Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Download 5.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Жиноят хукуки
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жиноят ҳуқуқи предметини аниқлаш
- Кенг маънода жиноят ҳуқуқининг предмети деганда
биринчидан,
фақат жиноят ҳуқуқигина қилмишнинг жиноийлиги ва жазога сазоворлигини, жиноий жавобгарлик асосини, жазо қўллаш ҳамда жиноий жавобгарлик ва жазодан озод қилишни белгиловчи ҳуқуқий нормалар учун ягона қонуний манбаа сифатида намоён бўлади; иккинчидан, жиноят ҳуқуқи ўзининг тартибга солиш предметига эга бўлиб, ушбу ҳуқуқ соҳасининг предмети ҳисобланувчи ижтимоий муносабатлар жиноий қилмиш содир этилиши билан вужудга келади; 1 Г.М. Миньковский, А.А. Магомедов, В.П. Ревин "Уголовное право России". (Учебник. Под. ред. док. юрид. наук. проф. В.П.Ревина) // М:."Брандес", 1998, С.-5,6 21 учинчидан, жиноят ҳуқуқи махсус тартибга солиш услубига эга бўлиб, бундай услублар ва уларнинг ҳаракатига таъсир этувчи юридик фактлар бошқа ҳуқуқ соҳалари учун хос эмас. 2. Жиноят ҳуқуқи предмети Хар бир ҳуқуқ соҳасининг предмети ва методлари унинг бошқа ҳуқуқ соҳаларидан фарқларини кўрсатувчи асосий мезон ҳисобланади. NOTA BENE! Жиноят ҳуқуқи предмети жиноят ҳуқуқи нормалари билан тартибга солинадиган ижтимоий муносабатлардир. Жиноят ҳуқуқининг предмети деганда шахс, жамият ва давлат манфаатларига хавф солувчи жиноий қилмиш содир этилиши билан вужудга келадиган ижтимоий муносабатлар тушунилади. Жиноят ҳуқуқи предметини аниқлаш бу жиноят ҳуқуқи нормалари билан тартибга солинадиган ижтимоий муносабатлар доирасини белгилаш демакдир. Кенг маънода жиноят ҳуқуқининг предмети деганда, шахс, жамият ва давлат манфаатларини кўзлаган ҳолда жиноят ҳуқуқи нормаларининг ижтимоий муносабатларга таъсир этиш тартиби тушунилади 1 . Ижтимоий муносабатларни юридик тартибга солишнинг норматив асосини жиноят ҳуқуқи нормалари ташкил этади. Ўзининг ижтимоий муносабатларни тартибга солишдаги аҳамиятига кўра жиноят ҳуқуқи нормалари: а) тартибга солиш (регулятив;) б) муҳофаза қилиш; в) огоҳлантириш; г) тарбиявий функцияларни бажаради. Жиноят ҳуқуқининг предмети бўлиб ижтимоий салбий (зарар келтирувчи), яъни жиноий тажовуз вақтида вужудга келадиган жамият манфаатларига зарар келтирувчи муносабатлар ҳисобланади. Бундай ижтимоий муносабатлар жиноят содир этиш факти (юридик факт) билан юзага келиб, жиноят ҳуқуқи нормалари билан тартибга солинганидан кейин жиноят ҳуқуқий муносабатлар шаклини 1 «Уголовное право. Общая часть». (Учебник. Под. ред. Н.И. Ветрова, Ю.И. Ляпунова» «Новый юрист», М:.1997, С.-14. 22 олади. Демак, жиноятнинг содир этилиши жиноят ҳуқуқий муносабатларни вужудга келишига сабаб бўлувчи юридик фактдир. Ўз навбатида жиноят ҳуқуқий муносабатларнинг: икки томонламалик тегишлилик (тааллуқлилик) абсолют императивлик каби ҳусусиятларга эгалиги унинг бошқа ҳуқуқ соҳаларининг предмети ҳисобланган ижтимоий муносабарлардан фарқловчи асосий белгиси ҳисобланади. Жиноят ҳуқуқий муносабатларнинг икки томонламалик ҳусусияти шуни англатадики, бундай ижтимоий муносабатларда бир томондан - давлат ўзининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари орқали иштироқ этса, бошқа (иккинчи) томондан эса - жиноят содир этган шахс катнашади. Жиноят ҳуқуқий муносабатларнинг императивлиги (қатъийлиги) унинг қонун билан қатъий ўрнатилганлиги ва давлат томонидан белгиланган нормаларнинг бажарилиши катъийлигини билдиради. Жиноят ҳуқуқи предмети ҳисобланувчи ижтимоий муносабатларнинг тааллуклилиги - умуммажбурий муносабатлардан айнан кайси муносабатларнинг жиноят ҳуқуқи нормалари томонидан тартибга солинишини билдиради. Жиноят ҳуқуқий муносабатларнинг яна бир ўзига хос хусусиятлардан бири унинг абсолютлиги бўлиб, бундай ижтимоий муносабатларда давлат иккинчи томонга нисбатан устунлик мавқеига эга бўлади. Бизга маълумки, ҳуқуқ назариясида икки турдаги: 1. Салбий (ретроспектив), яъни содир этилган ҳуқуқбузарликнинг оқибати сифатида вужудга келувчи; 2. Ижобий (проспектив), яъни ижтимоий фойдали ва қонунда рухсат берилган хатти-ҳаракат (фаолият) натижасида вужудга келувчи ижтимоий муносабатлар назарда тутилади. Бундай турдаги иккала ижтимоий муносабатлар ҳам жиноят ҳуқуқининг тартибга солиш предмети бўлиб ҳисобланади. Салбий ижтимоий муносабатлар ўзидан-ўзи маълумки жиноий қилмиш содир этилиши билан юзага келиб, жиноятчини жиноий жавобгарликка тортиш ва унинг қилмишига яраша жазо тайинлаш билан боғлиқ 1 . 1 "Уголовное право. Общая часть”. ((Учебник для ВУЗов). Под общ. редакцией доктора юр. наук, проф., З.А.Незнамова) // “Инфра-Норма”, М:.1999, С.-3,4. 23 Иккинчи гуруҳ, яъни ижобий муносабатлар эса давлат томонидан белгиланган жамият манфаатларига хизмат қилувчи, жамият учун фойдали хатти-ҳаракатлар натижасида юзага келиб, жиноий жавобгарлик ва жазодан озод қилиш ҳамда чекланган тарзда жазо қўллаш билан боғлиқ бўлиб, улар жиноят ҳуқуқининг "қилмишнинг жиноийлигини истисно қилувчи ҳолатлар", "шартли ҳукм қилиш", "жиноий жавобгарликдан озод қилиш", "жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш", "амнистия акти еки авф этиш асосида жазодан озод қилиш" каби институтлари билан тартибга солинади. 1 Шуни таъкидлаш керакки, жиноят ҳуқуқининг предмети сифатида кўпроқ жазолаш санкциялари билан боғлиқ салбий муносабатларни кўриш мумкин. Б.Т.Разгильдяевнинг фикрига кўра эса, "жиноят ҳуқуқининг вазифаси ижтимоий муносабатларни тартибга солиш эмас, у ижтимоий муносабатларни тартибга сола олмайди, бу ҳуқуқ соҳаси ижтимоий муносабатларни муҳофаза қилади, ҳолос" 2 . Лекин бу фикрга қўшилиб бўлмайди, чунки барча ҳуқуқ соҳалари каби жиноят ҳуқуқи ҳам ўзининг предмети ҳисобланувчи ижтимоий муносабатларни тартибга солади. Жиноят ҳуқуқи тартибга солувчи предмет ҳисобланган ижтимоий муносабатларга таъсир этиш билан бирга уларни муҳофаза қилиш функциясини ҳам бажаради. 1 "Уголовное право". Общая часть. Учебник / Под. ред. Н.И. Ветрова, Ю.И. Ляпунова - М.: Новый Юрист, КноРус, 1997. - С. 15 2 Разгильдяев Б.Т. "Задачи Уголовного права Российской Федерации и их реализация" Саратов, 1993. - С. 4,5 |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling