Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Download 5.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Жиноят хукуки
NOTA BENE!
Ушбу кодекс моддасида жиноят тамом бўлган вақт ижтимий хавфли қилмиш бажарилган вақт деб ҳисобланган бўлиб, уни содир этган шахс ўз қилмишининг ижтимоий хавфлилик хусусиятини англаган ва шундай қилмишни содир этишни истаган бўлса, бундай жиноят қасддан содир этилган деб топилади. Жиноят кодекси 21-моддаси 2 - 3-қисмларида белгиланишича: “Ушбу кодекс моддасида жиноят тамом бўлган вақт ижтимоий хавфли оқибат юз берган вақт деб топилган қилмишлар тўғри ёки эгри қасддан содир этилган бўлиши мумкин. Агар шахс ўз қилмишининг ижтимоий хавфли хусусиятини англаган, унинг ижтимоий хавфли оқибатларига кўзи етган ва уларнинг юз беришини истаган бўлса, бундай жиноят тўғри қасддан содир этилган деб топилади”. Жиноят кодексининг 21-моддаси 4-қисмида эгри қасддан содир этилган жиноятга таъриф берилган: NOTA BENE! Агар шахс ўз қилмишининг ижтимоий хавфли хусусиятинш англаган, унинг ижтимоий оқибатларига кўзи етган ваг уларнинг юз беришига онгли равишда йўл қўйган бўлса, бундай жиноят эгри қасддан содир этилган деб топилади. 193 Қасднинг тафаккурий (интеллектуал) ва иродавий белгилари мавжуд. Тафаккурий (интеллектуал) ҳолат қасднинг мазмунини, иродавий ҳолат эса унинг йўналишини – белгилайди. Шунинг учун қасднинг моҳияти ва йўналишини тафаккурий, иродавий ҳолатини тўғри белгилаш, шубҳасиз, жиноятни тўғри квалификация қилишга ёрдам беради. Шахс томонидан жиноятни фактик томонининг англаниши жиноят содир этиш вақти, жойи, усули, шароитларини тафаккурий (интелектуал) ҳолат таркибига киритиш имконини беради. Бироқ айрим олимлар кўрсатилган белгиларга нисбатан айбдорнинг муносабатини тафаккурий ҳолат таркибига киритишни нотўғри деб ҳисоблайдилар. Бизнинг фикримизча, бу белгилар тафаккурий ҳолат таркибида бўлмоги даркор. Мисол учун, алдаш йўли билан ўзганинг мулкини эгаллаб олмоқчи бўлган фирибгар, бу ҳаракатларини жабрланувчини алдаш осонроқ бўлган вақт ва шароитида содир этади. Бунда фирибгар ўзганинг мулкини эгаллаш ғайриҳуқуқийлигини англаши билан бир каторда, у ўзининг алдовига хақиқат тусини бериши учун маълум бир шароитларини яратаётганлигини ҳам билади. Тафаккурий ҳолатнинг зарурий белгиларидан яна бири – бу ҳаракат ёки ҳаракатсизликни содир этаётган субъект ўз қилмиши оқибатида зарарли оқибатлар келиб чикишини олдин кура билган бўлиши керак. Агар айбланувчи келиб чиққан оқибатларни олдин билмаган ёки кўра билиши мумкин бўлмаган бўлса, уни жавобгарликка тортиш учун асос ҳам бўлмайди. Ижтимоий хавфли оқибатларни олдин кўра билиш деганда, субъектнинг жиноят қонуни билан қўриқланадиган муносабатларга ўз қилмиши туфайли етказиладиган зарарнинг олдиндан хаёлан кўз олдига келтириши тушунилади. Тўғри қасднинг тафаккурий ҳолати шахснинг ижтимоий хавфли ҳусусиятдаги қилмишини англаши ва унинг ижтимоий хавфли оқибатларини кўра билишидир. Тўғри қасднинт иродавий ҳолати жиноят содир этган шахснинг ўзи содир этган қилмишидан келиб .чиқадиган ижтимоий хавфли оқибатни истаганидир. Ўзининг ҳаракати ёки ҳаракатсизлигининг ижтимоий хавфли эканлигини англаш, деганда шахс жиноят содир этаётганида унинг содир этилиши туфайли вужудга келадиган барча ҳолатларини 194 тушуниши назарда тутилади. Масалан, шахс кайси объектга зарар етказаётганлигини, ўз қилмишининг гайриқонуний, ижтимоий хавфли эканлигини тушунади. Шахснинг ўз қилмишининг ижтимоий хавфли эканлигини, англаши, инсоннинг ҳаётий фаолияти, билими, малакасига боғлиқ. Масалан, ўғрилик содир этаётган шахс, шубҳасиз, тегишли рухсатсиз, шартномасиз ва бошқаларсиз ўзганинг мулкини олиш мумкин эмаслигини тушунади ёхуд одам ўлдираётганида, бировни хаётида маҳрум қилишга хаққи йўқлигини тушунади ва шу кабилар. Албатта, шахс қандайдир ҳолатлар (вояга етмаганлик, ақли норасолик) туфайли содир этаётган қилмиши ҳусусиятини англамаса, у жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас. Шахснинг ўзи содир этаётган қилмишнинг ижтимоий хавфли зканлигини англаши унинг ғайриқонуний эканлигини (яъни уни содир этиш қонунда ман этилганлигини), англаши зарур дегани эмас, кўпчилик ҳолларда, жиноят содир этаётган шахс унинг гайриқонуний қилмиш эканлигини англайди, аммо айрим ҳолларда эса у қандайдир қилмишнинг содир этилиши қонунда ман этилганлигини билмаслиги мумкин, лекин шунга қарамасдан бу уни жиноий жавобгарлигкдан озод этмайди, чунки қонунда қасд тушунчасига айбдорнинг ғайриқонуний қилмишни англаши кирилмаган (Жиноят кодекси 21- модда). Айрим жиноят-ҳуқуқий нормаларда қилмишнинг ғайри қонуний эканлигини аввалдан билишни кўрсатиш шахс унинг ғайриқонуний эканлигини англаши сифатида киритилган. Масалан, Жиноят кодекси 113-моддаси биринчи бандида — била туриб, бошқа шахсни таносил касаллигини юктиш хавфи остида колдириш; Жиноят кодекси 139-моддасида била туриб бошқа шахсни шарманда қиладиган уйдирмалар таркатиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, жиноий жазо кўзда тутилган. Бу ва бошқа жиноят-ҳуқуқий нормаларда қилмишнинг жинят эканлигини олдиндан билганлиги шахсни жиноий жавобгарликка тортишнинг зарурий шарти ҳисобланади. Тўғри қасднинг тафаккурий ҳолати, ижтимоий-хавфли қилмиш содир этган шахснинг ўз қилмиши туфайли келиб чиқадиган хавфли оқибатларнн олдиндан кура билишида ифодаланади. . Шахснинг ижтимоий хавфли оқибатларни олдиндан кўра билиши деганда, шахснинг ўз ҳаракатлари натижасида тажовуз этилаётган объектга 'канчалик зарар етишини олдиндан тасаввур этиши тушунилади. 195 Тўғри қасднинг иродавий ҳолатида жиноят содир этган шахс муайян ижтимоий хавфли қилмиш туфайли муайян оқибат келиб чикишини (масалан, шахс одам ўлдиришда айнан бировни хаётдан маҳрум қилишни), баданга шикаст етказишда эса айбдор айнан баданга оғир шикаст етказилишни истайди. Айнан иродавий ҳолат бўйича тўғри қасд эгри қасддан фарк килинади, чунки тўғри қасдда айбдорнинг ҳаракатларида муайян оқибатларнинг юз бериш истаги мавжудлиги бўлса, эгри қасдда эса муайян оқибат юз бериши истаги эмас, балки унга онгли равишда йўл қўйилиши, яъни ижтимоий хавфли оқибат юз беришига айбдорнинг бефарқ қарашида ифодаланади. Бундай ҳолларда қилмиш айбдорнинг ҳаракатлари туфайли юз берган оқибатлардан келиб чиққан ҳолда квалификация қилинади. Масалан, айбдор тажовуз қилаётиб одам баданига қандайдир жисм билан уради ва унинг соғлиғига зарар етказади. Айбдор ураётганда ўз қилмишининг ижтимоий хавфлилигини англайди ва унинг ҳаракатлари натижасида жабрланувчининг соғлиғига зиён етишини билади (тафаккурий ходат белгиси) ва онгли равишда жабрланувчи соғлиғига зарар етказилишига йўл қўяди. Эгри қасддан содир этилган жиноятларда айбдор ижтиомий хавфли оқибатларни келиб чикишини хоҳламайди. Ўз-ўзидан эгри қасдда шахс оқибатга нисбатан актив эмас, балки пассив муносабатда бўлади. Зеро бу оқибатлар ушбу жиноят таркибининг ташкарисида жойлашган бошқа мақсадларга эришишга каратилган айбдор жиноий қилмишининг салбий натижасидир. Шунинг учун эгри қасд билан содир этилган жиноятларнинг тўғри қасд билан содир этилган қилмишларига нисбатан хавфлилик даражаси пастдир. Онгли равишда йўл қўйиш, энг аввало, ижтимоий хавфли қилмишни келиб чиқишини истамасликда ифодаланади . Эгри қасддан ҳаракат килаётган шахс бу оқибатларни келиб чикишидан манфаатдор эмас, шундай бўлсада, бошқа мақсадларга ва ҳатто, жиноий бўлмаган мақсадларга эришиш учун буларнинг келиб чиқишига тайёрдир. Онгли равишда йўл қўйиш эгри қасднинг иродавий томони сифатида, шунингдек айбдор шахснинг ўз ҳаракатлари ижтимоий хавфли оқибатлар келтириб чикаришига бефарк муносабатда бўлиш шаклида ҳам намоён бўлади. Шу сабабдан айрим вақтларда эгри қасд “жиноий бефарклик” деб ҳам номланади. Шундай ҳолатлар ҳам мавжудки, айбдор ижтимоий хавфли оқибатлар келиб чикишини хоҳламайди, лекин уларни олдини олиш 196 имконияти йўқлигини ҳам тушунади. Мисол учун кушнисини уйига ўт қўяётган шахс, уй ичида ҳаракат кила олмайдиган ногирон шахс борлигини билади ва унинг ўлишини хоҳламайди, бироқ шундай бўлсада, бунинг олдини олиш имконияти йўқлигини тушунади ва ўйлаган мақсадидан кайтмайди. Қонунда имконият йўқлигини тушуниш у ёки бу айб шаклига киритилмаган. Жиноят ҳуқуқи назариясида ва амалиётда бунга тўғри қасднинг бир кўриниши сифатида қаралади. Айбдорнинг ҳаракатларида тўғри қасд мавжуд бўлган ҳолларда, у шахс соғлиғига маълум даражада зарар етказилишини истайди (масалан, кишининг у ёки бу аъзосини кесиш, инсон соғлиғини бузиш ва бошқалар), агар айбдор кўзлаган оқибат юз бермаса, унинг ҳаракатлари бу жиноятни содир этишга суиқасд қилиш деб квалификация этилиши керак. Масалан, айбдор жабрланувчининг баданига шикаст етказиш мақсадида унга сульфат кислота қуйиб юборса, бирок объектив сабабларга кўра у истаган натижага эриша олмаса, унинг ҳаракатларини қасддан баданга оғир шикаст етказишга суиқасд қилиш деб квалификация қилиниши керак (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 25 ва 104-моддалари бўйича). Шубхасиз, эгри қасддан содир этилган жиноятларга нисбатан тўғри қасддан содир этилган жиноят юқори хавфга эга, шунинг учун суд буни жазо тайинлашда ҳисобга олиши керак. Формал таркибли жиноятларга нисбатан Жиноят кодекси 21- моддаси 1-кисмида:“Ушбу кодекс моддасида жиноят тамом бўлган вақт ижтимоий хавфли қилмиш бажарилган вақт деб ҳисобланган бўлиб, уни содир этган шахс ўз қилмишнинг ижтимоий хавфлилик хусусиятини англаган ва шундай қилмишни содир этишни истаган бўлса, бундай жиноят қасддан содир этилган деб топилади”,-деб белгиланган. Формал таркибли жиноятларда айбдорнинг юз бериши мумкин бўлган оқибатларга бўлган муносабатн (иродавий белги) ижтимоий хавфли қилмишни квалификация қилишда аҳамиятига эга эмас, чунки фармал таркибли жиноятларда оқибат жиноят таркибидан ташқарига чикарилган. Масалан, тухмат, яъни била туриб бошқа шахсни шарманда киладиган уйдирмалар тарқатиш (Жиноят кодекси 139 модда, 1- қисми), ёхуд хақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва кадр- кимматини беодоблик билан қасддан тахқирлаш (Жиноят кодекси 140-модда) бу жиноятларни охирига етган деб топиш учун кўрсатилган ижтимоий хавфли қилмишнинг содир этилиши ва уни 197 содир этиш истаги кифоя. Кўриниб турибдики, бу жиноятларни охирига етказилган қилмиш, деб топилиши учун уларнинг содир этилишининг ўзи кифоя. Формал таркибли жиноятлар эгри қасддан содир этилмайди, чунки эгри қасдда айбдор содир этаётган қилмиш оқибатининг рўй беришини истамасада, унга онгли равишда йўл қўяди. Қасдни тўғри белгилаш жиноятни квалификация қилишда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, айб шаклини тўғри белгилаш, адолатли жазо тайинланиши, жавобгарликни дифференциаллаш имконини беради. Жиноят ҳуқуқи назариясида олимлар қасдни олдиндан ўйланган, тўсатдан пайдо бўлган турларга ажратилади. Қасднинг бу турлари бир-биридан унинг шаклланиш вақти билан фарқ қилади. Олдиндан ўйланган қасдда жиноят содир этиш тўғрисидаги ният пайдо бўлиши ва уни амалга ошириш ўртасида муайян вақт ўтади, яъни ижтимоий хавфли қилмиш содир этишда жиноят содир этиш тўғрисида фикр пайдо бўлиши билан жиноят содир этилиш вақтини маълум бир муддат ажратиб туради. Кўпчилик ҳолларда олдиндан ўйланган қасд билан содир этилган жиноятлар юқори хавфлили»ка эга, айнан қасд пайдо бўлган вақт билан уни амалга ошириш ўртасидаги вақтда шахс уни ҳар томонлама режалаштиради, жиноят қуроли ва воситаларини тайёрлайди, содир этиладиган жиноятни яшириш учун муайян ҳаракатларни амалга оширади. Қасд тўсатдан пайдо бўлганида, шахс жиноят содир этиш тўғрисида хоҳиш пайдо бўлгани ҳамон уни амалга оширади, ёки жиноят қасд пайдо бўлган вақтдан кейинги қиска муддат ичида амалга оширилади. Тўсатдан пайдо бўлган қасд билан содир этилаётган жинотнинг одатда, аввалдан ўйлаб содир этилган қилмишга нисбатан хавфлилик даражаси пастроқ. Кўпчилик ҳолларда бундай жиноятларнипг содир этилиши айрим ҳолат ва шароитларга боғлиқ бўлади. Масалан, жабрланувчининг провакацион (иғвогарона) хулқи, мулкни етарлича қўриқламаслик ва шу кабилар; тўсатдан пайдо бўлган қасднинг яна бир кўриниши кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан жиноят содир этиш бўлиб, юридик адабиётларда бундай ҳолат “аффект ҳолати” дейилади. Аммо кучли руҳий хаяжонланиш (аффект) ҳолати жабрланувчининг ғайриқонуний зўрлик ёки оғир хақоратидан ёхуд гайриқонуний ҳаракатларига жавоб сифатида пайдо бўлган бўлиши керак. Шахс кучли руҳий хаяжонланиш ҳолатида жиноят содир 198 этганида унинг ўз ҳаракатларини назорат қилиши маълум даражада пасаяди, ўз иродасини бошқара олмайди ва ўз ҳаракатлари оқибатини етарли даражада баҳолай олмайди. Шунинг учун қонунда кучли руҳий ҳаяжонланиш енгиллаштирувчи ҳолат, деб белгиланган. Масалан, Жиноят кодекси 98-моддасида кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан одам ўлдирганлик учун беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш назарда тутилади кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан баданга оғир ёки ўртача оғир шикаст етказганлик учун қасддан баданга шикаст етказишга нисбатан енгилроқ жазо белгиланади (Жиноят кодекси 106-моддаси). Қасдни эгри ва тўғри қасдларга бўлиш нафақат назарий, балки муҳим амалий ахмиятга ҳам эгадир. Мисол учун қилмишда эгри ёки тўғри қасд борлигини аниқламасдан туриб, умуман айбнинг қасд шакли мавжудлиги ҳақида фикр юритиб бўлмайди. Қасд турларини аниқ фарқлаш, бир қатор жиноят ҳуқуқи институтларини тушуниш учун ҳам зарурдир. Мисол учун жиноятга суиқасд қилиш фақатгина тўғри қасдда мавжуд бўлади, шунингдек жиноятларни тўғри квалификация қилиш, қилмиш ва айбдор шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасини аниқлаш учун аҳамиятлидир. Субъектнинг қилмиши энг муҳим фактик ва амалий хусусиятларига қараб қасд аниқ, альтернатив ва ноаниқ турларга бўлинади. Аниқ қасдда айбдор эришиладиган аниқ мақсадни белгилайди ва аниқ зарарли оқибатларни келиб чиқишини кўра билади. Альтернатив қасдда айбдор ўз қилмиши оқибатида икки ва ундан ортиқ муайян оқибатларнинг келиб чикишига бир хил имкониятлар борлигига кўзи етади. Альтернатив қасд билан содир этилган жиноятлар етказилган ҳақиқий зарарга қараб квалификация қилинади. Ноаниқ қасдда субъект қилмишнинг объектив хусусиятлари тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўлмайди ҳамда етказилган зарарнинг ҳажмини аниқ тасаввур қилмасада, у хақдаги умумий тасаввурга эга бўлади. Мисол учун, шахсни уриш, дуппослашда айбдор тан жароҳати етказаётганлигини англайди, лекин унинг қайси – енгил, ўртача оғир ёки оғир даражада бўлишини билмайди. Download 5.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling