Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

принципи шуни англатадики, бу принцип давлат ҳокимиятининг 
суверинитетидан келиб чиқади ва унинг ҳуқуқда, хусусан жиноят 
ҳуқуқида ифодаланиши ҳисобланади. Давлат суверенитети ва 
ҳудудийлик принципи давлат ҳокимиятининг муаяйн ҳудуд 
доирасида чегараланганлиги ва унинг қонунлари ушбу ҳудуддагина 
амал қилишини англатади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 
жиноят содир этган ҳар бир шахс унинг Ўзбекистон Республикаси 


81 
фуқароси, чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс 
эканлигидан қатьий назар Ўзбекистон Республикаси Жиноят 
кодексининг тегишли моддаси билан жавобгарликка тортилади. Ер 
шарининг муайян бир қисмида Ўзбекистоннинг мустақил ҳудудга эга 
эканлиги унинг суверен давлат бўлишини таьминлайди. Давлатнинг 
ҳудудиди деганда, Ўзьекистон суверенитети остида бўлган ҳудуд 
тушунилади. Бу ҳудуд қуруқлик, сув ва ҳаво йўллари чегараси билан 
белгиланади. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
ҳудудига 
дипломатик 
ва 
консулликлар жойлашган чет давлатдаги ҳудудлар ҳам киради. Улар 
жойлашган ҳудуд халқаро ҳуқуқнинг умум эьтироф этилган 
нормаларига кўра экстерриториал, яьни уларда жиноят содир этилса, 
маҳаллий қонунга эмас, балки улар қайси давлат фуқароси бўлса, ўша 
давлатнинг миллий қонунчилигига асосан жавобгарлик масаласи ҳал 
қилинади. Шунинг учун дипломатик ваколатхоналар ва консуллик 
муассасаларида содир этилган жиноятлар Ўзбекистон Республикаси 
қонунчилиги билан жавобгарликка тортилади. Республикада бошқа 
давлатларнинг ваколатхоналари ҳудудида содир этилган жиноятлар 
ҳам шундай ҳал қилинади. Ваколатхона худиди сифатида нафақат 
ваколатхона бинолари, шунингдек, бу бино жойлашган ер участкаси, 
ушбу давлат ҳудуди юрисдикциясида имунитетга эга бўлган 
ваколатхона бошлиқлари, хизматчилари томонидан эгалланган яшаш 
жойлари, уларнинг машиналари ҳам ҳисобланади. 
Агар жиноят ваколатхона ҳудуди ёки унинг хизматчиларига 
қарши Ўзбекистон ҳудудида туриб содир этилса, Ўзбекистон 
Республикаси ҳудудида содир этилган, бошқа ҳолларда эса бошқа 
давлат ҳудудида содир этилган ҳисобланади. 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling