Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

Умумий олдини олиш функцияси жиноят содир этилмасдан 
аввал унинг олдини олишга қаратилган бўлиб, жавобгарликнинг 
мукаррарлиги принципи, қилмишнинг жиноийлиги ва жазога 
сазоворлиги ҳақидаги нормаларни ўрнатиш, яъни жамият аъзолари 
томонидан жиноят содир этилганида уларни жазолаш билан 
қўрқитиш орқали амалга оширилади. Бу функция жамиятдаги барча 
шахсларга қаратилганлиги учун "умумий олдини олиш" деб аталади. 
Махсус олдини олиш функцияси жиноят содир этилганидан 
кейин янги жиноят содир этишни олдини олишга қаратилган бўлиб, 
жиноят ҳуқуқий тақиқларни бузиб жиноят содир этган шахсни 
жиноий жавобгарликка тортиш ҳамда унга жазо тайинлаш ёки бошқа 
жиноят ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш орқали амалга 
оширилади. Бу билан жиноятчи жавобгарликка тортилганида у 
томонидан бошқа жиноят содир этилишини олдини олиш мақсад 
қилиб қўйилади. Ушбу функция фақат жиноят содир этган шахсга 
нисбатан қаратилганлиги учун "махсус олдини олиш" деб аталади. 
Жиноят ҳуқуқининг жиноятни олдини олиш функцияси 
қуйидаги воситалар орқали ҳал этилади: 
1) 
жиноят ҳуқуқининг умумий қоидалари;
2) 
жазо қўллашнинг умумий ва махсус қоидалари; 
3) 
жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтишни белгиловчи 
нормалар; 
4) 
жиноят содир этганлигида чин кўнгилдан пушаймон бўлиш 
ҳақидаги нормалар; 
5) 
жиноий 
қилмишни 
истисно 
қилувчи 
ҳолатларни 
белгиловчи нормалар; 
6) 
икки йуналишдаги огоҳлантирувчи нормалар.
2
1
"Уголовное право". Общая часть. Учебник / Под. ред. Н.И. Ветрова, Ю.И. Ляпунова - М.: Новый 
Юрист, КноРус, 1997. - С. 30. 
2
Курс уголовного права". Общая часть. Том 1: Учение о преступлении. Учебник для вузов. Под. ред. 
док. юрид. наук. проф. Н.Ф. Кузнецовой и конд. юрид. наук. доцента И.М. Тяжковой. - М: Изд. 


29 
У ёки бу қилмишни жиноят деб эълон қилиш ва уларга 
нормаларини санкцияларидаги жазони белгиланишининг ўзи билан 
жиноят 
қонунчилиги 
шахснинг 
руҳиятига 
таъсир 
қилади. 
қилмишнинг жиноийлиги ва улар учун жазо тайинлашнинг тўғрилиги 
жиноят ҳуқуқининг умумий олдини олиш ҳусусиятини ифодалайди. 
Жиноят ҳуқуқининг жиноятни олдини олиш функциясини 
ҳуқуқий муҳофаза қилиш воситаси бўлиб жиноят содир этишдан 
ихтиёрий қайтиш ва чин кўнгилдан пушаймон бўлиш ҳақидаги 
нормаларни ҳам ўз ичига олади. Жиноят кодекси 26-моддасига кўра, 
шахс жиноятга тайёрганлик кўриш ҳаракатларини ёки жиноят содир 
этишга 
бевосита 
қаратилган ҳаракатларни 
охирига 
етказиш 
мумкинлигини англаган ҳолда тўхтатса, шунингдек жиноий окибат 
келиб чиқиши мумкинлигини англаган ҳолда, шундай окибат келиб 
чиқишини олдини олса, жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш 
деб 
топилади. 
Жиноят 
содир 
этишдан 
ихтиёрий 
қайтиш 
жавобгарликни истисно қилади. Яъни жиноят қонунчилиги жиноий 
қилмишни бошлаган ва жиноий окибат келиб чиккунга кадар бундай 
қилмишни ихтиёрий равишда тўхтатган шахснинг "олтин кўприк" 
вазифасини бажарувчи жавобгарликдан озод қилиниши белгилаб 
қўйилган. 
Жиноят кодекси 66-моддасида айбдор ўз қилмишига чин 
кўнгилдан пушаймон бўлганлиги муносабати билан жавобгарликдан 
озод қилиш белгилаб қўйилган бўлиб, унга биноан, ижтимоий хавфи 
катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятни биринчи марта 
содир этган шахс, агар жиноят содир қилингандан кейин жиноят 
туфайли етказилган зарарни ихтиёрий равишда бартараф қилиб, 
айбини бўйнига олиш тўғрисида арз қилган, чин кўнгилдан 
пушаймон бўлган ва жиноятнинг очилишига фаол ёрдам берган 
бўлса, жавобгарликдан озод қилиниши мумкин. 
Икки йуналишдаги огоҳлантирувчи воситалар ёрдамида оғир 
жиноятларнинг олдини олиш мақсадида жиноят қонунида оғир ва ўта 
оғир жиноятлар учун шарт-шароит яратувчи унча оғир бўлмаган 
жиноятларнинг олдини олишга ҳаракат қилинади. Масалан, 
ўғирланган нарсани сотиб олиш учун жазо белгилаш орқали жиноят 
қонунида ўғирлик жинояти содир этилишининг олди олинади. Ёки, 
шахснинг хаёти ва соғлиғига тажовуз қилганлик учун жазо белгилаш 
орқали жиноят қонуни одам ўлдириш, шахсга оғир ва ўртача оғир 
Зерцало, 1999. - С. 13., Кузнецова Н.Ф. "Профилактическая функция уголовного закона"// Уголовное 
право. 1998. № 1/28. - С. 20.


30 
даражадаги шикаст етказиш каби жиноятлар содир этилишининг 
олдини олади. Бундай нормалар икки йуналишдаги ёки икки 
объектли огохлантирувчи нормалар дейилади. 
Демак, жиноят ҳуқуқининг жиноятни олдини олиш функцияси 
бир неча институт ва нормалар тизими орқали хал этилиб, улар: 
a) 
жазо қўллаш таҳдиди билан жиноят содир этишга йўл 
қўймаслик; 
b) 
қилмишнинг жиноийлигини истисно қилувчи ҳолатларни 
белгилаш орқали зарар етказилишини олдини олиш; 
c) 
бошланган жиноятдан ихтиёрий қайтишни белгилаш 
орқали жиноий окибат юз беришини олдини олиш; 
d) 
чин кўнгилдан пушаймон бўлишни белгилаш орқали 
етказилган зарарни бартараф этиш; 
e) 
жиноят содир этганликда айбдор шахсларни жазолаш 
орқали рецидив жиноятларга йўл қўймасликка қаратилган.
1
Жиноят 
ҳуқуқининг 
тарбиявий 
функцияси 
Ўзбекистон 
Республикаси фуқароларини Конституция ва қонунларга риоя қилиш 
рухида тарбиялаш вазифасини бажаришга қаратилган. Бу функция 
фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ошириш, уларнинг шахси, ҳуқуқ ва 
эркинликлари қонун билан химоя қилинганлигига ҳамда жиноят 
содир қилган шахснинг жазоланиши мукаррарлигига ишонч руҳида 
тарбиялаш мақсадини кўзлайди. 
Юқоридаги 
функциялардан 
ташқари, 
жиноят 
ҳуқуқи 
жиноятчиликка қарши кураш олиб боришда кўмаклашадиган 
фуқароларни 
рағбатлантириш 
ва 
уларга 
имтиёзлар 
бериш 
функциясини ҳам бажаради. Жиноят қонунида қилмишида жиноят 
таркиби мавжуд бўлса ҳам, бундай қилмиши орқали фуқаролар, 
жамият ва давлат манфаатларини химоя қилган шахсларни 
рағбатлантирувчи махсус нормалар назарда тутилган. Масалан, 
Жиноят кодекси Умумий қисмидаги 35-41-моддалар ("қилмишнинг 
жиноийлигини истисно қилувчи ҳолатлар"), шунингдек, Жиноят 
кодекси Махсус қисмидаги айрим нормалар, масалан, 211-модда 
(пора бериш), 212- модда (пора олиш-беришда воситачилик қилиш), 
248-модда (курол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш 
қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш), 273-модда ва 
ҳк.
1
Курс уголовного права". Общая часть. Том 1: Учение о преступлении. Учебник для вузов. Под. ред. 
док. юрид. наук. проф. Н.Ф. Кузнецовой и конд. юрид. наук. доцента И.М. Тяжковой. - М: Изд. 
Зерцало, 1999. - С. 16 


31 
Жиноят кодекси 211-моддаси 4-қисмига кўра, башарти, шахсга 
нисбатан пора сўраб товламачилик қилинган бўлса ва бу шахс 
жиноий ҳаракатлар содир этилгандан кейин бу хакда ўз ихтиёри 
билан арз қилса, чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишда 
фаол ёрдам берган бўлса, бундай шахс жавобгарликдан озод этилади. 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling