Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

6-БОБ: ЖИНОЯТНИНГ ОБЬЕКТИВ ТОМОНИ 
 
1. 
Жиноятнинг объектив томони тушунчаси 
 
Жиноятнинг объектив томони ижтимоий-хавфли қилмишнинг 
ташқи томони бўлиб, жиноятнинг қандай содир этилганлигини 
кўрсатади. Айнан ижтимоий хавфли қилмишнинг ташқи томони бир 
жиноятни иккинчисидан ажратиш имконини беради, чунки битта 
объектга қилинган тажовуз ижтимоий хавфли қилмишнинг хусусияти 
ва даражасига кўра турлича бўлиши мумкин. Масалан, ўғрилик 
яширин содир этилса, талончилик очиқдан-очиқ, босқинчилик эса 
жабрланувчининг баданига шикаст етказилишига олиб келган ҳужум 
қилиш билан боғлиқ бўлади. 
Жиноятнинг объектив томони асосан Ўзбекистон Республикаси 
Жиноят кодекси Махсус қисми моддалари диспозицияси ва 
бандларида 
кўрсатилади. 
Айнан 
модданинг 
диспозициясида 
жиноятнинг объектив томони таърифланади, кўрсатилади. 
Ҳар қандай жиноят турли ҳаракат, айрим ҳолларда эса 
ҳаракатсизлик орқали содир этилади. Масалан, қасддан одам 
ўлдириш кўпчилик ҳолларда фаол ҳаракат орқали содир этилади 
(пичоқ уриш, қуролдан ўқ отиш, қандайдир нарса билан қаттиқ, 
жароҳат етказиш, бўғиш ва ҳоказолар), аммо худди шундай ўлим 
ҳаракатсизлик (онанинг ўз чакалоғини қасддан овкатлантирмаслиги, 
ёрдамга муҳтож ҳолда ётган шахсин ёрдамсиз колдириш ва 
бошқалар) натижасида ҳам келиб чикиши мумкин. Яъни ҳар қандай 
ижтимоий хавфли қилмиш ҳаракат ёки ҳаракатсизлик натижасида 
содир этилиши мумкин. 
Айрим ҳолларда жиноятнинг охирига етказилган деб топилиши 
учун қандайдир аниқ оқибат юзага келиши керак (моддий таркибли 
жиноят), бошқа ҳолларда содир этилган ижтимоий хавфли 
“қилмишнинг ўзи” (оқибатнинг келиб чиқиши талаб қилинмайди, 
формал таркибли жиноят) учун жавобгарлик белгиланади. Кўриниб 
турибдики, айнан жиноятнинг объектив томони қилмишнинг моддий 
ёки формал таркибли жиноят зканлигини фарқлаш имконини беради. 
Бундан хулоса қилиб, ҳар қандай жиноятнинг объектив томони 
қилмишдан иборатдир, десак хато бўлмайди. Ижтимоий хавфли 
қилмиш ҳар қандай жиноят объектив томонининг зарурий 
белгисидир. 


151 
Моддий таркибли жиноятлар объектив тамоннинг зарурий 
белгиси ижтимоий хавфли қилмишдан ташкари ижтимоий хавфли 
оқибат ва рўй берган оқибат билан қилмиш ўртасида сабабий 
боғланишнинг мавжуд эканлиги ҳисобланади. Формал таркибли 
жиноятлар учун қилмишнинг ўзи етарли ва оқибатнинг рўй бериши 
талаб қилинмайди. 
Айрим ҳолларда жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ва 
ҳусусиятига жиноят содир этилган жой, вақт, шароит, фойдаланилган 
восита ва қуроллар ҳам таъсир этади. Айрим ҳолларда бу ҳолатлар 
жиноятнинг зарурий белгиси, бошқа ҳолларда эса жавобгарликни 
оғирлаштиридиган ҳолат бўлиши мумкин. 
Жиноят объектив томонининг юқорида айтилган факультатив 
белгилари, агар жиноятнннг зарурий белгилари бўлмаса ёки айбдор 
жавобгарлигини оғирлаштирмаса, жазо тайинлашда ҳисобга олиниши 
мумкин. 
Демак, таъкидлаб ўтиш лозимки, моддий таркибли жиноятлар 
объектив томонининг зарурий белгилари қуйидагилардан иборат: 
1)ижтимоий-хавфли қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик); 
2)ижтимоий-хавфли оқибат; 
3)ижтимоий-хавфли қилмиш билан келиб чиққан оқибат 
ўртасидаги сабабий боғланиш. 
Формал таркибли жиноятларнинг зарурий белгиси ижтимоий 
хавфли қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик)дир. 
Моддий ва формал таркибли жиноятлар объектив томоннинг 
факультетив белгилари жиноят содир этиш жойи, вақти, шароити, 
воситаси, усули ва ҳоказолардир. 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling