Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


биринчидан,  жиноят қонунининг асосий принципларига  эътиборни қаратиш;  иккинчидан


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

биринчидан, 
жиноят қонунининг асосий принципларига 
эътиборни қаратиш; 
иккинчидан, 
жиноят ҳуқуқи принципларининг моҳияти, 
ҳаракати ҳамда уларнинг жиноят ҳуқуқи нормалари билан алокасини 
чуқурроқ ўрганиш; 
учинчидан, у ёки бу принципларнинг маълум бир ҳуқуқ 
соҳасига тааллуклилиги борасидаги баҳсларнинг олдини олиш 
имконини беради.
1
Жиноят 
ҳуқуқи 
принциплари 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Конституциясида 
мустаҳкамланган, 
қонуннинг 
устуворлиги, 
ижтимоий адолат, инсонпарварлик, демократизм, фуқароларнинг 
тенглиги, умуминсоний кадриятлар ва умумэътироф этилган халқаро 
ҳуқуқ нормаларининг устиворлиги каби принципларга асосланади 
ҳамда улардан келиб чиқади. Айни пайтда жиноят ҳуқуқининг хар 
бир принципи ушбу ҳуқуқ соҳасининг тартибга солиш услуби ва 
бажарадиган вазифалари билан алоқадор ҳамдир.
Қонунда 
принципларнинг 
мустаҳкамлаганлиги 
уларга 
умуммажбурийлик ҳусусиятини беради, бинобарин, принциплар 
кишилар онгига таъсир кўрсатиш омиллари сифатида қонун чиқариш 
ва ҳуқуқни қўллаш фаолиятини янада ривожлантириш учун ҳуқуқий 
замин бўлиб хизмат қилади. 
Барча 
принципларнинг 
йиғиндиси 
демократик 
жиноят 
ҳуқуқининг 
чинакам 
моҳиятини 
ифодалайдиган 
ички 
ўзаро 
муфовиқлаштирилган қоидаларнинг яхлит тизимини ташкил этади. 
1
Г.М. Миньковский, А.А. Магомедов, В.П. Ревин "Уголовное право России". Под. ред. док. юрид. 
наук. проф. Ревина В.П., Учебник - М.: Изд. "Брандес", 1998. - С. 10 


49 
Жиноят 
ҳуқуқи 
принциплари 
тизими 
деганда 
жиноят 
қонунчилигидаги қоидаларнинг норматив асосини белгилаб берувчи 
жиноят ҳуқуқи принципларининг йиғиндиси тушунилади.
Принциплар тизими жиноят ҳуқуқининг марказий жиноят-
ҳуқуқий масаласи ҳисобланган жиноят ва жазо тоифаларини ўзида 
мужассамлаштиради. Тизимга кирадиган барча принципларнинг 
аҳамияти ўзаро тенгдир. Зеро, уларнинг хар бири мустақил моҳиятга 
эга бўлиб, давлатнинг жиноят-ҳуқуқий (жиноятчиликка қарши кураш 
соҳасидаги) сиёсатини амалга ошириши учун зарур бўлган 
вазифаларни бажаради. 
Жиноят 
ҳуқуқи 
принципларининг 
тизими 
Ўзбекистон 
Республикаси Жиноят кодексининг 3-моддасида мустаҳкамланган 
бўлиб, унга кўра, Жиноят кодекси қонунийлик, фуқароларнинг қонун 
олдида тенглиги, демократизм, инсонпарварлик, одиллик, айб учун 
жавобгарлик, 
жавобгарликнинг 
муқаррарлиги 
принципларига 
асосланади. 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling