Жиноят ҳуқуқининг вазифалари давлатнинг жиноятчиликка
қарши кураш соҳасидаги сиёсати орқали амалга оширилади.
Унинг асосий мазмуни жиноят қонунининг амалда қўлланилиши
тактикаси ва стратегиясини белгилаш ҳамда жиноятчиликнинг
олдини олишнинг ижтимоий-ҳуқуқий чораларини ишлаб чиқиш ва
амалда қўлланишида ифодаланади. Жиноятчиликка қарши кураш
соҳасидаги сиёсатнинг асосий қоидаси жиноят учун жавобгарликнинг
мукаррарлигини амалга оширишидан иборатдир. Бундай сиёсат
қонун талабларига тўла ва сўзсиз риоя қилиш, барча фуқароларнинг
қонун олдида тенглиги принципига асосланган ҳолда амалга
оширилиши керак.
Хозирги
даврда
Ўзбекистон
Республикасининг
жиноятчиликка қарши кураш соҳасидаги сиёсати:
биринчидан, ўта оғир жиноятларга қарши кураш ишини
муттасил равишда олиб бориш ва оғир жиноий тажовуз содир қилган,
жиноят ҳуқуқий тақиқларни бир неча маротаба бузган, рецидив
жиноят содир этган шахсларга ҳамда уюшган гуруҳ ва жиноий
уюшма рахбарлари, уларнинг фаол иштирокчиларига нисбатан каттик
жазо чораларини қўллаш;
иккинчидан, ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар учун
жиноий репрессия чораларини камайтириш, оғир бўлмаган жиноятни
биринчи марта содир қилган шахсларга нисбатан, қилмишига чин
кўнгилдан пушаймон бўлган шахсларга ёхуд қилмиш ёки шахс
ижтимоий хавфлигини йўқотганлиги муносабати билан шахсларга
нисбатан жамиятдан ажратиш билан боғлиқ бўлмаган жазо
чораларини қўллаш, шартли ҳукм қилиш, жазони ўташ муддатидан
илгари шартли равишда озод қилиш ёки жазони енгилроги билан
алмаштириш каби чораларини қўллаш тенденцияларига асосланади.
Шунингдек, жиноят қонунида жиноят содир қилган вояга
етмаганларга нисбатан анча енгил жазо чораларини қўллаш назарда
тутилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |