Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Download 5.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Жиноят хукуки
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кодекснинг амал қилиш доираси
7) Жиноят қонунининг ҳудуд бўйича амал қилиши. Жиноят қонунининг ҳудуд бўйича амал қилиши ҳудудийлик фуқаролик, универсал ва аниқлик принципларига асосланади. Жиноят қонунининг ҳудуд бўйича амал қилиши ҳақидаги масала муҳим сиёсий аҳамиятга эгадир, чунки бу масала давлатимизнинг мустақиллиги ва суверен ҳуқуқи билан бевосита боғлиқдир. Жиноят қонунининг ҳудуд бўйича амал қилиши Жиноят кодексинг 11-12 моддаларида берилгандир. Жиноят кодексининг 11- моддасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жиноят содир этган Кодекснинг амал қилиш доираси Кодекснинг Ўзбекистон ҳудудида жиноят содир этган шахсларга нисбатан амал қилиши (ЖК 11-моддаси) Қонуннинг вақт бўйича амал қилиши (ЖК 13-моддаси) Кодекснинг Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида жиноят содир этган шахсларга нисбатан амал қилиши (ЖК 12-моддаси) 80 шахсларга нисбатан тадбиқ этиладиган қоидалар белгилаб берилган. Унга мувофиқ қилмиш: 1. Ўзбекистон ҳудудида бошланган, томомланган ёки тўхтатилган бўлса; 2. Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида содир этилиб, жиноий оқибати эса Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юз берган бўлса; 3. Ўзбекиистон ҳудудида содир этилиб, жиноий оқибати эса Ўзбекитон ҳудудидан ташқарида юз берган бўлса; 4. Бир неча қилмишлардан иборат ёки бошқа қилмишлар билан биргаликда содир этилган бўлиб, унинг бир қисми Ўзбекистон ҳудудида юз берган бўлса, Ўзбекистон ҳудуддида содир этилган жиноят деб топилади. Ўзбекистон байроғи остида ёки Ўзбекистон портида рўйхатга олинган денгиз ёки ҳаво кемаси Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида бўлиб, чет эл давлати ҳудуди ҳисобланмаган жойда жиноят содир этилса, бундай жиноят учун ушбу кодексга мувофиқ жавобгарликка тортилади. Жиноят кодекси 11-моддасига биноан жиноятга тайёргарлик ёки суиқасд қилиш чет элда амалга оширилиб, Ўзбекистон ҳудудида тугатилса ёки жиноий оқибат рўй берса, жиноят республика ҳудудида содир этилган, деб ҳисобланади. Ушбу моддадаги қоидаларга кўра, агар жиноятга тайёргарлик кўриш, далолат қилиш, ёрдамчилик чет эл давлатларда содир этилса-ю, бажарувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракат қилган бўлса, ёки аксинча, иштирокчилик Ўзбекистон ҳудудида рўй бериб, бажарувчи чет элда ҳаракат қилган бўлса, жиноят Ўзбекистон ҳудудида содир этилган ҳисобланади. Агар қонунлар, халқаро шартномалар ёки битимларга мувофиқ чет эл фуқароларининг жавобгарлиги тўғрисидаги масала Ўзбекистон Республикаси судларига тегишли бўлмаса, улар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жиноят содир этган ҳолда, халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ хал қилинади. Жиноят кодексининг 11-моддасида ифодаланган ҳудудийлик Download 5.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling