Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

Жиноятнинг 
объекти 
жиноий 
қилмишнинг 
жамиятга, 
ижтимоий муносабатларга таъсири орқали унинг ижтимоий 
хавфлилик ҳусусиятини белгилаш имконини беради. 
Жиноятнинг 
умумий 
объектига 
жиноят 
қонуни 
билан 
қўриқланадиган ҳар қандай ижтимоий муносабатлар киради. Бундай 
ижтимоий муносабатлар шахснинг ҳаёти, соғлиги, шаъни, қадр-
қиммати, давлат хавфсизлиги билан боғлиқ бошқа ижтимоий 
муносабатлар бўлиши мумкин.
Амалдаги жиноят қонунида қонун билан қўриқланадиган 
объектларни бўлим ва боблар бўйича жойлаштирилганлиги ҳолда бу 
масалани аниқлаштирган ва кенгайтирган. 
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 2-моддасига кўра, 
умуминсоний қадриятлар жиноят ҳуқуқий муҳофаза объектлари 
бўлиб ҳисобланади. Фуқаролик, маъмурий, меҳнат, молия, солиққа 
оид ҳуқуқбузарликларнинг объекти эса жиноят объектидан кенгроқ 
ҳисобланади. 
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги 
кодекснинг 2- ва 10-моддаларига кўра, маъмурий ҳуқуқбузарликнинг 
объекти, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, давлат ва жамоат 
тартиби, 
бошқарувнинг 
белгиланган 
тартиби 
ва 
ҳоказолар 
ҳисобланади. Бу ҳуқуқ соҳасининг умумий объекти – жамият 
хаётининг маълум бир соҳасидаги фуқароларнинг юриш-туриш 
қоидалари ҳисобланади. 
Фуқаролик ҳуқуқининг объекти эса Фуқаролик кодексининг 2-
моддасида белгилаб қўйилган бўлиб, унга фуқаролик муомаласи 
иштирокчиларининг ҳуқуқий ҳолати, мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий 
ҳуқуқлар, интеллектуал фаолият натижаларига бўлган ҳуқуқ, 
шартнома мажбуриятлари ва ўзга мажбуриятлар ҳамда шахсий 
номулкий ҳуқуқлар киради. 
Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар эса жамият ва давлатнинг 
молиявий тизимига зарар етказадиган ижтимоий муносабатлардир. 
Оила ҳуқуқининг муҳофаза қилиш объекти оила-никоҳга оид 
муносабатлар ҳисобланади. 
Интизомий хатти-ҳаракатлар давлат ва хизмат интизомига 
тажовуз қилинади. Улар қонун, қонуности актлари ва ваколатли 
мансабдор шахс томонидан қабул қилинадиган ҳужжатлар билан 
қўриқланади. Интизомий хатти-ҳаракатлар учун жавобгарлик кўпроқ 
меҳнат қонунчилиги ва ҳарбий уставларда назарда тутилган бўлади. 


119 
Демак, жиноят бошқа ҳуқуқбузарликлардан биринчи навбатда 
объекти билан фарқ қилиб, жиноятнинг объекти умуминсоний 
қадриятлар ҳисобланса, бошқа ҳуқуқбузарликларнинг объектлари эса 
анча кенгроқ бўлади. 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling