Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

Ҳаракатсизлик шахснинг ижтимоий хавфли, онгли ва пассив 
хулқ-атворидир. Харакатсизлик шахснинг қилиши лозим ва мумкин 
бўлган ҳаракатни қилмаганлиги натижасида, жиноят қонуни билан 
қўриқланадиган ижтимоий муносабатларга зарар етказилганлиги ёки 
зарар етказиш хавфи туғилганлигида ифодаланади.
Ижтимоий хавфли ҳаракатсизлик худди ижтимоий хавфли 
ҳаракатдай ташки дунёга таъсир ўтказади ва маълум ўзгаришларни 
келтириб чикаради. Ҳаракатсизлик биргина ҳолатда муайян 
ҳаракатни амалга оширишдан ўзини тийиш билан бирга жиноий 
хулқ-атвор тизимини акс эттириши мумкин. Мисол учун: мансабга 
совуққонлик билан қараш жиноятида мансабдор шахс ўзига 
юклатилган вазифани доимий равишда бажармай келади. 
Ҳаракатсизлик фақатгина ижтимоий хавфли ва ғайриҳуқуқий 
бўлган тақдирдагина жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради. 
Бундан ташқари ҳаракатсизлик учун жиноий жавобгарликни келиб 
чиқишининг зарурий шартларидан яна бири имкониятнинг борлиги 
ва мажбурийлиги. Масалан, жиноятчилар томонидан боғлаб кўйилган 
қоровул талон-тарожнинг олдини олмаса, ўз вазифаларига инсофсиз 
муносабатда бўлганлиги учун жавобгарликка тортиб бўлмайди, 
чунки у жисмонан ўз вазифаларини бажара олмайди. 
Ҳаракатсизликда субъект барча муносабатларда ҳам ўзини 
пассив тутиши мумкин эмас. Аксинча, у турли ҳаракатларни актив 
амалга ошириши мумкин (алимент тўламай юрган шахс бир жойдан 
иккинчи жойга бемалол кўчиб юриши мумкин), бироқ асосий ўзига 
юклатилган мажбуриятни бажармаслик (бизнинг мисолда алимент 
тўлаш мажбурияти) ҳаракатсизлик орқали амалга оширилади. 


154 
Инсоннинг ҳар қандай қилимиши ҳар доим онгли ва ақл-
иродаси билан содир этилади. Шунинг учун ўз ҳаракатларининг 
аҳамиятини англай олмаган ёки ҳаракатларинии бошқара олмаган 
шахснинг ҳаракатлари, ҳатто ижтимоий-хавфли оқибатларга олиб 
келган тақдирда ҳам жиноят ҳисобланмайди. Масалан, фуқаро А. 
сирпаниб кетаётиб, омон колиш ниятида бирор нарсани ушлаб 
қолишга ҳаракат килади. Бирок, йиқилаётиб фуқаро О.нинг 
кийимидан тутади, йиқилиш натижасида фуқаро О. оғир жарохат 
олади. Бундай ҳолда келиб чиққан оқибат учун А. жиноий 
жавобгарликка тортилмайди, чунки бу унинг онгига, ақл иродасига 
боғлиқ бўлмаган тарзда юз берган. 
Шахснинг енгиб бўлмайдиган жисмоний куч ёки руҳий зўрлик 
таъсирида қонун билаи қўриқланадиган ижтимоий муносабатга хавф 
солувчи қилмиши ва унинг оқибатлари учун жиноий жавобгарликка 
тортилиши мумкин эмас. Жиноят ҳуқуқи назариясида енгиб 
бўлмайдиган куч деганда, маълум бир (аниқ) шахсни стихияли 
кучлар (ёнғин, тошқин, бўрон ва ҳ.к.) таъсирида ўз иродасига қарши 
маълум бир хатти-ҳаракатларни қилиб қўйиш ходисалари (масалан, 
автобусни тўхтатиши натижасида, йўловчилардан бири йиқилаётиб, 
қўлини 
беихтиёр 
ёнида 
турган 
йўловчининг 
кўзига 
тегиб 
жароҳатлаши, тошқин натижасида шифокорнинг чақирувга бора 
олмаслиги ва беморнинг халок бўлиши ва ҳ.к.) тушунилади. 
Табиий офатни хакикаттан ҳам енгиб бўлмаганлигини аниқлаш 
учун шахснинг унга карши кураш қобилияти, вазият ҳисобга 
олинади. 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling