18
1- БОБ: ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИ ТУШУНЧАСИ ВА ПРЕДМЕТИ
1.
Жиноят ҳуқуқи тушунчаси
Жиноят ҳуқуқи тушунчаси икки:
қонунчилик соҳаси ва ҳуқуқ
тармоғи маъносида қўлланилади
. Юриспруденция,
яъни юридик
фанлар тизимида ҳам жиноят ҳуқуқи мустақил ҳуқуқий фан сифатида
муҳим ўрин эгаллаган. Жиноят ҳуқуқи бошқа ҳуқуқ тармоқларидан,
хусусан, махсус ҳуқуқ тармоқларидан ўзига ҳос
вазифалари,
предмети ва тартибга солиш метод(услуб)лари билан фарқ қилади.
Жиноят ҳуқуқи қилмишнинг
жиноийлиги ва бундай жиноий
қилмишлар учун тайинланадиган жазо чораларини белгиловчи ҳамда
жиноят
содир
этилиши
билан
юзага
келувчи
ижтимоий
муносабатларни тартибга солувчи юридик нормалар тизимидир.
Жиноят ҳуқуқи ҳуқуқ тизимининг мустақил ҳуқуқ тармоғи
бўлиб, қилмишнинг
жиноят эканлигини,
жиноий жавобгарликнинг
асослари ва
чегаралари, жиноий
жавобгарлик ва жазодан озод
қилувчи ҳолатларни белгиловчи Олий
давлат хокимияти органи
томонидан ўрнатилган ҳуқуқ нормалари йиғиндисидир.
Do'stlaringiz bilan baham: