Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

7-БОБ: ЖИНОЯТ СУБЪЕКТИ 
 
1. 
Жиноят субъекти тушунчаси 
 
Жиноят ҳуқуқи назариясига кўра ҳар қандай ижтимоий хавфли 
қилмиш содир килган, қонунда белгиланган ёшга етган ва ақли расо 
жисмоний шахслар жиноятнинг субъекти бўлади. 
Жиноят субъекти жиноят таркибининг зарурий элементидир, 
яъни жиноят содир қилган шахс бўлмаса, ўз-ўзидан жиноят ҳам 
бўлмайди. 
Жиноят қонунига мувофиқ жиноят субъекти фақат жисмоний 
шахс бўла олади ва Жиноят кодексининг 17-моддасида ёзилишича: 
“Жиноят содир этгунга кадар ўн олти ёшга тулган ақли расо 
жисмоний шахслар жавобгарликка тортиладилар”. Юридик шахс 
(ташкилот, муассада, корхона ва хоказо) лар жиноятнинг субъекти 
бўла олмайди. Шуни ҳам таъкидлаб утиш жоизки, бир қатор чет эл 
давлатларининг жиноят қонунига кўра юридик шахс ҳам жиноятнинг 
субъекти бўла олмайди. Лекин ташкилот, муассаса, корхона фаолияти 
билан боғлиқ жиноий оқибат учун тўғридан-тўғри унинг раҳбарлари 
ва масъул шахслар жавоб берадилар. Булар асосан экология 
соҳасидаги жиноятлардир. (Масалан, атроф табиий муҳитни 
ифлослантириш 
(193-модда), 
ердан, 
ер 
ости 
бойликларидан 
фойдаланиш 
ва 
қўриқлаш 
коидаларини 
бузиш 
(197-модда), 
ўсимликлар, ўрмон ва бошқа экинларни йўқ қилиш ёки зарар етказиш 
(198-модда) ва ҳоказо). 
Суд-тергов 
амалиётида 
хайвонлар 
томонидан 
жамият 
манфаатларига зарар етказилган ишлар ҳам учраб туради. Масалан, 
хайвонлар томонидан инсонга ҳар хил даражадаги тан жарохати 
етказилиши, шунингдек, ҳайвонлар томонидан инсонларга жиноий 
мақсадларда ҳужум қилинганлиги ҳам учрайди. Бу ҳолларда: 
биринчидан, инсон томонидан махсус ўргатилган итга буйруқ 
берилиши натижасида инсон соғлиғига зарар етказилса, бунда ҳайвон 
томонидан етказилган зарар учун унинг эгаси жавобгар бўлади. 
Иккинчи ҳолатда, бирон-бир ҳайвон томонидан ўзгаларнинг 
аралашувисиз инсон соғлиғига зарар етказилган бўлса, унинг эгаси 
жиноий жавобгарликдан озод қилинади ва бундай ҳолда хайвон 
эгасининг фукаролик-ҳуқуқий жавобгарлиги тўғрисидаги масала 
кўзғатилиши мумкин. 


177 
Юқоридагилардан хулоса қилиб айтиш мумкинки, жиноят 
субъекти факат жисмоний шахс, яъни инсонгина бўла олади. 
Бироқ Жиноят кодексининг 17-моддаси (жисмоний шахсларнинг 
жавобгарлиги)га кура ҳар қандай инсон ҳам жиноятнинг субъекти 
бўла олмайди. Шахснинг қонунда белгиланган субъект ёшига 
етганлигидан ташқари у ўз ҳаракатларини бошқара олиши ва 
ҳаракати туфайли келиб чиқадиган ижтимоий хавфли оқибатни ҳам 
англаши керак бўлади. 
Ўз 
ҳаракатини 
идора кила олмайдиган 
ва 
оқибатини 
англамайдиган шахсларнинг ижтимоий хавфли қилмиши туфайли 
қонун билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатга зарар етказилса, 
уларнинг ҳаракатида қасд ёки эҳтиётсизлик шаклидаги айб мавжуд 
бўлмайди. 
Жиноят субъектининг асосий белгиларидан яна бири қонунда 
белгиланган ёш бўлиб, муайян ёшга тўлган шахсларгина жиноий 
жавобгарликка тортилади. Сўзсиз инсонда маълум ёшга етгандан 
кейингина атрофдаги вокеаларни қабул қилиши, ўз ҳаракатларига 
тўғри баҳо бериши ва ўз хоҳишини керакли йўналишга йўналтира 
олиш қобилияти шаклланади. Инсон маълум бир ёшга етгандан кейин 
муайян бир жиноят қонуни билан ман қилинган ҳаракатлар учун 
жавобгарлик юзага келишини тўғри англай олади. Ўзбекистон 
Республикаси Жиноят кодексининг 17-моддасига мувофик 16 ёшга 
тўлган, ақли расо шахслар жиноятнинг субъекти ҳисобланадилар. Бу 
ёшда усмир ҳар бир вокеани тўғри кабул килади, унинг дунёкараши 
ва ҳуқуқий фикрлаши шу даражага етадики, у ўз қилмишининг 
хавфли эканлигини тўғри баҳолай олади. Бирок, баъзи бир алоҳида 
жиноятлар учун қонунда жавобгарлик ёши 14 ёш деб белгиланган. 
Жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатда қасддан одам ўлдириш 
учун эса 13 ёш белгиланган (97-модданинг 2-қисми). 
Юқоридагилардан келиб чиқиб: 
1) жисмоний шахс эканлиги; 
2) ақли расолиги; 
3) 
қонун 
билан 
белгиланган 
ёшга 
етганлиги 
жиноят 
субъектининг белгиларидир, деб айтиш мумкин. 
Жиноят қонунида жиноят субъектининг умумий белгиларидан 
ташкари кушимча ва махсус белгилари ҳам назарда тутилган. Буни 
жиноятнинг махсус субъекти, дейилади. Масалан, мансабдорлик 
жиноятининг субъекти жиноят субъектининг умумий белгилари (ёш, 
ақли расолик)дан ташкари белгиланган тартиб буйича мансабдор 


178 
шахс ҳам бўлиши керак. Ҳарбий жиноятларда жиноятнинг субъекти 
фақат ҳарбий хизматчилар бўлади ва ҳоказолар. 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling