Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

1. Умумий нормалар (умумий қисм нормалари) 
2. Махсус нормалар (махсус қисм нормалари). 
Умумий нормалар жиноят ҳуқуқининг умумий қоидалари ва 
тушунчаларини, яъни жиноят ҳуқуқи вазифалари ва принциплари
жиноят қонунининг амал қилиш доираси, жиноят тушунчаси, жиноий 
жавобгарлик ва унинг асослари, жиноят содир этиш босқичлари, 
иштирокчилик, бир канча жиноятлар тушунчаси, қилмишнинг 
жиноийлигини истисно қилувчи ҳолатларни белгилаб беради. 
1
"Уголовное право". Общая часть. Учебник // Под. ред. Н.И. Ветрова, Ю.И. Ляпунова - М.: Новый 
Юрист, КноРус, 1997. - С. 12 


43 
Махсус қисм нормаларида эса хар бир жиноят таркиби учун 
жиноий жавобгарликнинг хажми ва ҳусусиятини аниқ кўрсатилади. 
Жиноят ҳуқуқининг умумий ва махсус нормалари бир-бирга 
боғлиқ бўлиб, ўз навбатида умумий нормалар махсус нормалар учун 
асос вазифасини ўтайди. Шунинг учун ҳам умумий нормалар махсус 
нормалар учун универсал ва мажбурий бўлиб ҳисобланади. Ҳуқуқни 
қўллаш фаолиятида бу икки гуруҳ нормалари ташкилий жиҳатдан 
бир- бирини тулдириб туради. 
Айрим олимлар фикрига кўра
1
, жиноят ҳуқуқи умумий қисм 
нормалари позитив(регулятив) - тартибга солувчи ҳусусиятга эга 
бўлиб, бундай нормаларнинг қуйидаги турлари мавжуд: 
a) 
декларатив нормалар, жиноят ҳуқуқи принцип ва 
вазифаларини белгилаб берувчи нормалар.(Жиноят кодекси 2-10 
модалар); 
b) 
умумтартибга солувчи нормалар, жиноят ҳуқуқининг 
умумий қоидалари ва тушунчаларини белгилаб берувчи нормалар: 
жиноят тушунчаси, иштирокчилик тушунчаси, жазо тушунчаси ва хк. 
Бундай нормалар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси умумий 
қисми асосини ташкил этади; 
c) 
жазони енгиллаштирувчи (имтиёз берувчи) нормалар
масалан, шартли ҳукм қилиш (Жиноят кодекси 72-моддаси), жазони 
ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш (Жиноят 
кодекси 73- моддаси), жазони енгилроги билан алмаштириш (Жиноят 
кодекси 74-моддаси); 
d) 
рухсат берувчи нормалар, масалан, шахсга - зарурий 
мудофаа (Жиноят кодекси 37-моддаси), ижтимоий хавфли қилмиш 
содир этган шахсни ушлаш вактида зарар етказиш (Жиноят кодекси 
39- моддаси) каби ҳуқуқларни берувчи нормалар; 
e) 
жиноий жавобгарликдан озод қилувчи нормалар, масалан, 
жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетганлиги муносабати билан 
жиноят учун жавобгарликдан озод қилиш (Жиноят кодекси 64- 
моддаси), касаллик туфайли жавобгарликдан озод қилиш (Жиноят 
кодекси 67- моддаси) ва шу каби жазони енгиллаштирувчи нормалар 
гуруҳига кирмайдиган нормалар.
Юқоридаги нормаларни бундай гуруҳларга бўлиш шартли 
ҳисобланади. 
1
"Курс уголовного права". Общая часть. Том 1: Учение о преступлении. Учебник для вузов. Под. ред. 
док. юрид. наук. проф. Н.Ф. Кузнецовой и конд. юрид. наук. доцента И.М. Тяжковой. - М: Изд. 
Зерцало, 1999. - С. 86,87 


44 
Жиноят ҳуқуқий тизим объектив ва субъектив омиллардан 
иборат механизм ёрдамида шаклланади. 
Объектив омиллар - бу авваламбор, реал ижтимоий-ҳуқуқий 
ҳолатларнинг ўзгаришидир. Маълум бир ижтимоий муносабатларни 
тартибга солувчи нормаларнинг мавжуд эмаслиги ёки маълум бир 
соҳадаги жиноятларнинг усиб бориши бошқа ҳуқуқ соҳалари билан 
бирга жиноят ҳуқуқи тизимига ҳам объектив таъсир қилади. Бундай 
ҳолат 
эса ўз 
навбатида 
жиноят 
қонунчилиги 
таркибининг 
янгиланишига 
ва 
жиноят 
ҳуқуқи 
тизимининг 
ўзгаришига 
(кенгайишига) олиб келиши мумкин. 
Субъектив омиллар - қонун чиқарувчи, ҳуқуқни қўлловчи ва 
фуқаролар томонидан у ёки бу жиноят-ҳуқуқий таъсир чораларнинг 
қабул қилиниши, яъни уларнинг бундай таъсирларга нисбатан 
муносабати билан боғлиқдир. Масалан, қонун чиқарувчи томонидан 
маълум бир жиноятлар ва уларнинг кўпайиши аниқланиб олиниши, 
бу борада жиноят-ҳуқуқий назорат сифатида ушбу жиноят-ҳуқуқий 
муносабатларни тартибга солувчи нормаларнинг вужудга келишига 
сабаб бўлади. Бу эса жиноят ҳуқуқи тизимининг ўзгаришига сабаб 
бўлиши мумкин.
Айтиб ўтиш керакки, жиноят қонунчилигининг амал қилишини 
ифодаловчи жиноят ҳуқуқи тизимининг ривожланиши нафақат 
жиноят-ҳуқуқий нормалар, объектив ва субъектив омилларга, балки 
тарихий омилларга ҳам боғлиқдир. 
Шунингдек, жиноят ҳуқуқи тизими ривожланишининг тарихини 
ўрганиш унинг ривожланишининг қуйидаги асосий йуналишларини 
белгилаш имконини берди: 
биринчидан, ижтимоий ҳолатлар тизимининг доимий ўзгариши 
муносабати билан жиноят ҳуқуқи нормаларини ушбу ўзгаришларга 
мўтаносиб равишда белгилаш ва қўллай олиш; 
иккинчидан, 
содир 
этилган 
жиноятлар 
тоифаси 
ва 
жиноятчиларнинг ижтимоий хавфлилигидан келиб чиқиб, жиноят-
ҳуқуқий ишонтириш ва мажбурлов усуллари ҳамда уларнинг 
приоритети, яъни қўлланиши муҳимлиги жиҳатдан кетма-кетлигини 
ўзгартириш.
1
Жиноят ҳуқуқи тизими жиноят қонунчилигига бевосита таъсир 
кўрсатади. 
1
Уголовное право". Общая часть. Учебник для вузов. Овт. ред - док. юрид. наук, проф. З.А. 
Незнамова - М.: Изд. группа «Инфра-Норма»*М, 1999. - С. 7,8 


45 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling