Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

Жиноят содир этилган жой, дейилганида жиноят бошланган 
ёхуд жиноий оқибат рўй берган муайян ҳудуд ёки бино тушуниладй. 
Айрйм ҳолларда жиноят содир этилган жой ижтимоий хавфни 
қилмишнинг зарурий белгиси ҳисобланади. Масалан, озодликдан 
мах;рум қилиш жазосини ижро этиш муассасаларининг ишини издан 
чикарувчи ҳаракатлар (Жиноят кодексининг .220-моддаси) (бу 
қилмиш факат озодликдан маҳрум қилиш муассасаларидагина содир 
этилиши мумкин); озодликдан маҳрум қилиш жойларидан қочиш 
(222-модда) бунга мисол бўла олади. 
Жиноят содир этилган жой жиноятни квалификация қилишнинг 
зарурий белгиси сифатида назарда тутилган бўлса, жиноят 
квалификацияси ҳам шунга асосан ҳал қилинади. Масалан, 
гиёвандлик 
воситалари 
ёки 
психотроп 
моддаларни ўтказиш 
мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш 
ва бошқа ҳаракатлар озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташ 
жойларида, ўқув юртларида ёкн ўқувчилар, студентлар ўқув, спорт 
еки жамоат тадбирларини ўтказадиган бошқа жойларда содир 
этилганида (Жиноят кодекси 273-моддаси 3-қисми) жой жиноятни 
квалификация қилишнинг зарурий белгиси сифатида катнашади. 
Жиноят 
содир 
этилган 
жойнинг 
аниқланиши 
жиноят 
қонунининг ҳудуд бўйича амал қилиш масаласини ҳал қилишида, 
жиноят бир жойда содир этилиб, унинг жиноий оқибатлари бошқа 
жойда рўй берган ҳолларда, Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида ёки 
бошқа чет давлат ҳудудидан ташқаридаги ҳаво, денгиз ёки дарё 
кемаларида содир этилганлигини ҳал этишда катта аҳамиятга эга. 
Ижтимоий хавфли қилмиш содир этилган вақт дейилганда 
нафақат йилнинг, куннинг маълум бир вақти тушунилмасдан, жиноят 
содир этган шахснинг жиноий жавобгарлигига маълум даражада 


171 
таъсир кўрсатадиган ҳодисалар юз берган муайян давр тушунилади. 
Масалан, жиноятни ҳарбий хизматни ўташ вақтида, фавқулодда ҳолат 
вақтида содир этгаилик, шубҳасиз, жавобгарликни кучайтиради. 
Онанинг туғиш вақтида ёки туғиши ҳамон ўз чақалоғини 
ўлдирганида вақт қилмишни Жиноят кодекси 99-моддаси билан 
квалификация қилиш учун аҳамиятга эга. Агар шахс туққанидан 
маълум вақт ўтганидан кеийн ўз чакалоғини ўлдирса, у ҳолда унинг 
ҳаракатлари Жиноят кодекси 97-модда билан квалификация 
қилинади, айбдор қасддан одам ўлдирганлик учун жавобгарликка 
тортилади Жиноий безорилик, оммавий тадбирлар ўтказилаётган 
вақтда содир этилган бўлса, Жиноят кодекси 277-моддасининг 3-
қисми “в” банди буйича квалификация қилинади. 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling