Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

Суд томонидан ёки казуал шарҳлаш суд томонидан аниқ бир 
жиноий ишни кўришда амалга оширилади ва шу иш учун мажбурий 
аҳамиятга эга бўлади. Суд томонидан қонунни шарҳлашга 
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг қонунларни 
қўллаш амалиёти тўғрисидаги қарорларини мисол келтиришимиз 
мумкин. Олий Суд Пленуми судлов амалиётини ўрганиш ва 
умумлаштириш 
натижасида, 
шунингдек 
суд 
идораларининг, 
прокуратура 
ва 
бошқа 
қонунни 
қўллайдиган 
идораларнинг 
сўровларига жавоб сифатида ҳам у ёки бу қонуни тушуниш ва тадбиқ 
этишнинг тўғрилигига оид тушунтиришлар беришга хақлидир. Бу 
кўрсатмалар уларни қўлловчи органлар учун мажбурий ҳисобланади. 
Масалан, “Савдо соҳасидаги жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар 
тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида”, “Контрабанда ва 
божхона қоидаларини бузиш тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти 
хақида” ги Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленуми қарорлари 
ҳам суд шарҳи ҳисобланади. Бу шарҳлаш норматив шарҳлаш деб 
ҳам юритилади. 
Илмий 
ёки 
доктринал 
шарҳлаш 
илмий 
муассасалар
ҳуқуқшунос олимлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг 
ходимлари томонидан қонунга берилган шарҳлардир. Ушбу шарҳлаш 
турини биз илмий мақолаларда, монографияларда учратишимиз 
мумкин. Доктринал шарҳлаш мажбурий бўлмасада, лекин жиноят 
қонунини тўғри тушуниш ва тўғри қўллашда муҳим аҳамиятга 
эгадир. Шу билан бирга у қонунчиликни такомиллаштириш, фаннинг 
тараққиётига ҳизмат қилади. 
Шарҳлаш усулига кўра граматик (филологик) шарҳлаш, 
систематик шарҳлаш, тарихий шарҳлаш, мантиқий шарҳлаш каби 
турларга бўлинади.
Грамматик (филологик) шарҳлашда қонун нормалари адабий 
тил меъёрлари асосида шарҳланади. Бунда қонун нормалари 
грамматик, синтактик, этимологик қоидалар асосида тушунтирилади. 


78 
Масалан, Олий Суд Пленумининг “Контрабанда ва божхона 
қоидаларини бузиш тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти 
ҳақида”ги 1996 йил 27 февралдаги 2-сонли қарорида Жиноят кодекси 
246- ва 182-моддалари диспозициясида назарда тутилган ашёларни, 
товар ва бошқа қимматликларни божхона назоратидан четлаб
Ўзбекистон божхона чегарасидан қонунга хилоф равишда ўтказиш 
деганда нималарнинг тушунилиши лозимлиги шарҳлаб берилган.
Тизимли шарҳлаш қонуннинг турли нормаларини бошқа 
қонунлари билан таққослаб ва изоҳланадиган норманинг қонунчилик 
тизимидаги, амалдаги жиноят қонунидаги тутган ўрни мазмунан 
тушунтирилади 
ва 
бошқа 
қонун 
нормаларидан 
фарқлари 
кўрсатилади. Масалан, содир этилган жиноят натижасида баданга 
оғир шикаст етказилган бўлса, қилмишни Жиноят кодексининг қайси 
моддаси билан квалификация қилиш лозимлигини аниқлаш учун 
тизимли шарҳлаш, яъни Жиноят кодексининг 104, 106, 107, 108 ва 
бошқа қатор моддалари қиёсий таҳлил қилиниши зарур бўлади. 
Тарихий шарҳлаш ҳуқуқ нормаси қабул қилинган давлатда 
мавжуд бўлган ижтимоий, иқтисодий, сиёсий вазият, ушбу ҳуқуқ 
нормасининг қабул қилинишига сабаб бўлган ҳолатларни аниқлашга 
қаратилади. Бунда амалдаги қонуннинг маъноси, тарихан мазкур 
нормани ишлаб чиқиш ва қўллаш билан боғлиқ материаллар асосида, 
шунингдек унинг илгариги кўринишлари билан таққосланади. 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling