Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

Жисмоний зўрлик, деганда шахснинг бошқаларнинг жисмоний 
таъсирида жамият учун хавфли қилмишларнинг амалга ошириши 
тушунилади ва бунда жисмоний таъсир унинг ихтиёрини бутунлай
олиб қўяди (масалан, жиноятчилар коровулнинг қўл оёқларини 
боғлаб нарсаларни уғирлаб кетади). Бундай ҳолат қоровулнинг 
жиноий жавобгарлигини истисно килади. Чунки бунда келиб чиққан 
оқибат шахснинг ихтиёридан ташқарида юз беради. Агар шахс 
жиноятни бартараф қилиш имкониятига эга бўла туриб, жисмоний 
зўрлаш 
натижасида 
ундан 
фойдаланмаган 
бўлса, 
жиноий 
жавобгарликни истисно килмайди. Суд томондан жазо тайинлашда 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Жиноят 
кодексининг 
55-моддасига 
мувофиқ ҳолда жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида ҳисобга 
олиниши мумкин. 


155 
Масалан, ижтимоий хавфли қилмиш зарурий мудофаа ҳолатда 
содир этилган тақдирда шахс жавобгарликка тортилмайди. 
Руҳий зўрлик , дейилганида шахсни ўлдириш моддий ёки 
маънавий зарар етказиш билан қўрқитилиши натижасида содир этган 
ҳаракат ёки ҳаракатсизлиги туфайли ижтимоий хавфли оқибатнинг 
рўй бериши тушунилади. Руҳий таъсир натижасида етказилган зарар 
учун айбдор охирги зарурат ҳолларидан ташқари барча ҳолларда 
жавобгарликка торгилади. Суд жазо тайинлаётганда бу ҳолатларни 
жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолат сифатида эътиборга олиши 
керак. Қилмиш ижтимоий хавфли бўлиши янги жиноят қонуни билан 
қўриқланадиган ижтимоий муносабатларга зарар етказа оладиган 
даражада хавфли бўлиши керак. 
Қилмишни жиноят деб топиш учун унинг ижтимоий хавфлили 
даражаси юқори бўлиб, айбдорга нисбатан Жиноят кодексида муайян 
жазо белгиланган бўлиши керак. Одатда қилмишнинг ижтимоий 
хавфлилик 
даражаси 
жиноят 
ҳуқуқий 
норма 
санкциясида 
ифодаланган 
бўлади. 
Шубҳасиз, 
жиноятларнинг 
ижтимоий 
хавфлилик даражаси бир хил бўлмайди (масалан, ҳаётга қарши 
жиноятларнинг ижтимоий хафлилик даражаси соғлиққа карши 
жиноятларга нисбатан юқори ва бошқалар). 
Жиноят 
кодексида 
ижтимоий 
хавфли 
деб 
кўрсатилган 
қилмишларнинг қатъий рўйхати берилган, лекин ижтимоий-
иқтисодий ўзгаришлар натижасида баъзи қилмишлар ижтимоий 
хавфлилигини йўқотиб, декриминализация қилинса, яъни Жиноят 
кодексидан 
чикарилса, 
бошқалари 
ижтимоий 
хавфли 
деб, 
криминализация қилиниши мумкин. Масалан, Жиноят кодексидан 
чайқовчилик учун жавобгарлик кўзда тутилган модда ол,иб 
ташланди, чунки Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган 
ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар натижасида бу қилмиш ўзининг 
ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотди ёки 1994 йил 22 
сентябрда қабул қилинган Жиноят кодексида биринчи марта 
одамлардан 
фойдаланиш 
учун 
ёллашнинг 
ижтимоий 
хавфи 
ортганлиги муносабати билан жавобгарлик белгиланади (Жиноят 
кодекси 135-моддаси). 
Жиноий қилмиш ҳар доим факат ижтимоий хавфли бўлибгина 
колмасдан, балки гайриқонуний ҳаракат ҳамдир, яъни жиноят-
ҳуқуқий нормалар билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатларга 
тажовуз қилишдир. 


156 
Қилмишнинг 
ижтимоий 
хавфлилиги, 
ғайриқонунийлиги, 
жиноий жазога сазоворлнги ва айблилик жиноятининг зарурий 
белгиларидир. 
Ижтимоий 
хавфли 
қилмиш 
ижтимоий 
хавфлилик 
ва 
ғайриқонуний белгиларисиз содир этилган ҳолларда жиноят таркиби 
ҳам бўлмайди. Демак, қилмиш жавобгарликни истисно килувчи 
ҳолларда содир этилса, жиноят таркиби ҳам мавжуд бўлмайди. 
Жиноят кодексининг 35-моддасида белгиланишича:”Қилмишда ушбу 
Кодеқасда назарда тутилган аломатлар расмий жиҳатдан мавжуд 
бўлса-да, лекин у ижтимоий хавфли , гайриқонуний ёки айбли 
бўлмаса, қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатлар 
деб топилади”. 
Қуйидаги 
ҳолатлар қилмишнинг 
жиноийлигини 
истисно 
киладиган ҳолатларга киради : кам аҳамиятли қилмишлар; зарурий 
мудофаа, охирги зарурат; ижтимоий хавфли жиноят содир этган 
шахсни ушлаш вақти зарар етказиш; буйруқни ёки бошқа тарздаги 
вазифани бажариш; касб ёки хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлган 
асосли таваққалчилик . 
Қилмишнинг жиноийлигини истисно килувчи ҳолатларда содир 
этилган қилмишлар асосан фойдали ҳаракатлардир. 
Жиноят кодекси Махсус қисмида назарда тутилган кўпчилик 
жиноятлар маълум шахсларнинг ҳаракатлари, яъни фаол хулки 
натижасида содир этилади. Муайян моддада жавобгарлик кўзда 
тутилган жиноий ҳаракат бир ҳаракатни содир этиш натижасида 
вужудга келиши ёки қатор ҳаракатлардан (масалан, Жиноят 
кодексининг 110-моддаси: қийнаш, муттасил равишда дуппослаш, 
яъни дуппослашнинг уч ёки ундан куп марта содир этилиши) иборат 
бу-лиши мумкин. 
Ижтимоий хавфли қилмишни жиноят деб топиш учун уни 
содир этиш бир ҳаракат ёки бир неча ҳаракатлардан иборат 
бўлганлигининг аҳамияти йўқ. Кўпчилик ҳолларда жиноий ҳаракат 
яъни пичоқ уриш, совук қурол ишлатиш ва бошқа йўллар билан 
содир этилади. Бирок, жиноий ҳаракат сўз билан, имо-ишоралар 
оркали (безорилик, хакорат, ўлдириш билан куркитиш ва бошқалар) 
содир этилиши ҳам мумкин. 
Қилмиш ҳаракатсизлик билан ҳам содир эти-лиши мумкин. 
Одатда, ҳаракатсизлик шаклидаги қилмишлар шахснинг мансаб ёки 
касб билан боғлиқ вазифаларини етарлича бажармаслиги натижасида 
орқасидан келиб чиқади. Масалан, касб юзасидан ўз вазифаларини 


157 
лозим даражада бажармаслик (116-модда); хавф остида қолдириш 
(117-модда); мулкни қўриқлашга виждонсиз муносабатда бўлиш 
(172-модда); мансабга совуққонлик билан қараш (207-модда); 
ҳокимият ҳаракатсизлиги (208-мод-да); суд қарорини бажармаслик 
(232-модда); жиноят хакида хабар бермаслик ёки уни яшириш (241-
модда) ва бошқалар. Шу муносабат билан ҳаракатсизлик шаклида 
содир 
этилган 
ҳар 
бир 
қилмишда 
айбдор 
шахс 
муййян 
мажбуриятларини, вазифаларини бузганлигинн аниқлаш, у маълум 
бир тарзда ҳаракат қилиши лозимлигини, хулқи эътиборга олинган 
ҳолда жиноий жавобгарлик масаласини ҳал қилиниши лозим. 
Масалан, Жиноят кодексининг 207-моддаси буйича шахсни мансабга 
совуққонлик билан қараганлиги учун жавобгарликка тортиш учун 
мансабдор шахснинг кишилар, давлат ва жамоат манфаатларига 
етказилган зарари қандаймажбуриятларни бузганлиги натижасида 
келиб чиққанлигини аниқлаш керак. Агар бу килмишнинг оқибатлари 
мансабдор шахснинг ўз вазифаларини бузиши натижасида вужудга 
келган бўлса, у ҳолда унинг ҳаракатсизлиги жиноят ҳисобланади. 
Қонун ёки махсус коидаларга мувофик касалга ёрдам кўрсатиши 
шарт 
бўлган 
шахснинг 
узрли 
сабабларсиз 
шундай 
ёрдам 
кўрсатмаганлиги (116-моддасининг 2-банди) бунга мисолдир. Бу 
ҳолда врач ёки тиббий ходим ушбу ёрдамга муҳтож шахсларга ёрдам 
кўрсатиши шартдир. 
Муайян 
ҳаракатларни 
амалга 
ошириш 
мажбурияти 
қуйидагилардан келиб чиқади: 
1. 
қонундан; 
2. 
тажриба ёки хизмат вазифасидан; 
3. 
шартномадан; 
4. 
олдинги хулқ-атвори дан келиб чиқади. 
5. 
қориндошлик муносабатларидан келиб чиқади. 
Жиноий ҳаракатсизликнинг бошланиши муайян ҳаракатни 
амалга оширишга мажбур ва бунга имконияти бўлган шахс 
томонидан уни амалга оширмаслик оқибатида жиноят қонуни билан 
химоя 
қилинадиган 
объектга 
зарар 
етказиш 
ҳисобланади. 
Ҳаракатсизлик зарар етказиш билан ёки уни етказиш хавфининг 
йўқолиши билан тугайди. Ҳаракатсизликнинг бошланиши ва тугаш 
вақтини аниқлаш иштирокчилик, жиноятдан ихтиёрий қайтиш ва 
бошқа шу каби масалаларни хал қилишда аҳамиятга эгадир. 
Жиноят ҳуқуқига оид адабиётларда “аралаш ҳаракатсизлик” 
тушунчаси 
қўлланилади. 
Бундай 
ҳолатда 
жиноят-ҳуқуқий 


158 
ҳаракатсизлик мураккаб хусусиятга эгадир. Ҳар доим ҳам 
ҳаракатсизлик мутлоқ пассив бўлавермайди. Зиммасига ҳуқуқий 
мажбурият юклатилган шахс томонидан ана шу мажбуриятни тўлиқ 
бажармаслик ёки тегишли шаклда бажармаслик ҳам жиноий 
жавобгарликни 
келтириб 
чиқаради. 
Мисол 
учун: 
мансабга 
совуққонлик 
билан 
караш 
жиноятида, 
мансабдор шахс ўз 
мажбуриятини тегишли шаклда бажармайди. 
Жиноят кодекси 117-моддасида ҳаёти ёки соғлиғи хавф остида 
колган ва ўзини ўзи химоя қилиш имконияти бўлмаган шахсга ёрдам 
кўрсатмаслик, башарти, айбдор бундай аҳволдаги шахсга ёрдам 
бериши шарт ва бундай имкониятга эга бўлса ёхуд айбдорнинг ўзи 
жабрланувчини хавфли аҳволга солиб қуйган ва ушбу модданинг 1 
ва 2- қисмларидаги оқибатларни келтириб чиқарса, жиноий 
ҳаракатсизлик содир қилинган ҳисобланади. Бу ҳолда шахснинг 
зиммасидаги маълум тарзда ҳаракат қилиш мажбурияти қонун 
мазмунидан келиб чиқади. Демак, жиноий ҳаракатсизлик шахснинг 
қонун, шартнома, келишув ва бошқалар буйича маълум ҳаракатларни 
бажармаслиги ёки унинг мансаб, касбий вазифаларини ҳисобга олган 
ҳолда бажармаслигида ифодаланади. 
Узоққа чўзилган, давомли ва мураккаб жиноятларнинг объектив 
томони ижтимоий хавфли ҳаракат ёки ҳаракатсизликнинг катор 
хусусиятлари билан ифодаланади. 
Узоққа чўзилган жиноят деб маълум давргача чўзилган жиноий 
ҳаракат ёки ҳаракатсизлиққа айтилади. Бу жиноят муайян жиноий 
ҳаракат ёки ҳаракатсизлик билан бошланади. 
Жиноят қонунида айбдорга юклатилган мажбуриятнинг узок 
вақт давомида бажарилмай келишидан иборат ҳаракатсизлик ҳам 
узоққа чўзилган жиноят , дейилади. Масалан, алимент тўлаш 
тўғрисидаги суд қарорини қасддан бажармай юриш, тайёрланаётган 
ёки содир бўлган айрим жиноят лар хакида хабар бермаслик ва х.к. 
Узоққа чўзилган жиноятлар жиноий ҳаракат ёки ҳаракатсизлик 
содир этилган вақтидан бошланиб, айбдорнинг ўзи шу ҳаракатни 
тухтатиши ёки жиноятга тускинлик килувчи бирон вокеа юз бериши 
билан тамомланади. 
Давомли жиноят деб бир мақсадга эришиш учун бир-бирига 
ухшаш бир неча ҳаракатдан иборат бўлган жиноятга айтилади. Бу 
жиноятларнинг ҳар бири алоҳида олинганида мустакил жиноят 
таркибининг объекти бўлиши мумкин. 


159 
Давомли жиноят бирор ҳаракатнинг содир бўлиши билан 
бошланиб, охирги жиноий ҳаракат билан тамом бўлган ҳисобланади. 
Мураккаб жиноят деб икки ёки ундан кўп алоҳида жиноят 
белгиси бўлган,лекин содир қилинишдаги ҳаракатлар бир-бирига 
якин алокадорлиги сабабли бир бутун жиноят таркибини ташкил 
этувчи жиноятга айтилади.
68. 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling