Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Жавобгарликдан озод қилиш тушунчаси ва


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

 
Жавобгарликдан озод қилиш тушунчаси ва
турлари 
Жиноят содир этган шахсларни жиноий жавобгарликдан озод 
қилиш тушунчаси ва турлари. Жавобгарликка тортиш муддатининг 
ўтиб кетганлиги муносабати билан жавобгарликдан озод қилиш. 
Умрбод 
озодликдан 
маҳрум 
қилиш 
жазоси 
тайинланганда 
жавобгарликка тортиш муддатлари ўтиб кетганлиги муносабати 
билан жавобгарликдан озод қилиш (Ўзбекистон Республикасининг 
2007 йил 11 июлдаги “Ўлим жазоси бекор қилиниши муносабати 
билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига 
ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни). Қилмиш 
ёки шахс ижтимоий хавфлилигини йўқотиши муносабати билан 
жавобгарликдан озод қилиш. Айбдорнинг чин кўнглидан пушаймон 
бўлганлиги туфайли жавобгарликдан озод қилиш. Ярашилганлиги 


13 
муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилиш. 2001 йил 29 
августдаги Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати 
билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят, Жиноят-процессуал 
кодекслари ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига 
ўзгартишлар 
ва 
қўшимчалар 
киритиш 
ҳақида 
Ўзбекистон 
Республикасининг Қонуни ва Ўзбекистон Республикасининг айрим 
қонун 
ҳужжатларига 
ўзгартириш 
ва 
қўшимчалар 
киритиш 
тўғрисидаги 27 август 2004 йил Қонуни таҳририда. Касаллик 
туфайли жавобгарликдан озод қилиш. Амнистия акти асосида 
жавобгарликдан озод қилиш.
 
Жазодан озод қилиш тушунчаси ва
турлари 
Жазодан озод қилиш тушунчаси ва турлари. Жазони ижро этиш 
муддати ўтиб кетганлиги муносабати билан жазодан озод қилиш. 
Ҳукмни ижро этиш муддатлари. Умрбод озодликдан маҳрум қилиш 
жазосига 
ҳукм 
қилинган 
шахсларга 
нисбатан 
муддатларни 
қўлланиши. Қилмиш ёки шахснинг ижтимоий хавфлилигини 
йўқотиши муносабати билан жазодан озод қилиш. Айбдорни чин 
кўнгилдан пушаймон бўлганлиги муносабати билан жазодан озод 
қилиш. Шартли ҳукм қилиш. Синов муддати, унинг ижтимоий ва 
ҳуқуқий аҳамияти. Шартли ҳукм қилинганлар хулқи устидан назорат 
олиб бориш. Шартли ҳукмни бекор қилиш. Шартли ҳукм қилинган 
шахс янги жиноят содир этишининг ҳуқуқий оқибатлари. 
Муддатидан илгари шартли равишда жазодан озод қилиш ва жазони 
енгилроғи 
билан 
алмаштириш 
асослари 
(Ўзбекистон 
Республикасининг 2007 йил 11 июлдаги “Ўлим жазоси бекор 
қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим 
қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 
Қонуни). Жазони енгилроғи билан алмаштирганда қўшимча жазодан 
ҳам озод қилиш. Меҳнат қилиш қобилиятини йўқотиш ёки касаллик 
туфайли жазодан озод қилиш. Ҳарбий хизматчиларни соғлиғининг 
ёмонлиги ва ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилиши асосида жазодан 
озод қилиш. Амнистия акти ёки авф этиш асосида жазодан озод 
қилиш. Умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган 
шахсларга нисбатан амнистия акти ёки авф этиш асосида жазодан 
озод қилишнинг ўзига хос хусусиятлари. Муддатидан илгари шартли 
равишда жазодан озод қилинган ёҳуд амнистия акти ёки авф этиш 


14 
асосида жазони енгилроғи билан алмаштирилган шахс томонидан 
янги жиноят содир этиш оқибатлари. Судланганлик тушунчаси ва 
унинг ҳуқуқий аҳамияти. Судланганлик ҳолатининг тугатилиш 
муддатлари. Судланганликни олиб ташлаш тартиби ва шартлари. 
Судланганлик муддатларини ҳисоблаш.

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling