Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

Нисбий муайян санкцияжазо миқдорининг муайян 
чегарасини (қисмини ёки энг қуйи ва энг юқори қисмини) белгиловчи 
санкция. Масалан, Жиноят кодексининг 99-моддасида онанинг ўз 
чақалоғини қасддан ўлдиргани учун уч йилгача озодликдан маҳрум 
қилиш жазоси, қасддан одам ўлдирганлик учун 97-моддаси биринчи 
қисмида ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси 
белгиланган. 
Альтернатив санкция – икки ёки ундан ортиқ жазо турларидан 
бирини қўллаш имконияти мавжудлигини кўрсатади. Масалан, 
Жиноят кодекси 206–моддаси 1-қисмида ҳокимият ёки мансаб 
ваколати доирасидан четга чиққанлик учун беш йилгача муайян 
ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 
беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлган жазо 
турлари белгиланган. Альтернатив санкциянинг белгиланиши 
судяларга 
шахснинг 
ижтимоий 
хавфлилигига, 
қилмишнинг 
хусусиятига қараб жазолардан бирини тайинлаш имконини беради. 
Ҳаволаки санкция жазонинг тури ва миқдорини аниқламасдан, 
кодекснинг бошқа моддаси санкциясини қўллаш лозимлигини 
кўрсатади. Амалдаги Жиноят кодексида санкциянинг бу тури мавжуд 
эмас. 
NOTA BENE! 
 
Санкция – Жиноят кодекси Махсус қисми муайян моддаси 
диспозициясида назарда тутилган жиноят учун белгиланган жазо 
тури ва миқдорини белгиловчи қисми; санкциянинг оғирлигига 
қараб турли жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик даражасини 
таққослаш мумкин. 
Мутлақ майян санкцияда битта жазо чораси кўрсатилган 
санкция бўлиб, унда жозонинг тури ва аниқ миқдори кўсатилади. 
Кўпчилик давлатларнинг Жиноят кодексида ушбу санкция тури 
мавжуд эмас, хусусан бизнинг Жиноят кодексимизда ҳам. 
Кумулятив санкцидая асосий жазо чораси билан бирга 
қўшимча жиноят ҳуқуқий таъсир чораси ҳам белгиланади. Масалан, 
ЎзР Жиноят кодекси 266-моддасида “Транспорт воситаларининг 
ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш” 


75 
учун муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ҳамда озодликдан маҳрум этиш 
санкциялари белгиланган. 
Санкциянинг юқоридаги турларини белгиланиши судга қайси 
жазо турини белгилашни ва унинг миқдори қандай бўлишини 
кўрсатиб 
беради. 
Санкциянинг 
тузилиши 
диспозициянинг 
хусусиятига боғлиқ: жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси 
қанча юқори бўлса, жазо ҳам шунча оғир бўлади; аниқ бир 
жиноятларнинг 
ижтимоий 
хавфлилиги 
қанча 
юқори 
бўлса, 
санкциянинг доираси ҳам шунча кенг бўлади. 
Жиноят ҳуқуқий норма давлат органи орқали таьминланадиган, 
унинг қоидалари бузилган ҳолларда жиноий жавобгарликка тортиш 
ва жазо чорасини қўллаш ҳолатини вужудга келтирувчи жиноят 
қонуни билан белгиланган юриш-туриш қоидасидир. 
Жиноят ҳуқуқий нормани жиноят қонуни моддасидан фарқлаш 
лозим. Жиноят қонуни нормаси – бу юриш-туриш қоидаси, жиноят 
қонуни моддаси эса- бу унинг ифодаланиш шакли. Жиноят ҳуқуқи 
нормаси фақат жиноят қонуни билан белгиланади, ҳуқуққа 
хилофлилик таъқиқланган ижтимоий хавфли қилмишнинг ҳуқуқий 
ифодаси ҳисобланади.
Жиноят ҳуқуқи нормаси ҳар доим муайян юриш-туриш 
қоидасини белгилайди: одам ўлдирмаслик, ўғирлик қилмаслик 
кабилар. Қонунда бу талабларнинг қўйилганлиги шахсларнинг 
ижтимоий хаётда турли вазиятларда қандай ҳаракат қилиши 
кераклигини белгилайди. 
Жиноят қонунининг ихтисослаштирилиши биринчидан, бошқа 
ҳуқуқ соҳаларидан фарқли равишда ижтимоий муносабатларни ҳимоя 
қилиш орқали тартибга солинади, иккинчидан, жиноят ҳуқуқи 
санкциясига кўра бошқа ҳуқуқ соҳаларида мавжуд бўлмаган 
жавобгарлик ва давлатнинг мажбурлов чораси бўлган жазони 
қўлланилади.
Жиноят ҳуқуқи нормаси барча фуқароларга ёхуд муайян 
доирадаги шахслар (мансабдар шахсларга, ҳарбий хизматчилар)га 
нисбатан қўлланилади.
Жиноят қонунининг амал қилиши у қонуний кучга кирган 
пайтдан бошланади. Худди шу пайтдан бошлаб жиноят қонунининг 
тартибга солувчи функцияси ҳаракатга келади.


76 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling