Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

Жиноят содир этиш воситалари айбдорнинг ижтимоий хавфли 
қилмиш содир этиш вақтида жиноят объектига таъсир этиш учун 
фойдаланган предмет ёки қуроллар, электр токи, радиация, 
ультратовуш воситалари бўлиши мумкин. Жиноят содир этиш 
қуроллари дейилганда, айбдор жиноятни содир этиш олдидан 
тайёрланган ва фойдаланган ҳар қандай предмет, масалан, совук 
қуроллар, транспорт воситалари, асбоб-ускуналар ва ҳоказолар 
бўлиши мумкин. 
Кўпчилик ҳолларда айбдорлар қурол ва воситалардан жиноят 
изини яшириш ва жиноятнинг содир этилишини осонлаштириш учун 
фойдаланадилар. 
Жиноят содир этиш қуроли ва воситаси бир шароитда жиноятни 
содир этишни осонлаштирса, бошқа бир шароитда уларни 
қўлламасдан жиноятни содир этиш мумкин эмас. Восита ва 
қуролнинг жиноят-ҳуқуқий аҳамияти қуйидагилардан иборат: 
А)улар жиноятларни квалификация қилишга таъсир килади; 
Б)улардан фойдаланиш жазо тайинлаш вақтида жавобгарликни 
оғирлаштириши ёки енгиллаштириши мумкин. 
Восита ва қурол жиноят содир этиш усули билан узвий 
боғлиқдир, айрим ҳолларда унинг таркибини белгилайди. 
Айрим ҳолларда, жиноят таркибининг объектив томони зарурий 
белгилари каторига восита ва қуролнинг киритилиши нафакат 
Жиноят кодекси Махсус қисми моддалари диспозицияларини 
шакллантиришда, балки, Умумий қисм моддалари қоидаларидан ҳам 
келиб чиқади. Восита ва қурол жиноятга тайёргарлик кўриш, 
жиноятни яшириш ва ҳоказолар учун жиноий жавобгарликни 
аниқлашда инобатга олинади;. 
Жиноят воситалари ва қуроллари жиноятни квалификация 
қилишда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Масалан, Жиноят кодекси 202-
моддаси 3-қисмида кўрсатилган ҳайвонот ёки усимлик дунёсидан 
фойдаланиш тартибини бузганлик учун жавобгарлик ер, сув ёки 
хавода ишлатиладиган механизациялаштирилган воситалардан ёхуд 
портлатиш қурилмалари, заҳарли кимёвий моддалардан фойдаланиш 
ва хоказолар. 


170 
Безорилик, совуқ қурол ёки кишининг соғлиғига шикаст 
етказиш мумкин бўлган нарсаларни намойиш қилиш орқали содир 
этилиб, соғлиққа объектив хавф солганда, Жиноят кодекси 277-
моддасининг 2-қисми бўйича квалификация этилади. Безорилик ўк 
отиш қуролини намойиш қилиб, уларни қўллаб ёки қўллаш билан 
қўрқитиш орқали содир этилса, 277-модданинг 3-қисми билан 
квалификация қилинади. 
Жиноят содир этиш қуроллари ва воситаларини тўғри аниқлаш 
нафақат қилмишни тўғри квалификация қилишда, балки махсус ушбу 
қурол ва воситаларни мусодара қилиш масаласини ҳал этишда ҳам 
муҳим аҳамиятга эга. 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling