Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Download 5.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Жиноят хукуки
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўта оғир жиноятларга
Оғир жиноятларга қасддан содир этилиб, қонунда беш йилдан
ортиқ лекин ўн йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган жиноятлар киради. Агар қонунда озодликдан маҳрум қилишнинг энг оз қисми унча оғир бўлмаган жиноятлар учун тайинланса, энг кўп қисми оғир жиноятлар гуруҳига кирувчи жиноятлар учун назарда тутилган. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 118-моддаси (номусга тегиш) санкциясида озодликдан маҳрум қилишнинг муддати уч йилдан етти йилгача берилган. Демак, энг юқори қисми етти йил бўлганлиги учун бу жиоят оғир жиноятлар гуруҳига киради. Оғир жиноятлар гуруҳига – қасддан баданга оғир шикаст етказиш (104-модданинг 2-қисми), номусга тегиш (118-модданинг 1,2-қисмлари), вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти- ҳаракатларга жалб қилиш (127-модданинг 3-қисми), одамлардан фойдаланиш учун уларни ёллаш (135-модданинг 2-қисми), одам ўғирлаш (137-модданинг 2-қисми), урушни тарқиб қилиш ( 150- модда), ёлланиш (154-модда), миллий, ирқий ёки диний адоват қўзғатиш (156-модданинг 2-қисми), давлат сирини ошкор қилиш (162-модданинг 2-қисми), босқинчилик (164-модданинг 1,2- қисмлари) каби жиноятларни киритиш мумкин. Ўта оғир жиноятларга қасддан содир этилиб, қонунда ўн йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёки ўлим жазоси назарда тутилган жиноятлар киради. Бундай жиноятлар гуруҳига - қасддан одам ўлдириш (ЖК 97-моддаси), жинсий эхтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш (119-модданинг 3,4- қисмлари), агрессия (151-модда), урушнинг қонун ва удумларини бузиш (152-модда), геноцид (153-модда), терроризм (155-модда 2,3- қисмлар), давлатга хоинлик қилиш (157-модда), жосуслик (160- модда), қўпорувчилик (161-модда) каби жиноятлар киради. Жиноятларни ижтимоий хавфлилик даражаси ва хусусиятига кўра таснифлаш нафақат назарий, балки амалий аҳамиятга ҳам эгадир. Масалан, шахс томонидан у ёки бу тоифадаги жиноятларнинг содир этилиши “озодликдан маҳрум қилиш” (ЖК 50-моддаси), “шартли ҳукм қилиш” (72-модда), “жиноий жавобгарликдан озод қилиш” (64-68-моддалар), “жазони енгилроғи билан алмаштириш” 114 (74-модда) каби ҳолатларнинг қўлланиши сингари жиноят ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин. Жиноятларни объектига кўра таснифлаш масаласи Жиноят кодекси Махсус қисмидаги жиноятларни махсус (турдош) объектига қараб гуруҳларга ажратиш ва махсус объектнинг аҳамиятига қараб жойлаштирилишини белгилайди. Жиноят кодекси Махсус қисми жиноятнинг махсус (турдош) объектига кўра бўлим ва бобларга ажратилган. Яъни, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси Махсус қисмининг биринчи бўлимида “шахсга қарши жиноятлар”, иккинчи бўлимида “тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятлар”, учинчи бўлимида “иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар”, тўртинчи бўлимида “экология соҳасидаги жиноятлар” ва шу каби жиноятлар бўлимларга ажратиб жойлаштирилган. Бунда бевосита объекти бир-бирига ўхшаш жиноятлар битта бўлимга киритилиб, ана шу бўлим ёки бобдаги жиноятларнинг барчаси учун умумий бўлган объект махсус (турдош) объект деб юритилади. Жиноятларни таснифлаш Жиноят кодекси Махсус қисмидаги жиноятлар учун назарда тутилган санкцияларнинг турлари ва хажми (оғирлик даражаси) билан боғлиқ бўлади. Жиноятларни таснифлаш, авваламбор, жиноят қонунини қўллашда аҳамиятга эга. Айниқса, жиноят-ҳуқуқий институтлар ва нормаларни жой-жойиға қўйиш, шунингдек, жиноят содир этиш босқичлари, иштирокчилик, хавфли ва ўта хавфли рецидив жиноят кабиларни эътиборга олишда жиноятларни таснифлаш муҳим аҳамият касб этади. Масалан, Жиноят кодекси 34-моддаси 3-қисмига кўра: “Беш йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин бўлган қасддан янги жиноят содир этиш, яъни: а) илгари ўта оғир жинояти учун ёки икки марта оғир жинояти учун ҳукм қилиниб, уларнинг хар бири учун беш йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган шахс томонидан ўта оғир жиноят содир этилиши; б) илгари оғир жинояти учун икки марта ҳукм қилинган ёки олдин кейинлигидан қатьи назар, оғир ёки ўта оғир жиноятлар учун уларнинг хар бирига беш йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган шахснинг оғир жиноят содир этиши ўта хавфли рецидив жиноят деб топилади.” Демак, оғир ва ўта 115 оғир жиноятлар шахсни ўта хавфли рецидивист деб топишга асос бўлади. Бундан ташқари, тамом бўлмаган жиноятлар уларнинг қасддан содир этилишидан, яъни оғирлигидан дарак беради. Масалан, Жиноят кодекси 25-моддаси 2-қисмига кўра, қасддан содир этиладиган жиноятлар бошланиб, шахсга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказилмаган бўлса, жиноят содир этишга суиқасд деб топилади. Шунингдек, жиноятларни таснифлаш жазо тайинлаш амалиётида ҳам муҳим ўринга эга. Масалан, Жиноят кодекси 50- моддаси 5-қисмига кўра: “Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинаётган эркакларга нисбатан: a) ижтимоий хавфи катта бўлмаган жинояти, эҳтиётсизлик оқибатида содир этилган жинояти учун ва қасддан унча оғир бўлмаган жиноят содир этганлик учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинаётганларга нисбатан жазони манзил-колонияларда; b) қасддан оғир жиноят содир этганлик ва ўта оғир жинояти учун биринчи марта озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинаётганларга нисбатан жазони умумий тартибли колонияларда; c) илгари қасддан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаб чиқиб, қасддан янги содир этган жинояти учун ҳукм қилинаётганларга нисбатан жазони қаттиқ тартибли колонияларда d) ўта хавфли рецидивистларга нисбатан жазони махсус тартибли колонияларда ўташ тайинланади. Авф этилиб, ўлим жазоси озодликдан маҳрум қилиш билан алмаштирилган шахслар ҳам жазони махсус тартибли колонияларда ўтайдилар.” Жиноят кодекси 51-моддаси 1-қисмига кўра, отиб ўлдириш тариқасидаги ўлим жазоси фақат жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш (97-модданинг 2-қисми), терроризм (155-модданинг 3-қисми) учун белгиланади. Жиноят кодекси 73-моддаси 3-қисмига кўра: “Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш маҳкум: a) ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жинояти учун суд тайинланган жазо муддатининг камида учдан бир қисмини; 116 b) оғир жинояти учун, шунингдек қасддан содир этган жинояти учун, агар шахс илгари қасддан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрумэтишга ҳукм қилинган бўлса, суд тайинланган жазо муддатининг камида ярмини; c) ўта оғир жинояти учун, шунингдек жазодан муддатидан илгари шартли озод қилинган ёки жазоси енгилроғи билан алмаштирилган шахс жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этганлиги учун ҳукм қилинган бўлса, суд тайинланган жазо муддатининг камида учдан икки қисмини хақиқатда ўтаб бўлганидан кейин қўлланилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган. Демак, жиноятларни таснифлаш жазо тайинлашнинг биринчи ва асосий мезони бўлиб ҳисобланади. Суд амалиётида жиноятларнинг таснифи жиноятларни тўғри квалификация қилиш, улар учун одилона жазо тайинлаш, жиноий жавобгарлик ва жазодан озод қилиш каби масалаларни хал қилишда бош мезон бўлиб хизмат қилади. Демак, жиноятларни таснифлашнинг аҳамияти қуйидагиларда кўринади: биринчидан, жиноятларни таснифлаш жиноят ҳуқуқий институт ва нормаларни жой-жойиға қўйиш; шунингдек жиноят содир этиш босқичлари, иштирокчилик, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш, ўта хавфли рецидив жиноятлар, жиноий жавобгарликдан озод қилиш каби жиноят ҳуқуқий институтларни тўғри қўллашга таъсир этади; иккинчидан, у ёки бу тоифадаги жиноятни содир этган шахсга нисбатан маълум бир жиноят ҳуқуқий оқибат вужудга келади. (Масалан, жиноий жавобгарликдан озод қилиш ва шу каби бошқа оқибатлар.) 1 Download 5.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling