига сув ўртаси ҳисобланади. 
Очиқ денгиз ва океанлар ҳеч бир давлатнинг ҳудуди ҳисобланмайди. 
Денгиз ва океанлар билан туташган давлатнинг сув чегараси эса 
халқаро битимлар билан белгиланади. Ўзбекистон Республикасининг 
жиноят қонунининг амал қилиш доираси қайси давлат ҳудудида 
бўлишидан қатьий назар Ўзбекистон Республикасиниг ҳарбий 
кемалари ва самолётларига нисбатан ҳам амал қилади. Жиноят 
қонунининг амал қилиш доираси очиқ денгизда сузаётган ҳарбий 
бўлмаган кемалар ва улар устидаги ҳаво хавзаларида учаётган 
самолётларга нисбатан ҳам амал қилади.
Ҳаво ҳавзаси деганда, қуруқлик ва сув устидаги ҳудуд 
тушунилади.
Жиноят кодекси 11-моддасида белгиланган тўртта ҳолат 
нафақат ўзининг мазмуни жиҳатидан объектив ҳисобланади, балки, 
қонунда бу ҳолат жиноят таркиби объектив томони белгиларига 
қараб белгилаган. Бу элементлар бевосита жиноят объектив томонини 
ташкил этади. Бошқа белгилар жиноятни содир этилган ҳудудини 
аниқлашага таьсир кўрсатмайди, аммо суд ва тергов органлари 
томонидан кўриб чиқилиши лозим.
Жиноят кодекси 11-моддаси жиноят содир этилган ҳудудни 
унинг намоён бўладиган турли шаклларига нисбатан (жиноятга 
тайёргарлик кўриш, суиқасд қилиш, иштирокчиликда жиноятни 
содир қилиш) жиноят таркибига доир қоидаларни аниқлаш имконини 
беради.
Қонунга кўра жиноят таркибига обьектив томондан фақат 
ижтимоий хавфли бўлган қилмишларгина киритилади, жиноятнинг 
оқибати эса бунга киритилмайди, чунки қилмишни юридик баҳолаш 
учун рўй бериши мумкин бўлган оқибат эътиборга олинмайди, 
муайян ижтимоий хавфли қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) содир 
этилган жой жиноятнинг содир этилган жой ҳисобланади.
Жиноят таркибининг обеъктив томонига ижтимоий хавфли 
қилмиш билан бир қаторда жиноий оқибатлар ҳам киритилади, 
қоидага кўра, муайян ижтимоий хавфли оқибат рўй берган жой 


83 
қилмиш содир этилган жой деб ҳисобланади. Бу қоида Ўзбекистон 
ҳудудидан ташқарида бошланган, лекин оқибати эса Ўзбекистон 
ҳудудида рўй берган қилмишларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling