Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Download 5.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Жиноят хукуки
1. Қонунийлик принципи.
Қонунийлик принципи Жиноят кодекси 4-моддасида мустаҳкамлаб қуйилган бўлиб, унда учта мустақил норма белгиланган: 1. Содир этилган қилмишнинг жиноийлиги, жазога сазоворлиги ва бошқа ҳуқуқий окибатлар фақат Жиноят кодекси билан белгиланади. 2. Ҳеч ким суд ҳукмисиз жиноят содир қилишда айбли деб топилиши ва қонунга хилоф равишда жазога тортилиши мумкин эмас. 3. Жиноят содир этишда айбдор деб топилган шахс қонунда белгиланган ҳуқуқлардан фойдаланади ва муайян мажбуриятларни бажаради. Юқорида кўрсатилган биринчи қоидага кўра “қонунийлик” қуйидаги маъноларда қўлланилиши мумкин: 1) қилмишнинг жиноийлиги ёки жиноят эмаслигини белгилашда жиноят қонунчилигига бевосита ва тўлиқ мос келувчи хатти-ҳаракат маъносида; 2) суднинг жиноят қонунчилигига зид бўлмаган қонуний кучга кирган ҳукми орқали қилмишнинг жиноийлигига баҳо бериш маъносида; 50 3) жиноят содир этган шахснинг суднинг қонуний кучга кирган ҳукми бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида тўғридан-тўғри белгиланган жазо турлари ва бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чоралари кўринишидаги жавобгарлиги маъносида; 4) содир этилган жиноят билан боғлиқ бўлган жиноят ҳуқуқий оқибат маъносида. 1 Масалан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларни (Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида содир этган жиноятлари учун) экстрадиция қилиш. Жиноят ҳуқуқининг қонунийлик принципи бир неча ҳуқуқий талаблардан келиб чиқади: Улардан биринчиси – халқаро ҳуқуқ нормаларининг миллий ҳуқуқ нормаларидан устунлиги, яъни қонунийлик принципига кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари халқаро ҳуқуқ нормаларига зид бўлмаслиги керак. Бундай халқаро ҳуқуқий нормалар 1948 йилги Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси, 1986-89 йиллардаги Вена келишувлари, Наркотизм ва терроризмга қарши кураш бўйича Конвенция ҳамда бошқа халқаро жиноятлар ва халқаро ҳусусиятдаги жиноятлар учун жавобгарликни белгиловчи халқаро шартномаларда ифодаланади. Шуни айтиб ўтиш жоизки, халқаро ҳуқуқ нормалари инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ бўлиб, унда санкциялар мавжуд бўлмаганлиги туфайли Жиноят кодексига “Тинчлик ва инсоният хавфсизлигига қарши жиноятлар” деб номланган VIII боб киритилганлиги миллий ҳуқуқ нормаларининг халқаро ҳуқуқ нормаларига мос келишини билдиради. Қонунийлик принципининг иккинчи талаби – Жиноят кодексининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мос келишидир. Ўзбекистон Республикаси Конституциясинниг 16-моддасига кўра, бирорта ҳам қонун ва бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжат Конституция нормаларига ва қоидаларига зид келиши мумкин эмас. Жиноят кодексининг Конституцияга мос келиши, шунингдек Жиноят кодекси ва Конституция нормалари ўртасида коллизия (қарама-қаршилик) келиб чиққанда, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларининг устунлиги тан олинади. 1 Г.М. Миньковский, А.А. Магомедов, В.П. Ревин "Уголовное право России". Под. ред. док. юрид. наук. проф. Ревина В.П., Учебник - М.: Изд. "Брандес", 1998. – С. 11 51 Ўзбекистон Республикаси Конституцияънинг 24-моддасида “ инсон ҳаётига суииқасд қилиш энг оғир жиноятдир”,-деб айтиб ўтилган. Конституцияънинг айнан шу моддасидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида “Хаётга қарши жиноятлар” боби киритилган. Учинчи талаб: “қонунда кўрсатилмаган жиноят ҳам, жазо ҳам мавжуд эмас”. Бу кадимий ҳуқуқий қоида лотинчада қуйидаги формула орқали ифодаланади: “Nullum crimen, nulla poena sine lege”. Ушбу қоида қонунийлик принципининг асосий қоидаси бўлиб, унга кўра, шахс қонунда кўрсатилган жинояти учун қонунда кўрсатилган жазо доирасидагина жавобгарликка тортилади, яъни шахснинг содир этган қилмишнинг жиноийлиги ва ушбу жиноят учун жазонинг мавжудлиги жиноят қонунида аник кўрсатилган бўлиши керак. қонунийлик принципининг туртинчи талаби - жиноят учун жавобгарлик ҳақидаги нормаларнинг жиноят қонунида кодефикацияланиши кераклигида ифодаланади, яъни жавобгарликни белгиловчи алоҳида қонунлар, масалан, харбийларнинг жиноий жавобгарлиги, вояга етмаганларнинг жиноий жавобгарлиги тўғрисидаги қонунлар амал қилиши мумкин эмас. Барча жиноят ҳуқуқий нормалар ягона Жиноят кодексида мужассамланиши керак. Жиноят ҳуқуқи қонунийлик принципининг бешинчи талаби бўйича: жиноят қонунининг аналогия бўйича қўлланилиши тақиқланади, яъни “жиноят-ҳуқуқий жавобгарликни белгиловчи нормалар жиноят кодексида тўғридан-тўғри кўрсатилмаган бўлса, шунга ухшаш нормалар қўлланилади”, - деган қоида жиноят ҳуқуқида қўлланилмайди. Қонунийлик принципининг олтинчи талаби криминализация билан боғлиқ бўлиб, қонун чиқарувчи томонидан шахснинг жиноят деб ҳисобланадиган хулк атвори унинг қилмишига нисбатан, яъни шахс, жамият ва давлат манфаатларига зарар етказувчи ҳаракат ёки ҳаракатсизликка нисбатан олинади. Маълум бир жиноятни содир қилиш хаёли, ўйи жиноят деб ҳисобланмайди ва улар учун жазо мавжуд эмас. (“Cogitationis poenam nemo patitur.”) 1 1 "Курс уголовного права". Общая часть. Том 1: Учение о преступлении. Учебник для вузов. Под. ред. док. юрид. наук. проф. Н.Ф. Кузнецовой и конд. юрид. наук. доцента И.М. Тяжковой. - М: Изд. Зерцало, 1999. - С. 80 52 Жиноят ҳуқуқи назариясидаги илмий бахсларга кўра, жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини қонунийлик принципи таркибига киритиш ҳам мумкин. Download 5.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling