Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

 
6. 
Жиноят ҳуқуқи фанининг методлари. 
Жиноят ҳуқуқи фанининг предмети ушбу фан методлари орқали 
ўрганилади. Яъни жиноят ҳуқуқи фанининг предмети - фан нимани 
ўрганади?,- деган саволга жавоб берса, жиноят ҳуқуқи фани 
методлари - фаннинг предмети ҳисобланувчи масалалар қандай ва 
кайси йўллар билан ўрганилади?,- деган саволга жавоб беради. 
Фанда 
"метод" 
тушунчаси 
билиш 
"методология"си 
ва 
"методика"си тушунчаларини қамраб олади. 
Методология 

жиноятчиликка 
қарши 
жиноят-ҳуқуқий 
курашишнинг моҳияти, таркиби, қонунийлиги ҳақидаги билимларни 
амалда қўллаш ва тадқиқ қилишни ифодаловчи диалектик ва тарихий 
мезонлар тизимини билдиради. 
Жиноят ҳуқуқида методика - бу жиноят ҳуқуқий ходисалар ва 
тушунчаларни илмий тадқиқ қилишнинг усул, восита ва услублари 
тизимини ифодаловчи атамадир.
Жиноят ҳуқуқи фанининг методларини икки гуруҳга бўлиш 
мумкин: 
1. 
Диалектик-материалистик (умумий) методлар. 
2. 
Махсус (асосий) методлар. 
Диалектик-материалистик методларга кўра, жиноят ҳуқуқи 
институтлари ва тушунчалари статистик жиҳатдан эмас, балки 
1
"Уголовное право Российской Федерации". Общая часть: Учебник // Под. Ред. Б.В. Здравомыслова – 
Изд. 2-е, перераб. и доп. – М.: Юристъ, 1999. – С. 18. 


35 
ижтимоий шарт-шароитлар таъсирида уларнинг вужудга келиши
ўзгариши ва ривожланишини назарий жиҳатдан ўрганилади.
1
Жиноят ҳуқуқи фанининг асосий методлари сифатида: юридик, 
жиноят-статистикаси, ижтимоий(ижтимоий), тизимли, қиёсий-
ҳуқуқий, тарихий  ва бошқалар тан олинган.
2
1. Юридик метод ўз ичига қонунчилик техникаси ва қонунни 
шарҳлаш методларини қамраб олади. 
Қонунчилик техникаси методи ҳуқуқ ижодкорлигида кенг 
қўлланилиб, Жиноят кодекси ва унинг хар бир моддаси аник, тўғри ва 
мантиқий жиҳатдан мос бўлиши учун нормалар диспозицияси ва 
санкциясининг тузилиши қоидалари маълум бир талабларига жавоб 
бериши керак. 
Қонунни шарҳлаш методи эса аниқлиги ва юридик шаклига 
кўра:- грамматик, мантикий, қиёсий шарҳлаш; хажмига кўра - 
аутентик, кенгайтирилган, чегараланган шарҳ каби шарҳлаш 
турларидан иборат. 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling